bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 30
Exodus 30
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 29
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 31 →
1
Тутатқи тутатиш учун акас ёғочидан қурбонгоҳ ясат.
2
Қурбонгоҳ тўртбурчак, узунлиги бир тирсак, эни ҳам бир тирсак, бўйи эса икки тирсак бўлсин. Қурбонгоҳнинг шохлари ўзидан йўниб чиқарилсин.
3
Қурбонгоҳнинг устини, ён атрофини, шохларини тоза олтин билан қоплат, айланаси бўйлаб олтиндан гулчамбар ясат.
4
null
5
Қурбонгоҳнинг икки томонидаги гулчамбарнинг остига иккита олтин ҳалқа ўрнаштир. Акас ёғочидан иккита хода ясатиб, уларни олтин билан қоплат. Бу ходаларни ҳалқалардан ўтказиб, қурбонгоҳни кўтариб юришда фойдалан.
6
Тутатқи қурбонгоҳиниаҳд сандиғининг қопқоғи олдида осилиб турадиган ички парданинг ташқарисига қўйдир. Бу жой — сен билан Мен учрашадиган жойнинг ташқарисида.
7
Ҳорун ҳар куни эрталаб ўша чироқлардан хабар олганда бу қурбонгоҳда хушбўй ҳидли тутатқи тутатсин.
8
У кечқурун чироқлардан хабар олганда ҳам тутатқи тутатсин. Бу тутатқи назрлари сизларнинг авлодларингиз оша Мен, Эгангизнинг ҳузурида ҳар куни тутатилиши лозим.
9
Бу қурбонгоҳда фақат муқаддас тутатқини тутатинглар. Қурбонгоҳда куйдириладиган қурбонлик ёки дон назри қилманглар, шароб назри ҳам қилманглар.
10
Ҳорун бир йилда бир марта қурбонгоҳ учун поклаш маросимини ўтказсин. Бунинг учун гуноҳ қурбонлигининг қонидан қурбонгоҳнинг тўртала шоҳига суртиб, қурбонгоҳни покласин. Бу маросим ҳар йили авлодлар оша қилиниши лозим. Бу қурбонгоҳ Мен, Эгангизга, бағишланган ғоят муқаддас қурбонгоҳдир.”
11
Сўнгра Эгамиз Мусога яна гапирди:
12
“Исроилда катта бўлган одамларни санаганингда, ҳар бир одам саноқ пайтида Мен, Эгангизга, ҳимоя қиладиган тўлов тўласин. Шунда сен уларни санаганингда, уларга кулфат келтирмайман.
13
null
14
Йигирма ва ундан юқори ёшдаги саноққа кирадиган ҳар бир одам 1,25 мисқол кумушдан Мен, Эгангизга, назр қилиши лозим.
15
Улар ўзларини Менинг ҳукмимдан ҳимоя қиладиган назрни қилганларида, бой одам ўшандан кўп бермасин, камбағал ҳам ўшандан оз бермасин.
16
Бағишланган бу кумушни Учрашув чодирини ясаш учун сарф қил. Мен, Эгангизнинг ҳузурида бу кумуш Исроил халқига ҳукмимдан ҳимоя қиладиган назр берилганини эслатиб туради.”
17
Эгамиз Мусога яна гапирди:
18
“Ювиниш учун бронзадан қўлювгич ясат. Қўлювгичнинг таглиги ҳам бронзадан бўлсин. Қўлювгични Учрашув чодири билан қурбонгоҳ ўртасига ўрнатиб, унга сув қуй.
19
Ҳорун билан унинг ўғиллари қўлювгичдаги сув билан қўлларини ва оёқларини ювишсин.
20
Улар Учрашув чодирига кираётганларида, сувда ювинишсин. Шунда улар нобуд бўлмайди. Ёки улар руҳоний бўлиб, қурбонгоҳда куйдиргани назрлар олиб келиб Мен, Эгангизга, хизмат қилганларида,
21
қўл–оёқларини сувда ювишсин. Шунда ҳам улар нобуд бўлмайди. Бу Ҳорун ва унинг насллари учун авлодлари оша сақлаб олиб ўтиш учун доимий қонундир.”
22
Эгамиз Мусога яна айтди:
23
“Қуйидаги энг яхши хушбўй ҳидли зираворлардан ол: 1250 мисқол суюқ мирра, 625 мисқол долчин, 625 мисқол қамиш
24
ва 1250 мисқол кассия. Саккиз коса зайтун мойи олиб,
25
уста одам хушбўй ҳидли мой қилиш учун зираворларни мой билан аралаштирсин. Бу муқаддас қиладиган мойдир.
26
Бу мойни Учрашув чодирига, аҳд сандиғига,
27
хонтахтага ва хонтахтанинг ҳамма буюмларига, чироқпояга ва унинг ҳамма буюмларига, тутатқи қурбонгоҳига,
28
қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳга ва унинг ҳамма буюмларига, қўлювгичга ва унинг таглигига сурт.
29
Шу тариқа бу нарсаларни Менга бағишла. Шунда улар ғоят муқаддас бўлади. Биронтаси ёки бирон нарса уларга текканда, муқаддас бўлади.
30
Сўнг Ҳорун билан ўғилларига бу мойдан суртиб, уларни бағишла, токи улар руҳоний бўлиб, Менга хизмат қилишсин.
31
Исроил халқига эса Менинг шу гапимни етказ: — Муқаддас қиладиган мой сизларнинг бутун авлодларингиз оша Менга бағишлансин.
32
Бу мой руҳоний бўлмаган одамнинг танасига суртилмаслиги керак. Шу таркибдаги мой аралашмасини сизлар тайёрламанглар. Чунки бу мой муқаддасдир, сизлар буни муқаддас, деб қарашингиз лозим.
33
Кимки бунга ўхшаш ҳидли мойни тайёрласа ёки бу мойдан руҳоний бўлмаган одам устига суртса, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади.”
34
null
35
Эгамиз яна Мусога гапирди: “Қуйидаги хушбўй ҳидли зираворларни олиб, уларни аралаштир: елимдан қилинган зиравор, молюска қобиғидан қилинган зиравор, хилвон. Сўнгра уста одам тоза хушбўй тутатқидан, хушбўй ҳидли аралашмадан бир ўлчовда олсин. Уларни туз билан аралаштириб, тоза, муқаддас бўладиган тутатқи қилсин.
36
Бу тутатқидан бир қисмини олиб, майда қилиб туй ва Мен сен билан учрашадиган Учрашув чодиридаги аҳд сандиғи олдига қўй. Бу тутатқини сизлар ғоят муқаддас деб билишингиз лозим.
37
Ўша таркибдаги тутатқи аралашмасини ўзларингиз учун қилманглар. Буни Мен, Эгангизга, бағишланган муқаддас тутатқи, деб қара.
38
Кимки тутатгани ўзича шунга ўхшаган тутатқи қилса, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади.”
← Chapter 29
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 31 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40