bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Deuteronomy 16
Deuteronomy 16
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 17 →
1
Абиб ойида Эгангиз Худонинг Фисиҳ зиёфатини нишонланглар. Эгангиз Худо сизларни Мисрдан Абиб ойида тунда олиб чиққан.
2
Эгамиз Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга боринглар, мол ва қўйларингиздан Эгангиз Худога Фисиҳ курбонлигини келтиринглар.
3
Қурбонлик гўштига хамиртурушли нон қўшиб еманглар. Сизлар Мисрдан шошилинч чиқиб кетганингизда хамиртурушсиз нон еган эдингизлар, шунинг учун етти кун давомида хамиртурушсиз нон енглар. Бу нонни, машаққатли кунларда ейиладиган нон, деб аташади. Ўша нонни енглар, шунда Мисрдан чиққан кунингизни бир умр ёдингизда тутасизлар.
4
Етти кун давомида юртингизнинг бирор жойида хамиртуруш бўлмасин. Байрамнинг биринчи куни кечқурун келтирган қурбонлигингиз гўштидан эрталабгача ҳеч нима қолмасин.
5
Эгангиз Худо сизларга бераётган шаҳарларнинг биронтасида Фисиҳ қурбонлигини келтириш мумкин эмас.
6
Фисиҳ қурбонлигини фақатгина Эгангиз Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойда келтиринглар. Буни қуёш ботадиган пайтда, сизлар Мисрдан чиққан соатларда қилинглар.
7
Эгангиз Худо танлайдиган жойда қурбонлигингизни пишириб еб, эрталаб чодирларингизга қайтиб кетаверинглар.
8
Кейинги олти кун давомида хамиртурушсиз нон енглар. Еттинчи кун Эгангиз Худога бағишланган муқаддас йиғин бўлади. Шу куни ҳеч қандай иш қилманглар.
9
Ҳосилга ўроқ солинган кундан бошлаб етти ҳафтани сананглар.
10
Кейин Эгангиз Худо берган баракага яраша кўнгилдан чиқариб назр қилинглар. Эгангиз Худо учун Ҳосил байрамини нишонланглар.
11
Ўзларингиз, ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, шаҳрингиздаги левилар, орангиздаги мусофирлар, етим ва бевалар билан бирга Эгангиз Худо олдида хурсандчилик қилинглар. Буларни Эгамиз Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойда ўтказинглар.
12
Мисрда қул бўлганингизни эсингиздан чиқармасдан, мана шу қонун–қоидаларни битта қолдирмай бажаринглар.
13
Донингизни янчиб, шаробингизни тайёрлаб олганингиздан кейин етти кун давомида Чайла байрамини нишонланглар.
14
Байрамда ўғилларингиз, қизларингиз, қул ва чўриларингиз, шаҳрингизда истиқомат қилаётган левилар, мусофирлар, етим ва бевалар билан бирга хурсандчилик қилинглар.
15
Эгангиз Худо танлаган жойда етти кун давомида Унга атаб байрам қилинглар. Эгангиз Худо ҳосилингизга ва қилган ҳар бир ишингизга барака беради. Шу тариқа, албатта хурсандчилик қилинглар.
16
Хамиртурушсиз нон байрамини, Ҳосил байрамини ва Чайла байрамини нишонлаш учун барча эркакларингиз йилда уч марта Эгангиз Худо танлаган жойга, Унинг ҳузурига келсин. Ҳеч ким Эгамизнинг олдига қуруқ келмасин.
17
Ҳар бирингиз Эгангиз Худо берган баракага яраша инъом келтиринглар.
18
Эгангиз Худо сизларга берадиган ҳар бир шаҳарга ҳакамлар ва назоратчилар тайинланглар. Улар халқни адолат билан ҳукм қилсин.
19
Ҳукм қилаётганда адолатсизлик қилмасин, тарафкашлик қилмасин, пора олмасин. Пора доноларнинг кўзини кўр қилади, ҳақларни ноҳаққа чиқаради.
20
Адолатга, фақат адолатга эргашинг. Шунда яшайсизлар, Эгангиз Худо берадиган юртга эгалик қиласизлар.
21
Эгангиз Худо учун қурадиган қурбонгоҳ ёнига Ашерага аталган устунларни ёки
22
бутсимон тошларни ўрнатманглар. Эгангиз Худо булардан нафратланади.
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 17 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34