bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Exodus 6
Exodus 6
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 7 →
1
Шундан сўнг Эгамиз Мусога айтди: — Фиръавнни нима қилишимни энди кўрасан. У қудратли кучимни кўргандан кейин, халқим кетишига ижозат берибгина қолмайди, ҳатто халқимни ўз юртидан қувлаб юборади.
2
Худо Мусога яна деди: — Мен Эгангизман.
3
— Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга Мен Қодир Худо бўлиб Ўзимни зоҳир қилдим. Аммо уларга Мен, уларнинг Эгаси, деб танилмаган эдим.
4
Улар Канъон юртида мусофир бўлиб яшаган эдилар. Ўша юртни сизларга бераман, деб улар билан аҳд қилдим.
5
Мисрликлар қул қилган Исроил халқининг фарёдини аниқ эшитдим. Мен ўша аҳдимни ёдимда тутаман.
6
Шундай қилиб, бу тўғрида Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Мен Эгангизман. Мен сизларни Мисрликларнинг зулмидан озод қиламан, қулликдан олиб чиқаман. Қудратли кучим ва ҳукмнинг буюк ишлари билан сизларни қулликдан озод қиламан.
7
Мен сизларни Ўзимнинг халқим қиламан, Мен сизларнинг Худойингиз бўламан. Сизларни Мисрликларнинг зулмидан халос қилган Эгангиз Худо Мен эканлигимни ўшанда билиб оласизлар.
8
Мен Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга онт ичиб, бераман, деган юртга сизларни олиб бораман. Ўша юртни сизларга мулк қилиб бераман. Мен Эгангизман.”
9
Мусо бу гапларни Исроил халқига айтган эди, аммо халқ унинг гапларига қулоқ солмади. Чунки халқ оғир зулм остида қолиб, руҳан тушкунликка тушган эди.
10
Шундан кейин Эгамиз Мусога айтди:
11
— Миср фиръавни ҳузурига бориб айт: Исроил халқи Мисрдан чиқиб кетишига ижозат берсин.
12
— Гапимга Исроил халқи қулоқ солмади–ю, фиръавн қулоқ солармиди?! — деди Мусо. — Қолаверса, яхши гапира олмайман–ку!
13
Аммо Эгамиз Мусо билан Ҳорунга амр қилди: “Миср фиръавни олдига қайтиб боринглар. Исроил халқи Мисрдан кетишига ижозат беринг, деб талаб қилинглар.”
14
Баъзи Исроил қабилаларининг уруғбошилари қуйидагилардир: Ёқубнинг тўнғич ўғли Рубен наслига Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми киради. Уларнинг насли Рубен уруғлари эди.
15
Шимўннинг наслига Ямувол, Ёмин, Охад, Ёхин, Зўхар ва Канъонлик аёлдан туғилган ўғли Шовул киради. Уларнинг насли Шимўн уруғлари эди.
16
Леви наслига Гершон, Қоҳот ва Марори киради. Леви 137 йил яшади. Бу наслдан келиб чиққан уруғлар қуйидагилардир:
17
Гершоннинг наслига Лубнах ва Шимах киради, уларнинг ҳар бири уруғбошилардир.
18
Қоҳотнинг наслига Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл киради. Қоҳот 133 йил яшади.
19
Марорининг наслига Махли ва Муши киради. Юқоридаги рўйхат Леви насли ва уларнинг уруғлариникидир.
20
Имром ўзининг аммаси Йўхавадга уйланди. Имром хотинидан Ҳорун ва Мусони кўрди. Имром 137 йил яшади.
21
Изхорнинг насли Кўрах, Нафах ва Зихридир.
22
Узиёлнинг насли Мишаил, Элзафан ва Ситридир.
23
Ҳорун Элишбага уйланди. У Оминадовнинг қизи, Нахшўннинг синглисидир. Ҳорун хотинидан Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамарни кўрди.
24
Кўрахнинг насли Асер, Элқана ва Абуасафдир. Уларнинг насли Кўрах уруғларига асос солди.
25
Ҳоруннинг ўғли Элазар Футиёлнинг қизларидан бирига уйланди. Элазар хотинидан Финхазни кўрди. Уруғлари бўйича Леви қабиласининг уруғбошилари ана шулардир.
26
Юқорида айтиб ўтилган Ҳорун ва Мусога Эгамиз: “Исроилнинг ҳар бир оиласи ва қабиласини Мисрдан олиб чиқинглар!” деб амр берди.
27
Улар: “Исроил халқини озод қилинг”, деб Миср фиръавнига буйруқ бердилар.
28
Шундай қилиб, Эгамиз Мусо билан Мисрда гаплашганда,
29
унга: “Мен Эгангизман, сенга айтганларимнинг ҳаммасини Миср фиръавнига етказ!” деб амр берган эди.
30
Мусо эса Эгамизнинг олдида: “Мен яхши гапира олмайман–ку! Фиръавн менинг гапимга қулоқ солмайди!” деган эди.
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 26
Chapter 27
Chapter 28
Chapter 29
Chapter 30
Chapter 31
Chapter 32
Chapter 33
Chapter 34
Chapter 35
Chapter 36
Chapter 37
Chapter 38
Chapter 39
Chapter 40
Chapter 7 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40