bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 11
Joshua 11
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 12 →
1
Хазор шаҳрининг шоҳи Ёбин Ёшуанинг ғалабалари ҳақида эшитди. У қуйидаги шоҳларга шошилинч хабар юборди: Мадон шоҳи Йўвовга, Шимрон шоҳига, Ахшоф шоҳига,
2
шимолдаги қирларнинг шоҳларига, Жалила кўлининг жанубидаги Иордан водийсининг шоҳларига, ғарбдаги қир этаклари ва Нафўт–Дўр шоҳларига,
3
шарқ ва ғарбдаги Канъон халқларининг шоҳларига, Амор, Хет, Париз халқларининг шоҳларига, қирлардаги Ёбус шоҳларига, Миспах еридаги, Хермон тоғининг этагида яшайдиган Хив халқига.
4
Улар бутун лашкарлари, жуда кўп отларию жанг араваларини тўплаб, Исроил халқига қарши жанг қилиш учун йиғилишди. Уларнинг жангчилари денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз эди.
5
Исроил халқи билан жанг қилишга мана шу шоҳларнинг ҳаммаси лашкарларини бирлаштиришди. Улар Миром сувлари олдида қароргоҳ қурдилар.
6
Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Улардан қўрқмагин, Мен Ўзим уларни сизларнинг қўлингизга бераман, эртага шу пайтда уларнинг ҳаммаси ўлган бўлади. Уларнинг отларини майиб қилиб, жанг араваларини ёндирасизлар.”
7
Ёшуа ўзининг бутун лашкари билан Миромга бориб, душман қўшинлари устига тўсатдан ҳужум қилди.
8
Эгамиз Исроил лашкарига душманлари устидан ғалаба берди. Исроил лашкарлари душманларини шимол томонда Буюк Сидон ва Мисрафўт–Майимгача, шарқ томонда эса Миспах водийсигача қувиб бориб, уларнинг ҳаммасини ҳалок қилди. Душманларнинг бирортаси ҳам тирик қолмади.
9
Ёшуа улар билан Эгамиз буюргандай қилди, уларнинг отларини майиб қилиб, жанг араваларини ёндириб ташлади.
10
Ўшандан кейин Ёшуа ўз лашкари билан орқага қайтиб, Хазор шаҳрига борди. Уни қўлга киритиб, шоҳини ҳалок қилди. У пайтда Хазор ўша шоҳликлар орасида энг қудратлиси эди.
11
Исроил лашкари шаҳар аҳолисининг ҳаммасини бутунлай йўқ қилди. У ерда бирорта ҳам тирик жон қолмади. Шаҳарни эса ёндириб ташлашди.
12
Ёшуа билан Исроил лашкари ўша шаҳарларнинг ҳаммасини босиб олиб, уларнинг шоҳларию барча аҳолисини қиличдан ўтказди. Эгамизнинг қули Мусо буюргандай, уларни бутунлай вайрон қилди.
13
Исроил лашкари тепаликларда қурилган шаҳарлардан фақатгина Хазор шаҳрини ёндириб ташлади.
14
Исроил лашкари шаҳарлардаги мол–мулкларни ва барча чорвани ўзларига ўлжа қилиб олдилар. Аммо шаҳарларнинг барча аҳолисини қиличдан ўтказдилар. У ерда бирорта ҳам тирик жон қолмади.
15
Эгамиз ўз қули Мусога берган амрларни Мусо Ёшуага етказган эди. Ёшуа Мусо айтгандай қилиб, барча амрларни битта қолдирмай бажарди.
16
Шундай қилиб, Ёшуа бутун юртни: жанубий қирлару ўша қирларнинг этакларини, бутун Нагав чўлини, бутун Гўшен ерини, Иордан водийсини, шимолий қирлар ва ўша қирларнинг этакларини босиб олди.
17
Исроил халқи босиб олган ернинг жанубий чегараси Сеир юрти ёнидаги Халак тоғи эди, шимолдаги чегараси эса Хермон тоғининг этагида жойлашган Лубнон водийсидаги Баал–Гад шаҳри эди. Ёшуа ўша ерларнинг шоҳларини мағлуб қилиб, ҳаммасини ҳалок қилди.
18
Бу шоҳларни мағлуб қилгунча, Ёшуа узоқ вақт улар билан уруш қилган эди.
19
Гивондаги Хив халқидан ташқари ҳеч бир шаҳар аҳолиси Исроил халқи билан сулҳ тузмаган эди. Уларнинг ҳаммаси жангда мағлуб бўлишди.
20
Эгамиз ўша халқларни ўжару такаббур қилиб қўйгани учун, улар Исроил халқига қарши жангга чиқаверди. Эгамиз Мусога буюргандай, Исроил лашкари уларни бутунлай йўқ қилиб, шафқатсиз ўлдиришлари учун шундай қилган эди.
21
Ўша пайтда Ёшуа қирларда яшаган Иноқ авлодини йўқ қилиб ташлаган эди. Улар Хеврон, Давир, Онов шаҳарларида, бутун жанубий ва шимолий қирларда яшардилар. Ёшуа уларни ўлдириб, шаҳарларини вайрон қилди.
22
Исроил халқининг юртида Иноқ авлодидан ҳеч ким қолмади, фақатгина Ғазо, Гат ва Ашдод шаҳарларида бир нечтаси қолди.
23
Шундай қилиб, Мусога Эгамиз айтгандай, Ёшуа бутун юртни қўлга киритди. Ёшуа бу ерларни Исроил халқининг қабилаларига мулк қилиб берди. Энди юртда тинчлик барқарор бўлди.
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 12 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24