bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 29
Exodus 29
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 30 →
1
Ҳорун билан унинг ўғиллари руҳоний бўлиб, Менга хизмат қиладилар. Шунинг учун уларни Менга бағишлаб, қуйидагича маросим ўтказ. Нуқсонсиз битта буқани ва иккита қўчқор қўйни ол.
2
Сифатли буғдой унидан қилинган хамиртурушсиз нонларни, зайтун мойи қўшилган хамиртурушсиз нонларни ва зайтунмойи суртилган хамиртурушсиз чалпакларни ҳам пиширтир.
3
Шундан кейин нонларни саватга солиб, буқа ва иккала қўчқор билан бирга Менга назр қилиб олиб кел.
4
Ҳорун билан ўғилларини Учрашув чодири кираверишига олиб кел. Ҳаммаларини сув билан юв.
5
Сўнгра руҳонийлик либосларини ол. Ҳорунга кўйлакни ва ридони, эфодни, кўкракпечни кийгиз. Эфоднинг маҳорат билан нақш солинган камарини Ҳорунга боғла.
6
Кейин Ҳоруннинг бошига саллани кийгизиб, салланинг устига олтин лавҳани — уни бошқалардан ажратиб турадиган муқаддаслик рамзини ўрнаштир.
7
Сўнгра муқаддас қиладиган мойни олиб, унинг бошига сурт ва уни Менинг хизматимга бағишла.
8
Ҳоруннинг ўғилларини олиб келиб, уларга кўйлакни кийгизиб,
9
бошларига пешанабоғ боғла. Ҳорун билан ўғилларига яна белбоғ боғла. Доимий қонун–қоида бўйича руҳонийлик уларники бўлади. Сўнг Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийлик хизматига тайинла.
10
Буқани Учрашув чодири олдига олиб кел. Ҳорун билан ўғиллари эса буқанинг бошига қўлларини қўйишгач,
11
Учрашув чодирига кираверишда Мен, Эгангизнинг ҳузурида буқани сўй.
12
Буқанинг қонидан олиб, бармоғинг билан қурбонгоҳнинг шохларига қонни сурт. Ортган қоннинг ҳаммасини эса қурбонгоҳнинг ёнига тўк.
13
Ичак–човоқларини қоплаб турган ҳамма ёғларини, жигарнинг аъло қисмини, иккала буйрагини ва буйрак атрофидаги ёғларини олиб, қурбонгоҳда куйдир.
14
Буқанинг гўштини, терисини, чиқиндиларини қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб куйдир. Бу гуноҳ қурбонлигидир.
15
Сўнгра қўчқор қўйнинг биттасини олиб кел. Ҳорун билан ўғиллари қўчқорнинг бошига қўлларини қўйишгач,
16
қўчқорни сўйиб, қонидан олгин–да, қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига сеп.
17
Қўчқорнинг танасини бўлаклаб, ичак–човоқларини, оёқларини юв. Қўчқорнинг бу аъзоларини бўлакланган танаси ва калласи устига қўйиб,
18
қўчқорни қурбонгоҳда куйдир. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Мен, Эгангизга, ёқимли ҳид келади.
19
Кейин иккинчи қўчқор қўйни олиб кел. Ҳорун билан ўғиллари қўлларини қўчқорнинг бошига қўйгач,
20
қўчқорни сўйиб, қонини ол. Сўнгра Ҳорун билан ўғилларининг ўнг қулоғи солинчагига, ўнг қўлининг бош бармоғига, ўнг оёғининг бош бармоғига қон сурт. Сўнгра қурбонгоҳнинг тўртта ён томонига қон сеп.
21
Кейин қурбонгоҳдаги қондан, муқаддас қиладиган мойдан олиб, Ҳорун билан ўғилларига, ҳаммаларининг руҳонийлик либосларига сеп. Шундай қилиб, Ҳорун билан ўғиллари, ҳаммаларининг либослари муқаддас бўлади.
22
Бу қўчқор Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийликка тайинлаш маросимида фойдаланилади. Шунинг учун қўчқор қўйнинг ўнг сонини, ичак–човоқларини қоплаб турган ҳамма ёғларини, жигарнинг аъло қисмини, иккала буйрагини ва буйрак атрофидаги ёғларни ол.
23
Яна Мен, Эгангизнинг ҳузуридаги саватдан сифатли буғдой унидан қилинган хамиртурушсиз нондан биттасини, зайтун мойи қўшилган хамиртурушсиз нондан биттасини ва зайтун мойи суртилган хамиртурушсиз чалпакдан биттасини ол.
24
Буларнинг ҳаммасини Ҳоруннинг ва унинг ўғилларининг қўлларига қўй. Буларни улар Мен, Эгангизга, бағишлаганларини кўрсатиш учун юқорига кўтаришсин.
25
Сўнгра бу ҳамма назрларни уларнинг қўлларидан олиб, қурбонгоҳда биринчи куйдириладиган қўчқор билан куйдир. Оловда куйдирилган бу назрлардан ҳам Мен, Эгангизга, ёқимли ҳид келади.
26
Сўнгра руҳонийликка тайинлаш маросимида фойдаланиладиган ўша иккинчи қўчқорнинг тўшини олиб, Мен, Эгангизга, бағишлаганини кўрсатиш учун юқорига кўтар. Буниси сенинг улушинг бўлади.
27
Ҳорун ва унинг ўғиллари Менинг ҳузуримда руҳонийликка тайинланиш маросимида қўчқорнинг юқорига кўтариладиган қисмлари — тўши ва сони муқаддас, деб қаралади.
28
Келгусида Исроил халқи Мен, Эгангизга, тинчлик қурбонликлари қилганларида, бу қисмлар Ҳорун ва унинг ўғилларига доимий улуш қилиб берилсин.
29
Ҳоруннинг муқаддас руҳонийлик либослари ўзидан кейин унинг насллариники бўлсин. Ҳоруннинг наслларига шу либосларда мой суртилиб, шу либосларда улар олий руҳонийликка тайинланадилар.
30
Ҳоруннинг ўрнига олий руҳоний бўлиб, Муқаддас хонада хизмат қилиш учун Учрашув чодирига кирадиган ўғли бу либосларни етти кун кийиб юрсин.
31
Энди руҳонийликка тайинланиш маросимида қурбонлик қилинган қўчқор қўйнинг гўштини олиб, муқаддас жойда қайнат.
32
Ҳорун билан ўғиллари Учрашув чодирига кираверишда қўчқор гўштидан ва саватдаги нонлардан тановул қилишсин.
33
Фақат улар бу гўштдан ва нондан тановул қила оладилар. Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийликка тайинлаш ва бағишлаш маросимида уларни гуноҳдан поклаш учун ўша нон ва гўштдан фойдаланилади. Бу гўшт ва нон муқаддас бўлгани учун, руҳоний бўлмаган одамлар булардан тановул қила олмайди.
34
Агар руҳонийликка тайинланиш маросимида қурбонлик қилинган гўштдан ва нонлар назридан эрталабгача қолса, қолганларини оловда куйдир. Булар муқаддас бўлгани учун тановул қилиш мумкин эмас.
35
Мен сенга амр этганимдай, етти кун давомида ҳар куни Ҳорун ва унинг ўғиллари учун руҳонийликка тайинланиш маросимини такрорла.
36
Уларни гуноҳларидан поклаш учун ҳар куни буқа қурбонлик қил. Қурбонгоҳни поклаш учун маросим ўтказ. Қурбонгоҳга мойдан суртиб, муқаддас қил.
37
Етти кун давомида ҳар куни шундай қил. Ана шунда қурбонгоҳ ғоят муқаддас бўлади. Биронтаси ёки бирон нарса қурбонгоҳга тегиб кетганда ҳам, у муқаддас бўлади.
38
Ҳар куни иккита бир ёшли қўзини қурбонгоҳда қурбонлик қилиб куйдир.
39
Битта қўзини эрталаб, иккинчисини кечқурун қурбонлик қил.
40
null
41
Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни дон назри қилиб келтир. Шу билан бирга, икки коса шароб назрини ҳам келтир. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Мен, Эгангизга, ёқимли ҳид келади.
42
Қуйдириладиган бу икки қурбонлик Мен, Эгангизнинг ҳузурида, Учрашув чодирига кираверишда авлодлар оша қилинсин. Ўша ерда Мен сен билан учрашиб, гаплашаман.
43
Учрашув чодирида Мен зоҳир бўлиб, Исроил халқи билан учрашаман, улуғворлигимдан бу жой муқаддас бўлади.
44
Мен Учрашув чодирини ва қурбонгоҳни муқаддас қиламан. Ҳорун билан ўғиллари руҳоний бўлиб, Менга хизмат қилишлари учун уларни ҳам муқаддас қиламан.
45
Мен Исроил халқи орасида истиқомат қиламан, уларнинг Худоси бўламан.
46
Шунда Мен Исроил халқи орасида истиқомат қилай, деб уларни Миср юртидан олиб чиққан Эгаси Худо Мен эканлигимни улар билиб оладилар. Мен уларнинг Эгаси Худоман.
← Chapter 28
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 30 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40