bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 32
Exodus 32
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 31
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 33 →
1
Мусо тоғда узоқ қолиб кетди. Халқ Мусонинг тоғдан қайтиб тушавермаганини кўргач, Ҳоруннинг ёнига йиғилишиб, унга айтишди: — Қани, бизга йўл кўрсатиб борадиган худо ясаб бер. Бизни Мисрдан олиб чиққан ўша одамга — Мусога нима бўлганини билолмаяпмиз.
2
Шунда Ҳорун одамларга: — Хотинингизнинг, ўғлингизнинг, қизингизнинг қулоқларидаги олтин сирғаларни ечиб олиб, менга келтиринглар, — деди.
3
Шундан кейин жамики халқ қулоқларидаги олтин сирғаларни ечиб, Ҳорунга олиб келди.
4
Ҳорун олтин сирғаларни улардан олиб, эритди. У буқа ясади, асбобдан фойдаланиб, олтин билан қоплади. Кейин одамлар айтдилар: — Эй, Исроил! Мана бизни Мисрдан олиб чиққан худойимиз!
5
Ҳорун буни кўргач, олтин буқанинг олдига қурбонгоҳ қурди. Кейин: “Эртага Эгангизга бағишланган байрам бўлади”, деб эълон қилди.
6
Эртаси куни халқ саҳарда туриб, куйдириладиган қурбонликларни ва тинчлик қурбонликларини келтирди. Ўтириб еб–ичишгандан кейин кўнгилхушлик қилишди.
7
Шунда Эгамиз Мусога айтди: — Ҳозироқ туш! Ўзинг Мисрдан олиб чиққан халқинг йўлдан озди.
8
Улар Мен амр этган йўлдан дарров оғди. Ўзларига буқанинг тасвирини ясаб, унга сажда қилиб, қурбонликлар келтириб: “Эй, Исроил! Мана бизни Мисрдан олиб чиққан худойимиз!” — дедилар.
9
Эгамиз Мусога яна гапирди: — Ўша халқнинг нақадар ўжарлигини кўриб турибман.
10
Энди Мени тўхтатаман, деб овора бўлма, бу халққа шунақанги ғазабимни сочаманки, уларни қириб ташлайман. Эй, Мусо, уларнинг ўрнига сендан буюк халқ яратаман.
11
Шунда Мусо Эгаси Худога: — Эй, Эгам! Ахир, бу халқни буюк куч–қудратинг билан Мисрдан Ўзинг олиб чиққансан–ку! — деб ёлворди. — Ўз халқингга Ўзинг ғазабингни сочмагин!
12
Мисрликлар: “Эгаси уларни ёмон ният билан — тоғларда ўлдириш учун, ер юзидан қириб ташлаш учун бу ердан олиб чиққан экан”, деб айтишмасин! Қўйгин, бу ниятингдан қайтгин, ғазабингни сочиб, Ўз халқингни қириб ташламагин.
13
Ўз қулларинг Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга айтганларингни ёдингда тутгин. Сен уларга: “Сизларнинг наслингизни осмондаги юлдузлар сингари кўпайтираман, Мен ваъда қилган ҳамма ерни наслингизга бераман, улар ўша юртга то абад эгалик қилади”, деб Ўз номинг билан онт ичган эдинг–ку!
14
Шундай қилиб, Эгамиз ниятини ўзгартириб, айтган кулфатларни Ўз халқининг бошига келтирмайдиган бўлди.
15
Мусо қўлида аҳднинг амр ва қонунлари — иккала томонига ҳам ёзув битилган иккита тош лавҳани олиб, тоғдан қайтиб тушди.
16
Лавҳалар Худонинг ижоди бўлиб, лавҳалардаги ёзувни Худо ўйиб битган эди.
17
Ёшуа халқнинг шовқин–суронини эшитиб, Мусога: “Қароргоҳда уруш шовқин–сурони эшитиляпти”, деб айтди.
18
Шунда Мусо деди: — Бу ғолибларнинг ҳайқириғи эмас, мағлубларнинг фарёди ҳам эмас, Эшитганим — ишратпарастлар қўшиғи.
19
Мусо қароргоҳга яқинлашиб, буқани, одамларнинг кўнгилхушлигини кўрди. Шунда у ғазабланиб, тоғ этагида қўлидаги лавҳаларни улоқтирган эди, лавҳалар чилпарчин бўлди.
20
Мусо Исроил халқи ясаган буқани олиб, оловда ёқди. Уни эзиб, кукун қилди–да, сувга сочди. Сувни Исроил халқига ичирди.
21
Мусо Ҳорунга: — Бу халқ сенга нима қилган эдики, уларни оғир гуноҳга ботирибсан? — деди.
22
— Ғазабланманг, ҳазратим, — деди Ҳорун унга. — Бу халқнинг ёмонлик қилишга мойиллигини биласиз–ку!
23
Улар менга: “Бизга йўл кўрсатиб борадиган худо ясаб бер, бизни Мисрдан олиб чиққан ўша одамга — Мусога нима бўлганини билолмаяпмиз”, деб айтишди.
24
Мен эса уларга: “Кимнинг олтин сирғалари бўлса, уларни менга олиб келинглар”, деган эдим, улар олтин сирғаларини олиб, менга келтирдилар. Олтинларни оловга ташлаганимда, олов ичидан мана шу буқа келиб чиқди.
25
Мусо кўрдики, Ҳорун халқни назорат қилмай, душманлари олдида ўзларини масхара қилишларига йўл қўйиб берган эди.
26
Мусо қароргоҳ кираверишига келиб: — Ким Эгамиз томонда бўлса, менинг ёнимга келсин! — деб буюрди. Леви қабиласи одамлари унинг ёнига тўпланди.
27
Мусо уларга деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Ҳар бирингиз қиличингизни ёнингизга олинг. Қароргоҳнинг бу четидан нариги четигача бориб қайтиб, ҳар бирингиз биродарингизни, қўшнингизни, яқин қариндошингизни ўлдиринг.”
28
Леви қабиласи одамлари Мусонинг буйруғини бажо қилди. Шу куни Исроил халқидан тахминан уч мингта одам ҳалок бўлди.
29
Мусо Леви қабиласи одамларига: — Бугун Эгам сизларга марҳамат қилиб, сизларни ўзининг хизматига тайинлади, — деди. — Ҳатто ўғилларингизни, ака–укаларингизни ўлдиришга тўғри келган бўлса ҳам, сизлар Унга итоат этдингиз.
30
Эртаси куни Мусо халққа деди: — Сизлар оғир гуноҳ қилдингизлар. Энди мен тоққа Эгамизнинг олдига чиқаман, балки сизларни гуноҳларингиздан покларман.
31
Мусо Эгамизнинг олдига қайтиб бориб, шундай деди: — Эвоҳ! Бу халқ оғир гуноҳ қилибди: ўзларига олтиндан худо ясабди.
32
Аммо энди, уларнинг гуноҳини кечиргин, деб Сенга илтижо қиламан. Агар кечирмасанг, Ўзинг ёзган китобдан менинг номимни ўчириб ташлагин.
33
Шунда Эгамиз Мусога айтди: — Ким Менга қарши гуноҳ қилган бўлса, ўшанинг номини Ўзимнинг китобимдан ўчириб ташлайман.
34
Энди бор, бу халқни Мен сенга айтган жойга бошла. Менинг фариштам сендан олдинда боради. Шунга қарамай, Ўзим белгилаган кунда Мен уларни қилган гуноҳи учун жазолайман.
35
Шундай қилиб, Эгамиз уларнинг бошига кулфат юборди, чунки Исроил халқи Ҳорунга, буқа ясаб бер, деб талаб қилган эдилар. Ҳорун уларнинг талабини бажарган.
← Chapter 31
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 33 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40