bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 2
Exodus 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 3 →
1
Ўша пайтда Леви наслидан бир йигит билан қиз оила қурдилар.
2
Кейинчалик аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Аёл чақалоқнинг чиройлилигини кўриб, уни уч ой яшириб юрди.
3
Лекин аёл чақалоқни ортиқ яшириб юролмаслигига кўзи етгач, қамиш сават олди. Сув кирмасин, деб саватни қора сақич билан сувади. Кейин саватнинг ичига чақалоқни солиб, саватни дарё бўйидаги қамишзор орасига қўйиб кетди.
4
Чақалоқнинг опаси эса: “Унинг тақдири нима бўларкин”, деб узоқдан кузатиб турди.
5
Шу пайтда фиръавннинг қизи дарё бўйига чўмилгани келиб қолди. Канизаклари эса дарё бўйида юришарди. Фиръавннинг қизи бирдан қамишзор орасидаги саватни кўриб қолди–да, чўрисига: “Саватни олиб кел!” деб буюрди.
6
Фиръавннинг қизи саватни очиб қарасаки, бир чақалоқ йиғлаб ётган экан. “Бу иброний болаларидан бири”, деди у. Чақалоққа раҳми келди.
7
Чақалоқнинг опаси шу пайтда фиръавннинг қизи олдига келиб, ундан сўради: — Бориб, иброний аёлларидан бирортасини чақириб келайми? У энагалик қилиб, сизга чақалоқни боқиб берарди.
8
— Майли, бор, — деди фиръавннинг қизи. Қизча бориб, чақалоқнинг онасини чақириб келди.
9
Фиръавннинг қизи аёлга: — Мана бу чақалоқни олиб бор, менга боқиб бер, — деди. — Қилган хизматинг учун ҳақини тўлайман. Шундай қилиб, аёл чақалоқни олиб кетди ва ўзи парвариш қилди.
10
Бола катта бўлгач, аёл уни фиръавннинг қизига олиб келди. Фиръавннинг қизи болани ўзига ўғил қилиб олди. “Уни сувдан чиқариб олганман”, деб исмини Мусо қўйди.
11
Мусо улғайгандан кейин, бир куни қабиладошларини кўргани борди. У қабиладошлари қилаётган оғир меҳнатни кўриб юрган эди. Бир Мисрлик одам ибронийлардан — қабиладошларидан биттасини ураётганини кўриб қолди.
12
Мусо атрофга кўз ташлади. Ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, Мисрлик одамни ўлдириб, қумга кўмиб қўйди.
13
Кейинги куни Мусо яна ўша ерга борганда, иккита ибронийнинг бир–бири билан жанжаллашаётгани устидан чиқиб қолди. Мусо ноҳақлик қилган одамдан: “Нимага биродарингни уряпсан?” деб сўради.
14
Шунда ҳалиги одам: — Ким сени бизга ҳукмдор, ҳакам қилиб қўйди? Мисрликни ўлдирганингдай, мени ҳам ўлдирмоқчимисан? — деди. Ўша заҳоти Мусо: “Бу иш ошкор бўлиб қолганга ўхшайди”, деб ўйлаб қўрқиб кетди.
15
Кейин фиръавн ҳам бу воқеани эшитиб, Мусони ўлдирмоқчи бўлди. Лекин Мусо фиръавндан қочиб Мидиён юртига кетди. У Мидиёнга келиб, қудуқ ёнида ўтирди.
16
Мидиён юрти руҳонийсининг еттита қизи бор эди. Қизлар отасининг қўй–эчкиларини суғориш учун охурларга сув тўлдиргани келиб қолдилар.
17
Аммо бир нечта чўпон келиб, қизларни ҳайдаб юборди. Шунда Мусо қизларни ҳимоя қилди, уларнинг қўйларини суғоришга ҳам ёрдамлашди.
18
Кейин қизлар оталари Ятронинг ёнига қайтиб келдилар. — Нимага бугун эрта қайтиб келдингизлар? — деб сўради Ятро қизларидан.
19
— Мисрлик бир одам бизни чўпонлардан ҳимоя қилди, — деб жавоб беришди қизлар. — Бунинг устига, бизнинг ўрнимизга сув тортиб, қўйларимизни ҳам суғорди.
20
— Қаерда ўша одам? — деб сўради Ятро қизларидан. — Нимага у одамни қолдириб келдингизлар? Боринглар, уни чақириб келинглар, биз билан бирга овқатлансин.
21
Шундай қилиб, Мусо Ятроникида яшашга рози бўлди. Ятро эса Мусони қизи Зиппурага уйлантириб қўйди.
22
Зиппура Мусога ўғил туғиб берди. Мусо: “Мен бегона юртда мусофир бўлган эдим”, деб ўғлининг исмини Гершом қўйди.
23
Йиллар ўтди. Бу орада Миср фиръавни оламдан ўтиб кетди. Исроил халқи ҳамон қулликда азоб чекар, мадад сўраб фарёд қиларди. Уларнинг фарёди Худога етиб борди.
24
Худо Исроил халқининг оҳу нолаларини эшитди. Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб билан аҳд қилиб берган ваъдаси Унинг ёдида эди.
25
Хуллас, Худо Исроил халқининг аҳволини кўриб, уларга ачинди.
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40