bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 35
Exodus 35
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 34
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 36 →
1
Сўнгра Мусо Исроил халқининг бутун жамоасини тўплаб, уларга гапирди: — Сизларга Эгамизнинг амри шундай:
2
“Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун — Шаббат куни эса ҳамма ишлардан тиниб, Эгамизга атаб ажратилган кундир. Кимки Шаббат куни ишласа, ўша одамнинг жазоси ўлим.
3
Шаббат куни биронта масканингизда ҳам олов ёқманглар.”
4
Кейин Мусо Исроил халқининг бутун жамоасига айтди: — Эгамиз сизларга қуйидагиларни амр этди:
5
“Мен, Эгангизга, чин кўнгилдан назр қиладиган одам назрини олиб келсин. Халқ Менга қуйидагиларни назр қилсин: олтин, кумуш, бронза,
6
кўк, сафсар, қирмизи рангли ип, майин зиғир матоси, эчки жуни,
7
қизилга бўялган қўчқор териси, юмшоқ тери, акас ёғочи,
8
мойчироқлар учун зайтун мойи, муқаддас қиладиган мой учун зираворлар, хушбўй ҳидли тутатқи учун зираворлар,
9
эфод ва кўкракпечга тақиладиган ақиқ ҳамда бошқа қимматбаҳо тошлар.
10
Ораларингиздан моҳир усталар келиб, Мен, Эгангиз, амр қилган Муқаддас чодирни ясасин. Чодир қуйидаги ашёлардан иборат бўлсин:
11
чодирнинг ички қавати, унинг ёпинчиқлари, илгаклари, ромлари, тамбалари, устунлари ва тагликлари,
12
сандиқ, унинг ходалари, қопқоғи ва сандиқни тўсиб турадиган ички парда,
13
хонтахта, унинг ходалари, ҳамма буюмлари ва унга қўйиладиган муқаддас нонлар,
14
ёруғ бўлиши учун чироқпоя, унинг буюмлари, мойчироқлари ва мойчироқлар учун зайтун мойи,
15
тутатқи қурбонгоҳи ва унинг ходалари, муқаддас қиладиган мой ва хушбўй ҳидли тутатқи, Муқаддас чодирга кираверишдаги парда,
16
қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ, унинг бронза панжараси, ходалари ва ҳамма буюмлари, қўлювгич ва унинг таглиги,
17
ҳовлини тўсиб турадиган пардалар, устунлари, тагликлари ва ҳовлига кираверишдаги парда,
18
Муқаддас чодир билан ҳовли учун қозиқлар ва арқонлар,
19
Муқаддас хонада хизмат қилганда кийиш учун руҳонийларга ажойиб қилиб тикилган либослар — руҳоний Ҳорун ва унинг ўғиллари учун муқаддас либослар.”
20
Шундай қилиб, Исроил халқининг бутун жамоаси Мусонинг ёнидан қайтиб кетди.
21
Юраги завқ–шавққа тўлган ҳар бир одам бориб, Учрашув чодирини ва чодирда доимий хизматларда фойдаланиладиган ашёларни қилиш учун, муқаддас руҳонийлик либосларини тикиш учун Эгамизга назрлар олиб келишди.
22
Шундай қилиб, ҳамма юраги завқ–шавққа тўла эркагу аёл ҳар турли олтин тақинчоқларни — жиға, сирға, узук, маржонларни олиб келишди.
23
Кимда кўк, сафсар ва қирмизи рангли ип, майин зиғир матоси, эчки жуни, қизилга бўялган қўчқор териси, юмшоқ тери бўлса, олиб келди.
24
Ким кумуш ёки бронзани Эгамизга назр қилишга қодир бўлса, уни олиб келиб, Эгамизга назр қилди. Кимда акас ёғочи бўлса, чодирни ва унинг ашёларини тайёрлашда фойдалангани олиб келди.
25
Ип йигиришга моҳир аёллар ўз қўллари билан йигирган кўк, сафсар ва қирмизи рангли ипни ва майин зиғирдан йигирилган ипни назр қилиб олиб келишди.
26
Эчки жунидан ип йигиришга моҳир аёллар юраги завқ–шавққа тўлиб, эчки жунидан ип йигириб олиб келдилар.
27
Оқсоқоллар эфод ва кўкракпечга тақиш учун ақиқ ва бошқа қимматбаҳо тошлар,
28
шунингдек, мойчироқлар, муқаддас қиладиган мой учун зираворлар, хушбўй ҳидли тутатқи учун зираворлар ва зайтун мойи олиб келишди.
29
Исроил халқининг юраги завқ–шавққа тўла эркагу аёли Мусо орқали Эгамиз амр этган ҳамма ишни бажаргани Эгамизга кўнгилдан чиқариб назрлар олиб келишди.
30
Кейин Мусо Исроил халқига айтди: “Ана, Эгамиз Яҳудо қабиласидан Урининг ўғли, Хурнинг набираси Базалилни танлади.
31
Эгамиз уни Ўз Руҳи билан тўлдириб, ҳунармандчиликнинг ҳамма тури бўйича моҳир, идрокли қилди, қобилият ато қилди.
32
У ажойиб бадиий безаклар қилишга ва буларга олтин, кумуш ва бронза билан ишлов беришга,
33
қимматбаҳо тошларни ўйиб ишлов бериб жиҳозлашга, ёғоч ўймакорлигига, бадиий ҳунармандчиликка лаёқатли қилди.
34
Эгамиз Базалилга ва Дан қабиласидан Охисамахнинг ўғли Охолиёвга ўз маҳоратини бошқаларга ўргатиш иқтидорини ато қилди.
35
Бу одамлар ҳар қандай ишни бажара олсин, деб Эгамиз уларга маҳорат ато қилди. Улар ҳар қандай ашёдан ҳар турли буюмлар қилишга қодирдир. Улар ижод қилиб, буюмлар ясай оладилар, тўқишни биладилар, кўк, сафсар, қирмизи иплардан фойдаланиб, майин зиғир матосига нақш солишни биладилар. Улар ҳар турли ишларни бажаришга моҳир ҳунарманддир.
← Chapter 34
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 36 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40