bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 18
Exodus 18
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 19 →
1
Мидиён юртининг руҳонийси Ятро Мусонинг қайнатаси эди. Худо Мусога ва Ўз халқи Исроилга ҳамма қилганларини, Эгамиз Исроил халқини Мисрдан қандай қилиб олиб чиққанини у эшитди.
2
Мусо хотинини отаси ёнига жўнатиб юборганда, Ятро Мусонинг хотини Зиппура билан
3
иккала ўғлини ёнига олган эди. Мусо: “Мен бегона юртда мусофир бўлган эдим”, деб тўнғич ўғлига Гершом, деб исм қўйган эди.
4
Сўнгра: “Ота–боболаримнинг Худоси менга мадад берди, мени фиръавннинг қиличидан қутқарди ”, деб иккинчи ўғлига Элиазар, деб исм қўйганди.
5
Қайнатаси Мусонинг хотини ва ўғилларини Худонинг муқаддас тоғи этагига — саҳрода Мусо тиккан чодирга бошлаб келди.
6
Ятро Мусога: “Мен, қайнатанг Ятро, хотининг ва иккала ўғлинг билан бирга сенинг ёнингга боряпмиз”, деб хабар берди.
7
Мусо қайнатасини кутиб олгани чиқди ва унга таъзим қилиб, ўпди. Икковлари бир–биридан ҳол–аҳвол сўраб, чодирга киришди.
8
Эгамиз Исроил халқи учун фиръавнни ва Миср халқини нималар қилганини, Исроил халқи йўлда чеккан азоб–уқубатларни, Эгамиз уларни қандай қутқарганини Мусо қайнатасига айтиб берди.
9
Эгамиз Исроил халқига қилган яхшиликлари учун, уларни Мисрликларнинг қўлидан қутқаргани учун Ятро севиниб, шундай деди:
10
— Сизларни Мисрликларнинг ва фиръавннинг қўлидан қутқарган Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Исроил халқини Мисрликларнинг зулмидан У қутқарди.
11
Эгамиз бошқа ҳамма худолардан улуғ эканини энди биламан. Эгамиз ўз халқини такаббур Мисрликларнинг қўлидан халос қилди.
12
Cўнгра Мусонинг қайнатаси Ятро Худога куйдириладиган қурбонлик ва бошқа қурбонликлар келтирди. Ҳорун ва барча Исроил оқсоқоллари Мусонинг қайнатаси билан Эгамизнинг ҳузурида муқаддас таом егани келишди.
13
Эртаси куни Мусо ҳукм курсисига ўтириб, халқнинг жанжалларини ажрим қила бошлади. Халқ Мусонинг атрофида эрталабдан кечгача тик турди.
14
Қайнатаси Мусонинг халқ учун қилаётган ҳамма ишларини кўргач, айтди: — Нимага шунча ишни бир ўзинг қиляпсан? Одамлар сендан ёрдам сўраш учун кун бўйи тик туришди.
15
Шунда Мусо қайнатасига айтди: — Халқ Худонинг ҳукмини билиш учун менинг олдимга келишади.
16
Қачон бир жанжалли иш бўлса ҳам менинг олдимга келишади. Мен эса иккала томон ўртасида қарор чиқариб, Худонинг қонун–қоидаларини уларга айтаман.
17
— Бу йўл яхши эмас, — деди қайнатаси Мусога.
18
— Ҳам ўзингни, ҳам ёнингдаги халқни қийнаяпсан. Бу иш жуда оғир юк, бир ўзинг бажара олмайсан.
19
Гапимга қулоқ сол, сенга бир маслаҳат берайин. Худо сенга ёр бўлсин. Худонинг ҳузурида халқ учун сен воситачи бўлишинг керак. Халқнинг баҳс–мунозараларини Худога сен етказишинг лозим.
20
Худонинг қарорини халққа сен айт, Худонинг қонун–қоидаларини ўргат, улар қандай қилиб тўғри ҳаёт кечиришлари кераклигини кўрсат.
21
Аммо буларга қўшимча қилиб, сен Худодан қўрққан, диёнатли, тамадан нафратланадиган, лаёқатли одамларни танлаб ол. Уларни халқ тепасига мингбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши қилиб тайинла.
22
Бу одамлар ҳамма ҳақ масалалар устидан қарор қилиб, халққа хизмат қилишсин. Жуда муҳим ёки жуда қийин масалаларни эса сенга олиб келишлари мумкин. Кичикроқ ишларни ўзлари кўриб чиқаверсин. Улар сен учун ишни осонроқ қилиб, оғирликни кўтаришда сенга ёрдам берадилар.
23
Агар Худо шу маслаҳатларимни юрагингга солса, сен тазйиқларга бардош бера оласан. Ҳамма тинчгина ўз жойига кетади.
24
Мусо қайнатасининг гапига қулоқ солди. У нима айтган бўлса, ҳаммасини қилди.
25
Исроил халқи орасидан лаёқатли одамларни танлаб олди. Ўша одамларни мингбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши қилиб тайинлади.
26
Улар ҳамма масалаларни адолатли ҳал қилардилар. Қийин масалаларни Мусога олиб келишар, кичикроқ ишларни эса ўзлари қараб чиқишарди.
27
Шундан кейин Мусо қайнатасига ижозат берди. Ятро ўз юртига қайтиб кетди.
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 19 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40