bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 36
Exodus 36
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 35
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 37 →
1
Базалил, Охолиёв ва бошқа ҳамма иқтидорли усталар Эгамиз амр этган ҳамма ишларни бажарсинлар. Муқаддас чодир ясашда талаб қилинган ҳар қандай хизматни бажаришлари учун Эгамиз уларга маҳорат ва қобилият ато қилган.”
2
Мусо Базалилни, Охолиёвни ва Эгамиз қобилият ато қилган ҳамма иқтидорли усталарни, юраги завқ–шавққа тўлган одамларни чақирди.
3
Муқаддас чодирни ясаш учун Исроил халқи олиб келган ҳамма назрларни Мусо усталарга берди. Булардан ташқари, халқ ҳар куни эрталаб Мусога кўнгилдан чиқариб назрлар олиб келишарди.
4
Ишларни бажараётган ҳамма усталар юмушларини қолдириб,
5
Мусонинг олдига келиб айтишди: — Эгамиз бизга амр этган ишлар учун халқ етарлисидан ортиқ олиб келяпти.
6
Шунда Мусо: “Биронта эркак, аёл энди Муқаддас чодир учун назр олиб келмасин”, деб буйруқ берди. Унинг буйруғи қароргоҳ бўйлаб эълон қилинди. Шундан кейин халқ назр олиб келишни тўхтатди.
7
Халқнинг олиб келган назрлари ишнинг ҳаммасини бажаришга етиб, ҳатто ортиб ҳам қолар эди.
8
Ишлаётганлар орасидаги энг моҳир одамлар Муқаддас чодирни ясадилар: Моҳир тикувчилар Базалилнинг кўрсатмаси билан чодирнинг ички қаватини қилдилар. У майин зиғир матосидан тикилган ўнта чойшабдан иборат бўлди. Кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини маҳорат билан ишлаб бу чойшабларни безадилар.
9
Ҳар бир чойшабнинг бўйи йигирма саккиз тирсак, эни тўрт тирсак эди. Ҳамма чойшабларнинг ўлчови бир хил эди.
10
Улар чойшаблардан бештасининг бўйини бир–бири билан бирлаштириб тикдилар, қолган бештасини ҳам шундай қилдилар.
11
null
12
Уланган икки бўлак чойшабнинг бир бўйига кўк матодан қилинган элликтадан ҳалқа тикдилар. Ҳар икки томонга тикилган ҳалқалар бир–бирига рўпарама–рўпара эди.
13
Кейин олтиндан элликта илгак ясадилар, иккала чойшабнинг ҳалқаларини илгаклар билан бир–бирига уладилар. Шунда чодирнинг ички қавати бир бутун бўлди.
14
Муқаддас чодирнинг қопламаси учун эчки жуни матосидан ўн битта чойшаб тикдилар.
15
Ҳар битта чойшабнинг бўйи ўттиз тирсак, эни тўрт тирсак эди. Ўн битта чойшабнинг ҳаммаси бир ўлчовда эди.
16
Чойшаблардан бештасининг бўйини бир–бири билан бирлаштириб тикдилар, қолган олтитасини ҳам шундай қилдилар.
17
Уланган икки бўлак чойшабнинг бир бўйига элликтадан ҳалқа тикдилар.
18
Кейин, чодирнинг қопламаси бир бутун бўлсин, деб иккала чойшабни бирлаштириш учун бронзадан элликта илгак ясадилар.
19
Бу қоплама устига қўйиш учун қизилга бўялган қўчқор терисидан қоплама, сўнг юмшоқ теридан ташқи қоплама қилдилар.
20
Акас ёғочидан Муқаддас чодирни тутиб турадиган ромлар ясадилар.
21
Ҳар бир ромнинг бўйи ўн тирсак, эни бир ярим тирсак эди.
22
Ҳар бир ромнинг остида бир–бирига параллел бўлган иккита тиргак ясадилар.
23
Чодирнинг жануб томонидаги девор учун йигирмата ром ясадилар.
24
Бу ромлар остига қўйиш учун кумушдан қирқта таглик — ҳар бир ром учун иккитадан таглик қилдилар, ҳар бир тиргак остида битта таглик бўлди.
25
Чодирнинг шимол томонидаги девор учун йигирмата ром ясадилар.
26
Ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан — қирқта кумуш таглик ясадилар.
27
Чодирнинг орқадаги — ғарб томонидаги девор учун олтита ром,
28
чодирнинг орқасида бурчаклар ҳосил қилиш учун ҳар икки томонига яна биттадан ром ясадилар.
29
Бу иккала ромни пастдан ва юқоридан туташган девордаги охирги ромга бирлаштирдилар. Битта бурчак ҳосил қилиши учун битта ҳалқа билан яхлит қилиб бирлаштирдилар. Ҳар иккала бурчак шу йўл билан ҳосил қилинди.
30
Шундай қилиб, ўн олтита кумуш тагликка таянган саккизта ромдан орқадаги девор қилинди, ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан таглик қилинди.
31
Муқаддас чодирнинг жануб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун акас ёғочидан бешта тамба,
32
шимол томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба, орқа томони — ғарб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба ясадилар.
33
Ромларнинг ярмигача ўрнаштирилган ўртадаги тамбалар чодирнинг бошидан охиригача чўзилди.
34
Ромларни олтин билан қоплаб, тамбаларни ушлаб турсин, деб олтин ҳалқаларни ромларга бирлаштирдилар, тамбаларни ҳам олтин билан қопладилар.
35
Майин зиғир матосидан тикилган ички пардани қилдилар. Кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини маҳорат билан ишлатиб, бу пардани безатдилар.
36
Ички парда ушлаб турилиши учун акас ёғочидан тўртта устун ясадилар. Устунларга олтин қоплаб, уларга олтин илгакларни маҳкамладилар. Устунлар учун эритилган кумушдан тўртта таглик ясадилар.
37
Чодирга кириш жойи учун майин зиғир матосидан тикилган парда қилдилар. Уни кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан тикиб безатдилар.
38
Бу парда ушлаб турилиши учун бешта устун ясадилар. Устунларнинг тепасини ва ҳалқаларини олтин билан қопладилар. Устунларнинг бешта таглигини эса бронзадан қилдилар.
← Chapter 35
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 37 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40