bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 5
Exodus 5
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 6 →
1
Шундан кейин Мусо билан Ҳорун фиръавн ҳузурига бориб, унга шундай дедилар: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Халқимга ижозат бер, улар саҳро ичкарисига бориб, Менга атаб байрам нишонлашсин.”
2
Фиръавн эса: — Эгангиз ким ўзи?! Унинг сўзига кириб Мен Исроил халқини қўйиб юборайми?! — деди. — Эгангизни танимайман, Исроил халқининг кетишига эса ижозат бермайман.
3
Шунда Мусо билан Ҳорун: — Ибронийларнинг Худоси бизга Ўзини зоҳир қилди, — деб жавоб беришди. — Ижозат бер, саҳрода уч кун йўл юриб бориб, Эгамиз Худогақурбонликлар келтирайлик. Акс ҳолда, У бизни ё ўлатга мубтало қилади, ёки қиличнинг дамига рўпара қилиб жазолайди.
4
Лекин Миср фиръавни: — Эй, Мусо! Эй, Ҳорун! Нимага халқни ишдан қолдиряпсизлар?! — деди. — Боринглар, ишларингизни қилинглар!
5
Қаранглар, бу ерда қанча қароллар бор–а! Сизлар бўлса, уларни чалғитиб, ишдан қўймоқчисизлар!
6
Ўша куни фиръавн Исроил халқининг тепасида турган Мисрлик назоратчиларга ва Исроил халқидан бўлган ишбошиларга шундай фармон берди:
7
“Исроил халқига ғишт қуйгани энди олдингидай сомон берманглар. Ўзлари юриб сомон йиғишсин.
8
Олдин қанча ғишт қуйишган бўлса, бундан кейин ҳам шунча ғишт қуйишга мажбур қилинглар. Ғишт қуйиш миқдорини ҳеч ҳам камайтирманглар. Улар дангаса халқ. Шунинг учун, ижозат беринг, бориб, Худойимизга қурбонликлар келтирайлик, деб нола қилишяпти.
9
Уларни шунақанги ишлатингларки, иш билан қаттиқ банд бўлиб, беҳуда гапларга қулоқ солишмасин.”
10
Шундай қилиб, Исроил халқининг тепасида турган Мисрлик назоратчилар билан Исроил халқидан бўлган ишбошилар бориб, Исроил халқига айтдилар: — Фиръавн шундай демоқда: “Сизларга энди сомон бермайман.
11
Бориб, қаердан бўлса ҳам ўзларингиз сомон топинглар, лекин қуяётган ғиштингизнинг ҳажми асло камаймайди.”
12
Исроил халқи сомон ўрнига хас–чўп йиғиш учун бутун Миср юрти бўйлаб тарқалиб кетди.
13
Назоратчилар эса уларни сиқувга олар эдилар. “Кундалик ишларингизни сомон берилган кунлардагидай камайтирмасдан бажаринглар”, деб айтардилар.
14
Фиръавннинг назоратчилари ўзлари хизматга тайинлаган Исроил халқи ишбошиларини калтаклаб: “Нимага кеча ҳам, бугун ҳам, олдингидай, белгиланган миқдордаги ғиштни қуймаяпсизлар?” деб талаб қилардилар.
15
Шундан сўнг Исроил халқи ишбошилари фиръавн ҳузурига бориб, фарёд қилдилар: — Нимага биз, қулларингизга, бундай муомала қиляпсиз?
16
Бизга сомон беришмайди–ю, “Ғишт қуйинглар!” деб буйруқ қилишади. Биз калтак остида қолдик–ку! Айбдор эса сизнинг одамларингиз.
17
Фиръавн эса: — Дангасасизлар, дангаса! — дея жавоб берди. — Шунинг учун: “Ижозат бер, бориб, Эгамизга қурбонликлар келтирайлик”, деяверасизлар.
18
Боринглар, ишланглар! Сизларга сомон берилмайди. Лекин белгиланган миқдордаги ғиштни қуясизлар.
19
Шунда Исроил халқининг ишбошилари: “Кунда белгиланган ғишт миқдорини камайтирмасдан қуясизлар!” деган гапни эшитиб, қийин аҳволда қолганларини тушундилар.
20
Улар фиръавн ҳузуридан чиқишлари билан, Мусо билан Ҳорунга дуч келишди. Иккови уларни кутиб турган эди.
21
Исроил халқи ишбошилари: — Сизлар бизни фиръавнга, унинг аъёнларига ёмон кўрсатиб қўйдингизлар, — дейишди. — Бизни ўлдиришига сабаб топиб бердингиз. Эгамиз қилмишларингизни кўриб, жазонгизни берсин!
22
Шундан кейин Мусо уларнинг олдидан кетиб, Эгамизга илтижо қилди: — Ё, Раббий! Нимага бу халқни шунчалик кулфатга қўйдинг? Нимага мени юбординг?
23
Фиръавнга Сенинг хабарингни олиб келишим биланоқ, у халқингга баттар ваҳшийлик қила бошлади. Сен эса Ўзингнинг халқингни озод қилмадинг.
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 6 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40