bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 4
Joshua 4
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 5 →
1
Бутун халқ Иордандан ўтиб бўлгандан кейин, Эгамиз Ёшуага шундай деди:
2
— Халқнинг орасидан ўн икки кишини танлагин, ҳар бир қабиладан биттадан бўлсин.
3
Уларга: “Иордан дарёсининг ўртасидан, худди руҳонийлар оёғи турган жойидан ўн иккита тош олиб, бугун кечқурун қароргоҳ қурадиган жойга олиб бориб қўйинглар, деб буюргин.”
4
Ёшуа Исроил халқининг ҳар бир қабиласидан бир кишини танлади. Кейин ўша ўн икки кишини чақириб,
5
уларга шундай деди: “Эгангиз Худонинг аҳд сандиғи олдига, Иорданнинг ўртасига бориб, у ердан ҳар бирингиз Исроил қабилаларининг ҳар бири учун биттадан тош олинглар. Уларни елкангизда кўтариб, қароргоҳга олиб боринглар.
6
Бу тошлар сизларга эсдалик бўлиб қолади. Вақти келиб, фарзандларингиз сизлардан, бу тошлар нимани билдиради, деб сўраганда,
7
уларга Эгамизнинг аҳд сандиғи Иордан дарёсидан ўтаётганда, дарёнинг сувлари тўхтаб қолганини айтиб берасизлар. Бу тошлар сизларга умрбод ёдгорлик бўлиб қолади.”
8
Исроил халқидан танланган кишилар Ёшуа уларга буюргандай қилишди. Эгамиз Ёшуага айтгандай, улар Иорданнинг ўртасидан ҳар бир Исроил қабиласи учун биттадан тош, жами ўн иккита тош олиб, ўзлари билан ўша куни қароргоҳ қурилган жойга олиб бориб қўйишди.
9
Иорданнинг ўртасига, аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар турган жойга Ёшуа бир ёдгорлик қурдирди. Бу ёдгорлик ҳам ўн иккита тошдан қурилди. Ўша тошлар бугунгача ўша ердадир.
10
Эгамиз Ёшуага, халққа айтгин, деб амр қилганларининг ҳаммаси содир бўлмагунча сандиқни кўтарган руҳонийлар Иорданнинг ўртасида турдилар. Ёшуага Мусо мана шу йўл–йўриқларни кўрсатган эди. Халқ тез–тез дарёдан ўтди.
11
Ҳамма дарёдан ўтиб бўлгандан кейин, бутун халқ қараб турар экан, Эгамизнинг аҳд сандиғи ва руҳонийлар дарёдан ўтди.
12
Мусо буюргандай, Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласи ярмининг эркаклари ҳам қуролланиб, дарёдан ўтган эдилар. Улар Исроил халқининг олдинги сафларида эдилар.
13
Жангга тайёр ўша қирқ мингга яқин киши Эгамиз ҳузурида Ерихо ёнидаги текисликка ўтди.
14
Эгамиз ўша куни қилган ишлари билан Исроил халқининг кўзи олдида Ёшуанинг номини юксалтирди. Улар бутун умри давомида Мусони қандай ҳурмат қилган бўлсалар, Ёшуани ҳам шундай ҳурмат қилдилар.
15
Ўшанда Эгамиз Ёшуага шундай деган эди:
16
“Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийларга, Иордандан чиқинглар, деб буюргин.”
17
Шунда Ёшуа руҳонийларга: “Иордандан чиқинглар”, — деб буюрган эди.
18
Эгамизнинг аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар Иорданнинг ўртасидан чиқишди. Уларнинг оёқлари қуруқ ерга тегиши билан Иорданнинг суви яна олдингидай қирғоқларидан тошиб оқа бошлади.
19
Халқ биринчи ойнинг ўнинчи кунида Иордандан ўтди. Улар Ерихо шаҳрининг шарқидаги Гилгал деган жойда қароргоҳ қуришди.
20
Улар Иордандан олган ўн иккита тошни Ёшуа Гилгалда ўрнатиб,
21
Исроил халқига шундай деди: — Вақти келиб, фарзандларингиз сизлардан: “Бу тошлар нимани билдиради?” деб сўраса,
22
сизлар шундай жавоб берасизлар: “Исроил халқи мана шу ерда қуруқ ердан юриб Иордандан ўтди.
23
Эгамиз Худо биз ўтишимиз учун Қизил денгизни қуритгандай, бу ерда ҳам биз ўтиб бўлмагунимизча Иорданнинг сувларини қуритган эди.
24
Ер юзидаги барча халқлар Эгамизнинг қудратли эканини билиши ҳамда сизлар Худойингиз — Эгамиздан бир умр қўрқишингиз учун шундай қилган эди.”
← Chapter 3
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 5 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24