bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 28
Exodus 28
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 27
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 29 →
1
Исроил халқи орасидан аканг Ҳорунни ва у билан бирга унинг ўғилларини ёнингга чақир. Ҳорун ҳам, унинг ўғиллари Надов, Абиҳу, Элазар, Итамар ҳам руҳоний бўлиб, Менга хизмат қилишсин.
2
Аканг Ҳорунни ҳурматли ва кўркам қилиш учун унга муқаддас руҳонийлик либосларини тайёрлат.
3
null
4
Мен қобилият ато қилган ҳамма моҳир усталарга айт. Улар Ҳорунга қуйидаги руҳонийлик либосларини тикишсин: кўкракпеч, эфод, ридо, нақшли кўйлак, салла ва белбоғ. Ҳорун Менга хизмат қилганда, бу либослар уни муқаддас қилиб бошқалардан ажратиб туради. Ҳорун ўғиллари кийишлари учун уларга муқаддас либослар тиктир, токи улар руҳоний бўлиб, Менга хизмат қилганларида, бу либосларни кийишсин.
5
Улар бу либосларни майин зиғир матосидан тикиб, кўк, сафсар, қирмизи иплар ва олтин билан безатишсин.
6
Эфодни майин зиғир матосидан ясатиб, кўк, сафсар, қирмизи рангли иплардан ва олтиндан қилинган ипдан маҳорат билан нақш солдир.
7
У бир–бирига иккита елка боғичи билан боғланган олд ва орқа қисмлардан иборат бўлсин.
8
Камар ясатиб, уни эфодга боғлат. Камарни ҳам майин зиғир матосидан қилдир. Унга кўк, сафсар, қирмизи рангли иплардан ва олтиндан қилинган ипдан маҳорат билан нақш солдир.
9
Кейин иккита ақиқ тош олиб, уста қимматбаҳо тошга муҳр ўядигандай, бу тошларга Исроил ўғилларининг исмини ўйиб ёздир. Битта тошга Исроил ўғилларидан олтитасининг исмини, иккинчи тошга қолган олтитасининг исмини ёши бўйича ёздир. Ёзилган тошларни олтиндан қилинган нақшли уялар ичига қўйдириб,
10
null
11
null
12
эфоднинг елка боғичларига ўрнаштир. Ҳорун Мен, Эгангизнинг ҳузурига кирганда, Исроилнинг ўн икки қабиласини эслатиб туриш учун иккала елкасида бу тошларни олиб юради.
13
Яна иккита нақшли, олтин уя ва
14
тоза олтиндан ипга ўхшатиб эшилган иккита занжир ясат. Бу иккала занжирнинг бир учи уяга маҳкамланади.
15
Олий руҳоний учун кўкракпеч ясат. У ҳукм қилаётганда, Худонинг хоҳишини билиш учун фойдаланади. Кўкракпечни, эфод сингари, майин зиғир матосидан ясатиб, кўк, сафсар ва қирмизи рангли иплардан ва олтиндан қилинган ипдан маҳорат билан нақш солдир.
16
Кўкракпечни тўртбурчак халта шаклида, икки букланган, бўйи бир қарич, энига ҳам бир қарич қилиб ясат.
17
Кўкракпечга тўрт қатор тошни тўғри қилиб тердир: қизил ёқут, хризолит ва зумрад тошларни биринчи қаторга тердир.
18
Иккинчи қаторга фируза, зангори ёқут ва олмосни тердир.
19
Учинчи қаторга ложувард, агат ва аметист тошларни тердир.
20
Тўртинчи қаторга топаз, ақиқ ва яшма тошларни тердир. Ҳамма тошлар олтиндан қилинган нақшли уяларга ўрнаштирилсин.
21
Бу ўн икки тош Исроилнинг ўн икки қабиласини эслатиб туради. Муҳр ўйгандай қилиб, Исроилнинг ўн икки ўғлидан ҳар бирининг исмини бу тошларнинг ҳар бирига ўйиб ёздир.
22
null
23
Иккита олтин ҳалқа ясатиб, кўкракпечнинг иккала устки бурчакларига маҳкамлат. Тоза олтиндан ипга ўхшатиб эшилган иккита занжирни ол.
24
Иккала занжирнинг бир учини кўкракпечдаги ҳалқаларга боғлат,
25
иккинчи учини нақшли олтин уяларга маҳкамлат. Уяларни эфоднинг олд томонидаги елка боғичларига ўрнаштир.
26
null
27
Яна олтиндан тўртта ҳалқа ясат. Иккитасини кўкракпечнинг остки бурчакларига — эфодга яқин бўлган ички қирғоғига маҳкамлат. Иккитасини эфоднинг олд томонига, иккала елка боғичининг пастига — нақшли камар устидаги жойга маҳкамлат.
28
Кўкракпеч эфоднинг нақшли камари устида бўлсин, эфоддан осилиб турмасин, деб кўкракпеч ҳалқалари ёрдамида эфоднинг ҳалқаларига кўк боғич билан маҳкамланади.
29
Ҳорун ҳар сафар Муқаддас хонага кирганда кўкракпечдаги ўн икки Исроил қабиласининг исмини юраги тепасида кўтариб юради. Шундай қилиб, Ҳорун Мен, Эгангизнинг ҳузурида бўлганда, кўкракпеч доимо эслатиб турадиган вазифани бажаради.
30
Урим ва Туммимни кўкракпеч халтасининг ичига сол, токи Ҳорун Менинг ҳузуримга кирганда, халқим учун Менинг хоҳишимни билгани фойдаланиладиган ўша нарсаларни доимо юраги тепасида кўтариб юрсин.
31
Эфоднинг ридосини кўк ипдан тўқилган матодан тикдир.
32
Ридонинг ўртасидан бош сиғадиган тешик қилдир. Ридо йиртилиб кетмаслиги учун тешикнинг қирғоғини тўқит.
33
null
34
Ридо этагининг учига айланаси бўйлаб анор шаклини ва қўнғироқчаларни бирин–кетин қилиб биттама–битта остириб чиқ. Анор шаклини кўк, сафсар, қирмизи ипдан қилдир. Олтин қўнғироқчаларни анор шакли ораларига остир.
35
Ҳорун ўлдирилмаслиги учун Мен, Эгангизнинг ҳузурида олий руҳоний бўлиб, хизмат қилганда, у шу ридони кийиши керак. У Муқаддас хонага кирганда ва у ерда бўлганда, ридонинг қўнғироқчалари чалинади, Ҳорун хавф–хатардан йироқ бўлади.
36
Кейин тоза олтиндан лавҳа ясат. Лавҳанинг юзасига муҳр ўйгандай қилиб, “Эгамизга бағишланган”, деб ўйиб ёздир.
37
Лавҳани кўк боғич билан салланинг олд томонига маҳкамлат.
38
Исроил халқининг эҳсонлари Менга қабул бўлиши учун, Ҳорун доимо ўз руҳонийлик вазифасини бажарганда, лавҳани пешанасида олиб юрсин. Исроил халқи назр қилганда, Ҳоруннинг назрларга оид гуноҳни ювиш вазифасининг рамзи шу лавҳа бўлади.
39
Ҳоруннинг кўйлагини ва салласини майин зиғир матосидан қилдир, кўйлагига нақш солдир. Белбоғини чиройли, нақшли матодан ясат.
40
Ҳоруннинг ўғилларини ҳурматли ва кўркам қилиш учун уларга кўйлаклар, белбоғлар, пешанабоғлар тиктир.
41
Аканг Ҳорун ва унинг ўғиллари руҳоний бўлиб, Менга хизмат қилишлари учун уларни бағишла: бу либосларни уларга кийгизиб, мой сурт, уларни руҳоний қилиб тайинла.
42
Тананинг очиқ жойлари кўриниб қолмасин, деб яна уларга зиғир матосидан иштонлар тиктир. Кийимлар уларнинг белидан сонигача ёпиб турсин.
43
Ҳорун ва унинг ўғиллари Учрашув чодирига кирганларида ёки Муқаддас хонада хизмат қилиш учун қурбонгоҳга яқинлашганларида, шу ички кийимларни кийиб олсин. Шунда Ҳорун ва унинг ўғиллари очиқ жойларини беркитмагани учун айбдор бўлиб ўлдирилмайди. Ҳорун ва унинг наслига доимий қонун–қоида ана шудир.
← Chapter 27
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 29 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40