bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Deuteronomy 10
Deuteronomy 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 11 →
1
Шундан кейин Эгамиз менга деди: “Иккита тош лавҳани кесиб ол. Улар олдингиларига ўхшаган бўлсин. Кейин тоққа Менинг олдимга чиқ. Яна ёғочдан бир сандиқ яса.
2
Мен ўша тош лавҳаларга сен синдирган лавҳалардаги амрларни ёзаман. Сен лавҳаларни сандиққа солиб қўясан.”
3
Шундай қилиб, мен акас ёғочидан сандиқ ясадим, олдингисига ўхшаган иккита тош лавҳани кесиб олдим. Кейин иккала тошни кўтариб, тоққа чиқдим.
4
Эгамиз тош лавҳаларга олдингидай ўнта амрни ёзди. Сизлар тоғда йиғилганингизда ўша амрлар Эгамиз олов ичидан сизга айтган сўзларнинг ўзгинаси эди. Эгамиз ўша лавҳаларни менга берди.
5
Мен тоғдан қайтиб тушдим. Эгамизнинг амрига кўра, лавҳаларни сандиққа солдим. Лавҳалар ҳали ҳам ўша сандиқда турибди.
6
(Исроил халқи Яқон уруғига қарашли қудуқлардан Мосарахга йўл олди. Ҳорун ўша ерда вафот этиб, дафн қилинди. Ўрнига ўғли Элазар руҳоний бўлди.
7
Исроил халқи у ердан Гудгодахга, Гудгодахдан оқар сувлар ўлкаси Ётботога боришди.
8
Эгамиз: “Менинг аҳд сандиғимни кўтариб юрсин, Менинг ҳузуримда хизмат қилсин, Менинг исмим билан одамларни дуо қилсин”, деб ўшанда Леви қабиласини танлаб олган эди. Улар бугунгача ҳам шу хизматни адо этиб келмоқдалар.
9
Шунинг учун Леви қабиласига биродарлари орасидан улуш ҳам, мулк ҳам берилмаган. Зотан Леви қабиласининг улуши Эгамизнинг Ўзидир. Бу гапни Эгангиз Худонинг Ўзи айтди.)
10
Мен яна олдингидай тоғда қирқ кечаю қирқ кундуз қолдим. Эгамиз бу сафар ҳам менинг илтижоимни эшитиб, сизларни ҳалок қилмайдиган бўлди.
11
У менга шундай деди: “Қани, халқни бошла. Уларни Мен ота–боболарига қасам ичиб ваъда берган юртга олиб бор. Улар ўша юртга бориб, уни қўлга киритишсин.”
12
Эй Исроил халқи! Эгангиз Худо сизлардан битта нарсани талаб қилади: Эгангиз Худодан қўрқинг, Унинг йўлидан юринг, Эгангиз Худони севинг, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга хизмат қилинг.
13
Мен бугун сизларга бераётган Эгамизнинг амру фармонларига риоя қилинг, шунда бахтиёр бўласиз.
14
Осмон ва фалак тоқи, ер юзи ва ундаги ҳамма нарса Эгангиз Худоникидир.
15
Аммо Эгамиз фақатгина ота–боболарингизга қаттиқ муҳаббат қўйди. Мана бугун кўриб турганингиздай, уларнинг авлодини, сизларни барча халқлар орасидан танлаб олди.
16
Юракларингизни суннат қилинглар, бундан кейин ўжар бўлманглар.
17
Эгангиз Худо худоларнинг Худосидир, эгаларнинг Эгасидир, буюк қудратли, қўрқинчли Худодир. У тарафкашлик қилмайди, пора олмайди.
18
Етим ва беваларга адолат қилади, мусофирга меҳрибонлик қилади, уларга нон ва кийим беради.
19
Сизлар ҳам мусофирларга меҳрибон бўлинглар, ўзларингиз ҳам Мисрда мусофир эдингизлар.
20
Эгангиз Худодан қўрқинглар. Ёлғиз Унга сажда қилинглар, Унга содиқ бўлиб, Унинг номи билан қасам ичинглар.
21
Фақат Унга ҳамдлар айтинглар, чунки У сизларнинг Худойингиздир. Сизлар ўз кўзингиз билан Унинг буюк ва қўрқинчли аломатларини кўрдингиз.
22
Мисрга борган ота–боболарингиз етмиш киши эди, холос. Энди эса Эгангиз Худо сизларни осмондаги юлдузлар каби сон–саноқсиз қилди.
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34