bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Deuteronomy 19
Deuteronomy 19
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 20 →
1
Эгангиз Худо сизларга берадиган юртнинг халқларини йўқ қилганда, сизлар ўша юртни мулк қиласизлар, шаҳарларига, уйларига жойлашасизлар.
2
null
3
Ўшанда юртни уч қисмга бўлинглар. Ҳар бир қисмида биттадан паноҳ шаҳар ажратинглар. Ўша шаҳарларга борадиган йўллар қуринглар, токи қотил ўша шаҳарларнинг бирига қочиб бора олсин.
4
Бировни адоватсиз, билмасдан ўлдириб қўйган одам ўша шаҳарларнинг бирига қочиб, тирик қолади.
5
Масалан, бир одам бошқаси билан дарахт кесгани ўрмонга борди, дейлик. У дарахт кесмоқчи бўлиб болтани кўтарганда, болта сопидан чиқиб кетиб, шеригига бориб тегсаю, шериги ўлиб қолса, қотил ўша шаҳарларнинг бирига қочиб бориб тирик қолади.
6
Акс ҳолда марҳумнинг хунини оладиган одам қотилнинг орқасидан қувиши мумкин, йўл узоқ бўлганидан унга етиб олиб, ўлдириши мумкин. Лекин у ўлимга лойиқ эмас, чунки марҳумга олдиндан унинг адовати йўқ эди.
7
Учта шаҳар ажратинглар, деб сизларга буюрганимнинг сабаби шудир.
8
null
9
Эгангиз Худони севинг, ҳар доим унинг йўлидан юринг, деб сизларга бугун амр қилдим. Агар сизлар бу амрларни битта қолдирмай бажарсангиз, Эгангиз Худо ота–боболарингизга қасам ичиб, берган ваъдасига кўра, ерларингизни кенгайтирaди, ваъда қилган бутун юртни сизга беради. Шунда сизлар ажратган учта шаҳрингизга яна учта паноҳ шаҳар қўшинглар,
10
токи Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртда айбсизнинг қони тўкилмасин. Сизлар қон учун жавобгар бўлиб қолманглар.
11
Лекин бирорта одам бошқасини адоват билан пойлаб туриб, ҳужум қилиб ўлдирса, сўнг ўша шаҳарларнинг бирортасига қочиб борса,
12
қотилнинг она шаҳридаги оқсоқоллар қотил орқасидан одам юбориб, уни олдириб келсин. Қотилни қасоскорнинг қўлига топширсин. Қотил ўлдирилиши керак.
13
Унга раҳм қилманглар, Исроилни айбсизнинг қонидан тозаланглар. Шунда бахтиёр бўласиз.
14
Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган ерда, ота–боболарингиз илгаридан белгилаган қўшнингизнинг чегарасини сурманглар.
15
Бировни гуноҳ ёки жиноят қилишда айблаш учун битта гувоҳ етарли эмас. Иш иккита ёки учта гувоҳнинг сўзлари асосида кўриб чиқилади.
16
Агар сохта гувоҳ ёмон ният билан бирортасини айбласа,
17
жанжаллашаётган иккала одам Эгамизнинг ҳузурига борсинлар. Ўша кунларда хизматини ўтаётган руҳонийларга ва ҳакамларга учрашсинлар.
18
Ҳакамлар ишни яхшилаб кўриб чиқишсин. Агар гувоҳ биродарига қарши ёлғон гувоҳлик бераётган бўлса,
19
биродарига қарши ўйлаган ниятини ўзига қайтаринглар. Шу тариқа орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар.
20
Бошқалар бўлиб ўтган воқеаларни эшитиб, қўрқадилар, орангизда бундай жиноятни бошқа қилмайдилар.
21
Бундайларга раҳм қилманглар: жонга — жон, кўзга — кўз, тишга — тиш, қўлга — қўл, оёққа — оёқ.
← Chapter 18
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 20 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34