bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 38
Exodus 38
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 37
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 39 →
1
Акас ёғочидан тўртбурчак қилиб куйдириладиган қурбонлик учун қурбонгоҳ ясадилар. Қурбонгоҳнинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи уч тирсак эди.
2
Қурбонгоҳнинг тўртала бурчагига ўзидан йўниб чиқарилган шох ясадилар. Қурбонгоҳ ва унинг шохларини бронза билан қопладилар.
3
Қурбонгоҳнинг ҳамма буюмлари — қозонларни, куракларни, тоғорачаларни, санчқиларни ва оловкуракларни бронзадан ясадилар.
4
Қурбонгоҳга бронзадан панжара ясадилар. Панжарани қурбонгоҳнинг ичига — ўрнатилган бўртиқнинг остида ўрнатдилар, ярмигача етиб борди.
5
Бронза панжаранинг тўртала бурчагига ходаларни ўтказиш учун эритилган бронзадан тўртта ҳалқа ясадилар.
6
Акас ёғочидан ходалар ясаб, ходаларни бронза билан қопладилар.
7
Қурбонгоҳни ходалар ёрдамида кўтариб юриш учун қурбонгоҳ ёнларидаги ҳалқаларга ходаларни ўтказиб қўйдилар. Қурбонгоҳнинг четларига тахта қоқиб, ичини бўш қолдирдилар.
8
Учрашув чодирига кираверишда хизмат қилган аёллар ҳадя қилган бронза ойналардан улар бронза қўлювгични ва унинг таглигини ясадилар.
9
Сўнгра Муқаддас чодирнинг ҳовлисини ўраб турсин, деб пардадан тўсиқ қилдилар: тўсиб турадиган пардаларни майин зиғир матосидан қилдилар. Ҳовлининг жануб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги юз тирсак эди.
10
Ўша тўсиқда йигирмата бронзадан қилинган тагликка йигирмата устун ўрнатилган эди. Шу ердаги пардаларни ушлаб туриш учун устунларга кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамладилар.
11
Ҳовлининг шимол томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги ҳам юз тирсак, унинг йигирмата устуни ва бронзадан қилинган таглиги бор эди. Унинг пардаларини ушлаб туриш учун устунларига ҳам кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамладилар.
12
Ҳовлининг ғарб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги эллик тирсак, унинг ўнта устуни ва таглиги бор эди. Унинг пардаларини ушлаб туриш учун устунларига ҳам кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамладилар.
13
Ҳовлининг шарқ томони эллик тирсак кенгликда эди.
14
null
15
Ҳовлининг кириш жойи шу ер эди. Киришнинг ўнг ва чап томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги ўн беш тирсакдан, ҳар икки томонда учтадан устун ва тагликлар бор эди.
16
Ҳовлининг ҳамма томонидаги тўсиб турадиган пардаларни майин зиғир матосидан қилдилар,
17
устунларнинг таглигини бронзадан, илгаклари ва ҳалқаларини кумушдан қилдилар. Устунларнинг тепасини кумуш билан қопладилар. Ҳовлининг ҳамма устунларида кумуш ҳалқалар бор эди.
18
Ҳовлига кириш жойи учун парда қилдилар. Уни майин зиғир матосидан қилиб, кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан тикиб безатдилар. Бу парданинг эни йигирма тирсак, бўйи ҳовлининг тўсиб турадиган пардалари каби, беш тирсак эди.
19
Бу пардани тўртта тагликка ўрнатилган тўртта устун тираб турди. Устунларнинг таглигини бронзадан, илгаклари ва ҳалқаларини кумушдан қилдилар. Устунларнинг тепасини кумуш билан қопладилар.
20
Муқаддас чодирни ва пардадан қилинган тўсиқни ушлаб турадиган барча қозиқни ҳам бронзадан қилдилар.
21
Эгамизнинг Мусога берган амрига кўра, Яҳудо қабиласидан Урининг ўғли, Хурнинг набираси Базалил ҳамма ишларни бажариб бўлди. Дан қабиласидан бўлган Охисамах ўғли Охолиёв унинг ёнида бўлди. У ҳунарманд бўлиб, ижод қилар, буюмлар ясай оларди, кўк, сафсар, қирмизи иплардан фойдаланиб, майин зиғир матосига нақш солишни биларди. Мусонинг ихтиёридаги руҳоний Ҳоруннинг ўғли Итамар назорати остида Леви қабиласи ишда фойдаланилган олтин, кумуш ва бронзанинг ҳисобини олиб борган эди. Муқаддас аҳд чодирини ясашда ишлатилган олтин, кумуш ва бронза ҳисоби қуйидагича эди:
22
null
23
null
24
Чодир ясалишига сарф қилинган олтиннинг жами 62,5 пуд эди. Халқ Эгамизганазр қилган олтиннинг ҳисоби шунча эди.
25
Санаб чиқилган халқдан йиғилган кумушнинг жами ҳисоблаб чиқилганда, 211 пуд бўлди.
26
Бу миқдор ҳисоблаб чиқилган йигирма ва ундан юқори ёшдаги 603.550 одамнинг ҳар бирига 1,25 мисқолдан тўғри келарди.
27
210 пуд кумуш эритилиб, чодирнинг ромлари ва ички пардани ушлаб турадиган устунлар учун 100 та таглик қилишга ишлатилди, ҳар бир таглик учун 2,1 пуд кумуш сарф қилинди.
28
Қолган 1 пуд кумуш ҳовли атрофидаги устунлар учун илгаклар ва ҳалқалар ясашга, устунларнинг тепасини қоплашга ишлатилди.
29
Халқ Эгамизга назр қилган бронзанинг миқдори 151 пуд эди.
30
null
31
Қуйидаги ашёларни ясашда ўша бронза ишлатилди: Учрашув чодирига кираверишдаги устунлар учун тагликларни, бронза қурбонгоҳ билан унинг бронза панжарасини, унинг ҳамма буюмларини, ҳовлининг атрофидаги пардаларни ушлаб турадиган устунлар учун тагликларни, ҳовлига кираверишдаги парда учун тагликларни, Муқаддас чодир билан атрофдаги пардадан қилинган тўсиқни ушлаб турадиган барча қозиқни.
← Chapter 37
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 39 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40