bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 1
Joshua 1
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 2 →
1
Эгамиз Ўзининг қули Мусо вафотидан кейин Мусонинг ёрдамчиси Ёшуага шундай деди:
2
“Менинг қулим Мусо вафот этди. Энди ҳаммангиз — бутун Исроил халқи Мен сизларга бераётган юртга кириш учун Иордан дарёсидан ўтишга тайёрланинглар.
3
Мусога ваъда берганимдай, оёғингиз теккан ҳамма жойни сизларга бераман.
4
Жанубдаги саҳродан шимолдаги Лубнонгача, шарқдаги буюк Фурот дарёсидан ғарбдаги Ўрта ер денгизигача бўлган жойлар, Хет халқининг ҳамма ерлари сизнинг юртингиз бўлади.
5
Эй, Ёшуа, бир умр ҳеч ким сенга бас кела олмайди. Мусо билан бўлганимдай, сен билан ҳам бирга бўламан. Сени тарк этмайман, ҳеч қачон ташлаб кетмайман.
6
Дадил ва ботир бўл, Исроил халқининг ота–боболарига, сизларга мана шу юртни бераман, деб ваъда қилганман, улар бу ерларни олиб, эга бўлишига сен бош бўласан.
7
Дадил ва ботир бўлишинг керак, Мен қулим Мусо орқали буюрган қонунларнинг ҳаммасини битта қолдирмай бажаргин, борган жойингда ишларинг ўнгидан келиши учун бу қонунлардан ўнгга ҳам, чапга ҳам оғма.
8
Таврот китобида ёзилганлар тилингдан тушмасин, уларни битта қолдирмай бажаришинг учун кечаю кундуз улар ҳақида фикр юритгин. Шунда ишларинг юришиб, ўнгидан келади.
9
Амр қиламан, дадил ва ботир бўл, ваҳимага тушма, қўрқма, қаерга борсанг ҳам, Мен, Эганг Худо, сен билан бирга бўламан.”
10
Шундан кейин Ёшуа Исроил қабилаларининг назоратчиларига шундай деб буюрди:
11
— Қароргоҳ бўйлаб юриб, халққа қуйидаги гапларни айтинглар: “Озиқ–овқатларингизни тайёрланглар, чунки уч кундан кейин Эгангиз Худо сизга бераётган юртга эгалик қилиш учун Иордан дарёсидан ўтасизлар.”
12
Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярмига Ёшуа шундай деди:
13
— Эгамизнинг қули Мусонинг амр қилиб айтган сўзларини эсланг. У сизларга: “Эгангиз Худо сизларга осойишталик бериб, мана шу ерларни берди”, — деб айтган эди.
14
Хотинларингиз, болаларингиз, мол–қўйларингиз Мусо сизларга берган ерда — Иорданнинг мана шу шарқ томонида қолади. Орангиздаги барча қуролланган жасур жангчилар эса биродарларингизнинг олдида бориб, Иордан дарёсидан ўтади.
15
Биродарларингиз ҳам Эгангиз Худо бераётган юртни эгалламагунча, жасур жангчиларингиз уларга ёрдам беради. Эгамиз биродарларингизга ҳам сизга бергандай осойишталик бергандан кейингина Эгамизнинг қули Мусо сизларга берган Иорданнинг шарқидаги ўз ерингизга қайтиб, жойлашасизлар.
16
Улар Ёшуага шундай деб жавоб беришди: — Сиз буюрган ҳамма нарсани қиламиз, қаерга юборсангиз борамиз.
17
Ҳамма нарсада Мусога қандай итоат қилган бўлсак, сизга ҳам шундай итоат қиламиз. Эгангиз Худо, Мусо билан бўлганидек, сиз билан бирга бўлсин!
18
Сизнинг айтган сўзларингизга қарши чиққанлар, бирорта буйруғингизга бўйсунмаганларнинг жазоси ўлимдир. Сиз фақат дадил ва ботир бўлинг.
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 2 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24