bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 39
Exodus 39
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 38
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 40 →
1
Улар кўк, сафсар ва қирмизи ипдан Муқаддас хонада хизмат қилганда кийиш учун руҳонийларга либосларни ажойиб қилиб тикдилар. Ҳорунга муқаддас руҳонийлик либослари тикишди. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
2
Улар эфодни майин зиғир матосидан қилиб, кўк, сафсар ва қирмизи иплардан ва олтиндан қилинган ипдан унга нақш солдилар.
3
Олтинни юпқа қилиб ёйиб, ингичка–ингичка қилиб кесиб, олтин ип қилишди. Улар маҳоратларини ишга солиб кўк, сафсар, қирмизи ипдан нақш солинган майин зиғир матосини бу олтин ип билан безатдилар.
4
Эфоднинг олд ва орқа қисмларини бир–бирига боғлаш учун иккита елка боғичини қилиб, уларни олд ва орқа қисмларининг устки четига тикдилар.
5
Камар ясаб, уни эфодга боғладилар. Камарни ҳам майин зиғир матосидан қилдилар. Унга кўк, сафсар, қирмизи рангли иплардан ва олтиндан қилинган ипдан маҳорат билан нақш солдилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
6
Кейин муҳр ўйгандай қилиб, Исроил ўғилларининг исмини иккита ақиқ тошга ўйиб ёздилар. Ёзилган тошларни олтиндан қилинган нақшли уялар ичига қўйиб,
7
Исроилнинг ўн икки қабиласини эслатиб туриш учун эфоднинг елка боғичларига ўрнаштирдилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
8
Улар кўкракпечни ясадилар. Кўкракпечни, эфод сингари, майин зиғир матосидан қилиб, кўк, сафсар ва қирмизи иплардан ва олтиндан қилинган ипдан унга маҳорат билан нақш солдилар.
9
Кўкракпечни тўртбурчак халта шаклида, икки букланган, бўйи бир қарич, энига ҳам бир қарич қилиб ясадилар.
10
Кўкракпечга тўрт қатор тошни тўғри қилиб тердилар: қизил ёқут, хризолит ва зумрад тошларни биринчи қаторга тердилар.
11
Иккинчи қаторга фируза, зангори ёқут ва олмосни тердилар.
12
Учинчи қаторга ложувард, агат ва аметист тошларни тердилар.
13
Тўртинчи қаторга топаз, ақиқ ва яшма тошларни тердилар. Ҳамма тошларни олтиндан қилинган нақшли уяларга ўрнаштирдилар.
14
Бу ўн икки тош Исроилнинг ўн икки қабиласини эслатиб турарди. Муҳр ўйгандай қилиб, Исроилнинг ўн икки ўғлидан ҳар бирининг исмини бу тошларнинг ҳар бирига ўйиб ёздилар.
15
Улар кўкракпечни эфодга боғлаш учун тоза олтиндан ипга ўхшатиб эшилган иккита занжир ясадилар.
16
Яна нақшли иккита олтин уя ва иккита олтин ҳалқа ясаб, иккала ҳалқани кўкракпечнинг устки бурчакларига маҳкамладилар.
17
Иккала олтин занжирнинг бир учини кўкракпечдаги ҳалқаларга боғлаб,
18
иккинчи учини нақшли олтин уяларга маҳкамладилар. Уяларни эфоднинг олд томонидаги елка боғичларига ўрнаштирдилар.
19
null
20
Яна олтиндан тўртта ҳалқа ясадилар. Иккитасини кўкракпечнинг остки бурчакларига — эфодга яқин бўлган ички қирғоғига маҳкамладилар. Иккитасини эфоднинг олд томонига, иккала елка боғичининг пастига — нақшли камар устидаги жойга маҳкамладилар.
21
Кўкракпеч эфоднинг нақшли камари устида бўлсин, эфоддан осилиб турмасин, деб кўкракпечни ҳалқалари ёрдамида эфоднинг ҳалқаларига кўк боғич билан маҳкамладилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
22
Эфоднинг ридосини кўк ипдан тўқилган матодан қилдилар.
23
Ридонинг ўртасидан бош сиғадиган тешик қилдилар. Ридо йиртилиб кетмаслиги учун тешикнинг қирғоғини тўқидилар.
24
Ридо этагининг учига айланаси бўйлаб анор шаклини ва қўнғироқчаларни бирин–кетин қилиб биттама–битта осиб чиқдилар. Анор шакли йигирилган кўк, сафсар, қирмизи ипдан қилинган эди. Қўнғироқчалар тоза олтиндан қилинган бўлиб, анор шакли ораларига осилган эди. Ҳорун олий руҳоний бўлиб хизмат қилганда, у шу ридони кийиши керак эди. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
25
null
26
null
27
Ҳорун билан унинг ўғилларига майин зиғир матосидан кўйлакларни,
28
саллани, пешанабоғларни ва иштонларни қилдилар.
29
Белбоғини майин зиғир матосидан қилиб, кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан тикиб безатдилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
30
Тоза олтиндан лавҳани — муқаддаслик рамзини ясадилар. Лавҳанинг юзасига муҳр ўйгандай, “Эгамизга бағишланган”, деб ўйиб ёздилар.
31
Лавҳани саллага маҳкамлаш учун кўк боғични лавҳага боғлаб қўйдилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
32
Шундай қилиб, Учрашув чодири — Муқаддас чодир ясалишига оид ҳамма ишлар ниҳоясига етди. Исроил халқи ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
33
Кейин Мусонинг олдига қуйидагилардан иборат Муқаддас чодирни олиб келдилар: чодирнинг ички қаватини ва унинг ҳамма қисмларини — илгакларини, ромларини тамбаларини, устунлари ва тагликларини,
34
қизилга бўялган қўчқор терисидан ёпинчиқни, юмшоқ теридан ёпинчиқ ва Энг муқаддас хонани тўсиб турадиган ички пардани,
35
аҳд сандиғини, унинг ходалари ва қопқоғини,
36
хонтахтани, унинг ҳамма буюмларини ва унга қўйиладиган муқаддас нонларни,
37
тоза олтиндан қилинган чироқпоя, унга ўрнатилган мойчироқларни, унинг ҳамма буюмларини ва мойчироқлар учун зайтун мойини,
38
олтин тутатқи қурбонгоҳини, муқаддас қиладиган мой ва хушбўй ҳидли тутатқини, чодирга кираверишдаги пардани,
39
бронза қурбонгоҳни, унинг бронза панжарасини, ходалари ва ҳамма буюмларини, қўлювгични ва унинг таглигини,
40
ҳовлини тўсиб турадиган пардаларни, устунларини, тагликларини ва ҳовлига кираверишдаги пардани, чодир ва ҳовли учун қозиқларни, арқонларни, Муқаддас чодир — Учрашув чодирида фойдаланадиган ҳамма ашёларни,
41
Муқаддас хонада хизмат қилганда кийиш учун руҳонийларга ажойиб қилиб тикилган либослар — руҳоний Ҳорун ва унинг ўғиллари учун муқаддас либосларни.
42
Хуллас, Исроил халқи ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
43
Мусо қилинган ҳамма ишларни кўздан кечирди, Исроил халқи бу ишларни Эгамизнинг амри бўйича қилганларини кўриб, Мусо уларни дуо қилди.
← Chapter 38
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 40 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40