bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 27
Exodus 27
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 26
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 28 →
1
Акас ёғочидан тўртбурчак қилиб қурбонгоҳ ясат. Қурбонгоҳнинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи уч тирсак бўлсин.
2
Қурбонгоҳнинг тўртала бурчагига ўзидан йўниб чиқарилган шох ясат. Қурбонгоҳ ва унинг шохларини бронза билан қоплат.
3
Қурбонгоҳдаги кулни тўккани қозонлар, кураклар, тоғорачалар, санчқилар, оловкураклар ясат. Ҳамма буюмларни бронзадан қилдир.
4
Қурбонгоҳга бронзадан панжара ясат. Панжаранинг тўртала бурчагига тўртта бронза ҳалқа ясат.
5
Панжарани қурбонгоҳнинг ичига — ўрнатилган бўртиқнинг остида ўрнат, ярмигача етиб борсин.
6
Яна қурбонгоҳ учун акас ёғочидан ходалар ясатиб, ходаларни бронза билан қоплат.
7
Қурбонгоҳни кўтариб юриш учун қурбонгоҳнинг иккала ёнидаги ҳалқалардан ходаларни ўтказ.
8
Қурбонгоҳнинг четларига тахта қоқтириб, ичини бўш қолдир. Қурбонгоҳни Мен сенга шу ерда — тоғда кўрсатганимдай қилиб ясаттир.
9
Сўнгра Муқаддас чодирнинг ҳовлисини ўраб турсин, деб пардадан тўсиқ қилдир: тўсиб турадиган пардаларни майин зиғир матосидан қилдир. Ҳовлининг жануб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги юз тирсак бўлсин.
10
Ўша тўсиқда бронзадан қилинган йигирмата тагликка ўрнатилган йигирмата устун бўлсин. Шу ердаги пардаларни ушлаб туриш учун устунларга кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамлат.
11
Ҳовлининг шимол томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги ҳам юз тирсак, унинг йигирмата устуни ва бронзадан қилинган таглиги ҳам бўлсин. Унинг пардаларини ушлаб туриш учун устунларига ҳам кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамлат.
12
Ҳовлининг ғарб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги эллик тирсак, унинг ўнта устуни ва таглиги бўлсин.
13
Ҳовлининг шарқ томони эллик тирсак кенгликда бўлсин.
14
null
15
Ҳовлига кириш жойи шу ер бўлади. Киришнинг ўнг ва чап томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги ўн беш тирсакдан, ҳар икки томонда учтадан устун ва тагликлар бўлсин.
16
Ҳовлига кириш жойига узунлиги йигирма тирсак бўлган парда қилдир. Уни майин зиғир матосидан қилдириб, кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан тиктириб безаттир. Бу пардани тўртта тагликка ўрнатилган тўртта устун тираб туради.
17
Ҳовлининг атрофидаги ҳамма устунларнинг кумушдан қилинган илгаклари ва ҳалқалари, бронзадан қилинган тагликлари бўлсин.
18
Ҳовлининг узунлиги юз тирсак, эни эллик тирсак бўлсин. Тўсиб турадиган пардалар майин зиғир матосидан қилиниб, бўйи беш тирсак бўлсин. Тагликлар бронзадан бўлсин.
19
Муқаддас чодирнинг бошқа барча зарур ашёлари, чодирни ва пардадан қилинган тўсиқни ушлаб турадиган қозиқ ҳам бронзадан қилинсин.
20
Сен Исроил халқига буйруқ бер: чироқпоя учун энг сифатли зайтун мойини улар сенга олиб келиб туришсин, токи мойчироқлар ҳар доим тун бўйи ёниб турсин.
21
МойчироқларУчрашув чодиридааҳд сандиғи олдида осилиб турадиган ички парданинг ташқарисида бўлсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари, ҳар куни оқшомдан эрталабгача Эгамизнинг ҳузурида мойчироқлар ёниб турсин, деб мойчироқлардан хабар олиб туришсин. Бу қонун–қоидага Исроил халқи авлодлар оша доимо итоат қилиб борсин.
← Chapter 26
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 28 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40