bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 33
Exodus 33
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 32
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 34 →
1
Кейин Эгамиз Мусога айтди: — Қани, сен ҳам, Мисрдан ўзинг олиб чиққан халқинг ҳам бу жойдан кетинглар. Ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга Мен: “Сизларнинг наслингизга бераман”, деб қасам ичган юртга кетинглар.
2
Сендан олдинда фариштани юбориб, Канъон, Амор, Хет, Париз, Хив ва Ёбус халқларини ҳайдайман.
3
Сут ва асал оқиб ётган ўша юртга боринглар. Аммо Мен сизлар билан бормайман, чунки сизлар ўжар халқсиз. Сизлар билан борсам, сизларни йўлда ҳалок қилиб ташлашим мумкин.
4
null
5
Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Сизлар ўжар халқсиз. Агар Мен бир лаҳза сизлар билан борсам, сизларни қириб ташлашим мумкин. Энди зеб–зийнатларингизни ечиб қўйинглар. Мен сизларни нима қилишим тўғрисида бир қарорга келаман.” Халқ бу ваҳимали гапни эшитгач, дод солиб йиғлади. Ҳеч ким зеб–зийнатларини тақмади.
6
Шундай қилиб, Исроил халқи Синай тоғида зеб–зийнатларини ечиб қўйди. Ўшандан кейин улар зеб–зийнатларини бошқа тақмадилар.
7
Мусо бир чодирни қароргоҳнинг ташқарисига — қароргоҳдан узоқроққа олиб бориб ўрнатди. У бу чодирга, Учрашув чодири, деб ном берди. Эгамиздан маслаҳат сўрамоқчи бўлган ҳар бир одам ўша ерга келарди.
8
Мусо чодирга чиқиб борганда, бутун халқ туриб, ўз чодирига кираверишда чиқиб турарди. Мусо чодирга кириб кетгунча, ҳамма тик турганича унинг орқасидан қараб турарди.
9
Мусо чодирга кириб, Эгамиз Мусо билан гаплашганда, устун шаклидаги булут пастга тушиб, чодирга кираверишда турарди.
10
Бутун халқ чодирга кираверишда турган булут устунини кўриб, ўз чодирига кираверишда мук тушиб таъзим қиларди.
11
Бирортаси дўсти билан гаплашгандай, Эгамиз ҳам Мусо билан юзма–юз гаплашарди. Кейин Мусо қароргоҳга қайтиб келар, унинг ёш ёрдамчиси Нун ўғли Ёшуа эса чодирни тарк этмасди.
12
Шундан кейин Мусо Эгамизга айтди: — Сен: “Бу халқни бошлаб олиб кет”, деб менга амр бердинг–у, лекин биз билан кимни юборишингни айтмадинг. Яна: “Мен сени танладим, сен ҳақиқатан Мендан марҳамат топгансан”, деган эдинг.
13
Агар мен Сендан марҳамат топган бўлсам, илтижо қиламан: менга йўлларингни кўрсатгин. Сендан марҳамат топиб юришим учун, Сени билайин. Бу халқ Ўзингнинг халқинг эканини ёдингда тутгин.
14
Эгамиз Мусога айтди: — Мен сизлар билан бораман. Мен сизларга тинчлик ато қиламан.
15
Мусо эса Эгамизга айтди: — Агар Сен биз билан бормайдиган бўлсанг, бизни бу ердан олиб чиқмагин.
16
Бўлмаса, мен ҳам, халқинг ҳам Сендан марҳамат топганимиз қандай билинади? Сен биз билан бирга борганингдан эмасми?! Шу орқали мен ҳам, Сенинг халқинг ҳам ер юзидаги ҳамма халқдан фарқ қиламиз.
17
Шунда Эгамиз Мусога айтди: — Сен нимани сўраган бўлсанг, Мен шуни қиламан. Чунки сен Мендан марҳамат топгансан. Мен сени танладим.
18
— Илтижо қиламан: менга улуғворлигингни зоҳир қилгин, — деди Мусо.
19
— Мен Ўзимни сенга маълум қиламан. Мен сенинг олдингдан ўтиб, бутун эзгулигимни сенга зоҳир қиламан, — деди Эгамиз Мусога. — Марҳамат қиладиганимга марҳамат қиламан, шафқат қиладиганимга шафқат қиламан.
20
Лекин Менинг юзимни кўра олмайсан. Мени кўрган одам тирик қолмайди.
21
Менга яқин жойда қоя бор. Ўша қоянинг устида тур!
22
Мен ўтаётиб улуғворлигимни зоҳир қилганимда, сени қоянинг ёриқ жойига қўяман. Ўтиб кетгунимча сени қўлим билан тўсиб тураман.
23
Кейин қўлимни оламан. Сен Мени орқамдан кўрасан. Юзимни эса кўрмайсан.
← Chapter 32
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 34 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40