bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Deuteronomy 21
Deuteronomy 21
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 22 →
1
Эгангиз Худо сизларга мулк қилиб бераётган юртнинг бирор даласида одам жасади топилса ва уни ким ўлдиргани номаълум бўлса,
2
оқсоқоллар ва ҳакамлар мурда билан атрофдаги шаҳарлар оралиғидаги масофани ўлчашсин.
3
Мурдага энг яқин шаҳарнинг оқсоқоллари ҳали қўшга қўшилмаган, бўйинтуруқ солинмаган ғунажинни олишсин.
4
Шаҳар оқсоқоллари ерга ишлов берилмаган, уруғ экилмаган, сув оқиб турадиган сойликка бу ғунажинни олиб боришсин. Ўша сойликда ғунажиннинг бўйнини синдиришсин.
5
Левируҳонийлари бу ерга келишсин. Эгангиз Худо “Леви насли Менга хизмат қилсин, Менинг номим билан халқни дуо қилсин”, деб уларни танлаган. Барча жанжалли ишлар ва зўравонлик масалалари уларнинг сўзи билан ҳал қилинади.
6
Мурдага энг яқин бўлган шаҳарнинг оқсоқоллари сойликда бўйни синдирилган ғунажиннинг тепасида қўлларини ювишсин.
7
Кейин улар шундай десин: “Бу одамнинг қонини бизнинг қўлларимиз тўккани йўқ. Ким қилганини кўзларимиз кўргани йўқ.
8
Эй Эгамиз! Ўзинг Мисрдан озод қилган халқинг Исроилни кечиргин, халқинг Исроилни тўкилган айбсиз қонга жавобгар қилмагин.” Шундан сўнг улар тўкилган қонга жавобгарликдан ҳоли бўладилар.
9
Шундай қилсангизлар, Эгамизнинг олдида тўғри иш қилган бўласизлар, айбсизнинг қонидан ўзингизни тозалайсизлар.
10
Эгангиз Худо жангда душманларингизни сизларга мағлуб этганда, уларни асирга олганингизда,
11
асирлар орасида чиройли бир аёлни кўриб, уни севиб қолганингиздан унга уйланмоқчи бўлсангиз,
12
уни уйингизга олиб келинг. Ўша аёл сочини қириб ташласин, тирноқларини олсин.
13
Асирликда кийган кийимларини алмаштирсин. Бир ой давомида ота–онаси учун аза тутиб, уйингизда яшасин. Шундан кейин сиз у аёлнинг олдига кира оласиз, сиз унинг эри, у эса сизнинг хотинингиз бўлади.
14
Агар ўша аёл сизга ёқмай қолса, уни озод қилинг. Уни сотманг, унга қулдай муносабатда бўлманг, чунки уни хотинингиз бўлишга мажбур қилгансиз.
15
Агар бирортасининг иккита хотини бўлса–ю, бирини яхши кўриб, иккинчисини яхши кўрмаса, иккаласи ҳам унга ўғил туғиб берса, тўнғичи яхши кўрмаган хотинининг ўғли бўлса,
16
ўғилларига мерос бўлиб бераётганда, яхши кўрган хотиннинг ўғлини устун қўймасин, унга тўнғич ўғил ҳуқуқини бермасин.
17
Яхши кўрмаган хотиннинг ўғлини тўнғич, деб тан олсин, унга мол–дунёсидан икки ҳисса мерос берсин. Чунки ўша ўғил отаси қудратининг илк ҳосилидир. Тўнғичлик ҳуқуқи ўша ўғилга тегишлидир.
18
Агар бирортасининг ўғли ота–онасининг гапига қулоқ солмайдиган, ўжар ва итоатсиз бўлса, уни жазолаганларида ҳам гапларига кирмаса,
19
ота–онаси у ўғилни шаҳар дарвозасида хизмат қиладиган шаҳар оқсоқоллари олдига олиб келсин.
20
Ота–онаси оқсоқолларга: “Бу ўғлимиз ўжар ва итоатсиздир. У бизнинг гапимизга қулоқ солмайди. У очкўз ва майхўрдир”, десин.
21
Шундан кейин шаҳар эркаклари ўша йигитни тошбўрон қилиб ўлдирсин. Шундай қилиб, орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар. Бутун Исроил халқи бу воқеани эшитиб, қўрқади.
22
Агар бирортаси ўлим ҳукмига лойиқ гуноҳ қилса, сизлар уни ўлдириб, жасадини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқсангиз,
23
ўша жасад кечаси билан ходада осиғлиқ қолмасин. Уни ўша куниёқ дафн қилинглар, чунки ходага қоқилган одам Худо томонидан лаънатлангандир. Эгангиз Худо сизга мулк қилиб бераётган юртни ҳаром қилманглар.
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 22 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34