bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 15
Exodus 15
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 16 →
1
Шундан кейин Мусо ва Исроил халқи Эгамизга қуйидаги қўшиқни куйлади: “Эгамизни мадҳ этиб куйлайман. У буюк ғалаба келтирди. Отларни, аравакашларни денгизга улоқтирди.
2
Эгамиз менинг куч–қудратимдир. У менинг қутқарувчимдир. У менинг Худойимдир, мен Уни олқишлайман, Отамнинг Худосидир, мен Уни улуғлайман.
3
Ҳа, У жангчидир, У Эгамиздир.
4
Фиръавннинг лашкарини, жанг араваларини Эгамиз денгизга улоқтирди. Унинг сара лашкарбошиларини Қизил денгизга чўктирди.
5
Денгиз қаъри уларни кўмди. Улар тош сингари, тубсизликка тушиб кетдилар.
6
Эй, Эгамиз, Сенинг ўнг қўлинг қудрати билан қўрқинчлидир. Эй, Эгамиз, Сенинг ўнг қўлинг душманни роса эзди.
7
Сен буюк ғалабанг билан душманларингни йиқитдинг. Сен уларга ғазабингни сочган эдинг, Ғазабинг уларни хас–чўп сингари ёндириб ташлади.
8
Қаҳрли нафасингдан сув бир жойга йиғилиб, Девор каби тик туриб қолди, Денгизнинг қаъри қаттиқ ер бўлиб қолди.
9
Шунда душман гердайиб айтди: “Орқаларидан тушаман, қувиб етаман. Ўлжани баҳам кўраман. Булардан кўнглим қониқади. Қиличимни яланғочлаб, уларни яна қул қиламан.”
10
Қаҳрли нафасингдан денгиз уларни кўмиб юборди. Улар баҳайбат сувда қўрғошиндай ғарқ бўлдилар.
11
Худолар орасида Сенга ўхшагани борми, эй, Эгамиз?! Ким Сенга ўхшар?! Муқаддаслигинг билан улуғворсан Сен, Қўрқинчли ишларинг билан ҳамду санога илҳомлантирурсен, Сен ажойиботлар кўрсатурсен.
12
Сен ўнг қўлингни узатган эдинг, Ғанимларни ер ютди.
13
Ўзинг қутқарган ўша халқни Сен содиқ севгинг билан олиб борасан. Муқаддас маконингга қудратинг билан уларни етаклаб борасан.
14
Халқлар эшитиб буни, титрашади: Филист халқи ваҳимага тушиб қолади.
15
Эдом уруғбошилари қўрқувга тушади–ку, Мўаб бекларини титроқ босади–ку! Канъондаги халқлар умидсизликка тушади–ку!
16
Уларни қўрқув ва даҳшат қамраб олар. Эй, Эгамиз, Сенинг халқинг ўтиб кетгунча, Ўзинг эга бўлган бу халқ ўтиб кетгунча, Улар билагинг кучи олдида тошдай қотиб қолади.
17
Халқингни Ўз тоғингга олиб келасан, Уларни жойлаштирасан уйинг учун танлаган ерга, эй, Эгамиз! Қўлларинг ўрнатган муқаддас масканингга Олиб кириб жойлаштирасан, эй, Раббий!
18
Эгамиз абадулабад шоҳ бўлиб ҳукмронлик қилади.”
19
Фиръавннинг отлари, аравакашлари ва жанг аравалари денгиз ўртасига тушди. Шунда Эгамиз уларнинг устига денгиз сувларини қайтариб олиб келди. Исроил халқи эса денгиз ўртасидаги қуруқ ердан ўтиб кетди. Шу боис Мусо ва халқ қўшиқ куйлади.
20
Ҳоруннинг синглиси пайғамбар Марям чилдирмани қўлига олди. Ҳамма аёллар унга эргашиб, чилдирмаларини қўлларига олиб, ўйнадилар.
21
Марям қуйидаги нақоратни куйлаб, уларга бошчилик қилди: “Эгамизни мадҳ этиб куйланг. У буюк ғалаба келтирди. Отларни, аравакашларни денгизга улоқтирди.”
22
Мусо Исроил халқини Қизил денгиздан бошлаб чиққандан кейин, улар Сур саҳросига бордилар. Улар саҳрода уч кун юрсалар ҳам, сув топа олмадилар.
23
Ундан кейин Марога бордилар. Аммо Маронинг суви тахир бўлгани учун ичолмадилар. Шунинг учун ҳам у ерга Маро, деб ном берилган эди.
24
Халқ эса: “Энди нима ичамиз?” деб Мусога минғирлаб нолиди.
25
Мусо эса Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз Мусога бир чўпни кўрсатди. Мусо чўпни олиб сувга ташлаган эди, сув ичишга яроқли бўлиб қолди. Шундай қилиб, ўша ерда Эгамиз Исроил халқини синади. Эгамиз уларга яшаш қонун–қоидасини берди.
26
У Исроил халқига шундай деди: “Агар Мен, Эгангиз Худога, ҳушёр бўлиб қулоқ солсангиз, Менинг олдимда тўғри ишлар қилсангиз, амрларимга итоат этсангиз, ҳамма қонунларимга риоя қилсангиз, ўшанда Мен Мисрликларни дучор қилган хасталикларнинг бирортасига ҳам сизларни дучор қилмайман. Сизларга шифо берадиган Эгангиз Менман.”
27
Шундан сўнг Исроил халқи Илимга келди. У ерда ўн иккита булоқ, етмишта пальма дарахти бор эди. Улар булоқ бўйида қароргоҳ қурдилар.
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 16 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40