bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 37
Exodus 37
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 36
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 38 →
1
Базалилнинг кўрсатмаси билан акас ёғочидан сандиқ ясадилар. Сандиқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак, бўйи бир ярим тирсак эди.
2
Сандиқнинг ичкарию ташқарисини тоза олтин билан қоплаб, айланаси бўйлаб олтин гулчамбар қилдилар.
3
Сандиқ учун эритилган олтиндан тўртта ҳалқа ясаб, тўртала оёғига маҳкамладилар: иккита ҳалқа бир томонида, иккита ҳалқа иккинчи томонида эди.
4
Кейин акас ёғочидан ходалар ясаб, ходаларни олтин билан қопладилар.
5
Сандиқнинг иккала томонидаги ҳалқадан сандиқни кўтариб юриш учун ходаларни ўтказдилар.
6
Тоза олтиндан сандиқнинг қопқоғини ясадилар. Бу қопқоқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак эди.
7
Шу билан бирга, олтиндан иккита каруб ясадилар: иккала карубни ҳам қопқоқнинг икки четига зарб уриб ясадилар.
8
Битта каруб қопқоқнинг бир четида, иккинчи каруб иккинчи четида бўлиб, ҳар иккаласи қопқоқ билан бир бутунни ташкил қилди.
9
Карубларнинг тепага кўтарилган қанотлари қопқоқни беркитиб турарди. Улар юзма–юз туриб, қопқоққа қараган эди.
10
Акас ёғочидан хонтахта ясадилар. Хонтахтанинг узунлиги икки тирсак, эни бир тирсак, бўйи бир ярим тирсак эди.
11
Хонтахтани тоза олтин билан қоплаб, четларига айлантириб олтин гулчамбар ясадилар.
12
Яна хонтахтанинг айланаси бўйлаб тўрт энли қилиб олтин билан қопланган тахта қилиб, уни хонтахта оёқларига маҳкамладилар. Олтин гулчамбарни хонтахтанинг айланаси бўйлаб тахта устига қилдилар.
13
Яна эритилган олтиндан тўртта ҳалқа ясаб, ҳар бирини тахта маҳкамланган жойнинг ёнига — тўртала бурчагидаги тўртала оёғига ўрнаштирдилар. Акас ёғочидан иккита хода ясаб, уларни олтин билан қопладилар. Бу ходаларни ҳалқалардан ўтказиб, хонтахтани кўтариб юриш учун фойдаланилар эди.
14
null
15
null
16
Хонтахтага қўйиладиган буюмларни — лаган, пиёлалар, шароб назр қилиш учун коса ва кўзаларни тоза олтиндан ясадилар.
17
Тоза, зарб қилинган олтиндан чироқпоя ясадилар. Бутун чироқпояни ва унинг безакларини бир бутун қилиб ясадилар. Чироқпоянинг таглиги, танаси, куртакли гулга ўхшаш шаклдаги пиёлалари бор эди.
18
Яна чироқпоянинг танасидан олтита шохча чиқарилди: учта шохчаси бир ёнидан, учта шохчаси иккинчи ёнидан чиқарилди.
19
Чироқпоянинг танасидан чиқадиган шохчаларнинг ҳар бирида куртакли бодом гулига ўхшаш шаклдаги учта пиёла бор эди.
20
Чироқпоянинг танасида куртакли бодом гулига ўхшаш шаклдаги тўртта пиёла бор эди.
21
Чироқпоянинг танасидан чиқадиган шохчаларнинг ҳар жуфтида бу куртаклардан учтаси бирин–кетин тизилиб турарди.
22
Чироқпояни шохчалари ва куртаклари билан битта қилиб зарб қилинган тоза олтиннинг яхлит бўлагидан ясадилар.
23
Чироқпояга еттита мойчироқ ясадилар. Мойчироқларга қараб туришда фойдалангани тоза олтиндан қисқичлар ва патнислар ясадилар.
24
Чироқпоя билан унинг ҳамма буюмларини икки пуд тоза олтиндан ясадилар.
25
Акас ёғочидан тутатқи қурбонгоҳи ясадилар. Қурбонгоҳ тўртбурчак бўлиб, узунлиги бир тирсак, эни ҳам бир тирсак, бўйи эса икки тирсак эди. Қурбонгоҳнинг шохлари ўзидан йўниб чиқарилди.
26
Қурбонгоҳнинг устини, ён атрофини, шохларини тоза олтин билан қопладилар, айланаси бўйлаб олтиндан гулчамбар ясадилар.
27
null
28
Қурбонгоҳнинг икки томонидаги гулчамбарнинг остига иккита олтин ҳалқа ўрнаштирдилар. Акас ёғочидан иккита хода ясаб, уларни олтин билан қопладилар. Бу ходаларни ҳалқалардан ўтказиб, қурбонгоҳни кўтариб юриш учун фойдаланилар эди.
29
Уста одам муқаддас қиладиган мой ва тоза, хушбўй ҳидли тутатқи тайёрлади.
← Chapter 36
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 38 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40