bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 20
Joshua 20
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 19
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 21 →
1
Эгамиз бир куни Ёшуага шундай деб айтди:
2
— Исроил халқига шу гапларни етказгин: “Мусо орқали сизларга буюрганимдай, паноҳ шаҳарларни белгиланглар.
3
Шунда бирортаси билмасдан одам ўлдириб қўйса, қочиб ўша шаҳарлардан бирига борсин. Ўлган одамнинг қариндошлари қасос олмоқчи бўлиб, қотилнинг орқасидан қувиб борса, у мана шу шаҳарларнинг бирида паноҳ топади.
4
Шаҳарга етиб боргандан кейин, қотил шаҳар дарвозаси олдида ўтирган шаҳар раҳбарларига ўз вазиятини тушунтирсин. Шунда уни шаҳарга олиб кириб, уй–жой беришади.
5
Қасоскор қотилнинг орқасидан қувиб келса, уни қасоскорга бермаслик керак. Ахир, у одамни билмасдан ўлдириб қўйган, уларнинг орасида ҳеч қандай душманлик йўқ эди.
6
Жамоа йиғилиб, қотилни ҳукм қилмагунча, ўша одам паноҳ шаҳарда қолиши лозим. Айбсиз, деб топилгандан кейин эса қотил ўша пайтда хизмат қилаётган олий руҳонийнинг ўлимига қадар паноҳ шаҳарда яшаши керак. Олий руҳонийнинг ўлимидан кейингина у ўзи қочиб келган жойга қайтиб бориши мумкин.”
7
Иордан дарёсининг ғарб томонида Исроил халқи паноҳ шаҳарлар қилиб қуйидаги шаҳарларни ажратди: Нафтали қабиласига тегишли қирларда жойлашган Жалиладаги Кедеш шаҳри, Эфрайим қабиласига тегишли қирлардаги Шакам шаҳри, Яҳудо қабиласининг қирларидаги Хират–Арба, яъни Хеврон шаҳри.
8
Иордан дарёсининг шарқида, Ерихо шаҳрининг қарши томонида эса Исроил халқи қуйидаги шаҳарларни паноҳ шаҳарлар қилиб ажратди: ясси тепалик саҳросида жойлашган Рубен қабиласига тегишли бўлган Базер шаҳри, Гад қабиласига тегишли Гиладдаги Рамўт шаҳри, Манаше қабиласига тегишли Башандаги Гўлон шаҳри.
9
Мана шу шаҳарлар Исроил халқи ва уларнинг орасида яшаётган бегоналар учун ажратилди. Агар бирортаси билмасдан одам ўлдириб қўйса, ўша паноҳ шаҳарлардан бирига қочиб боради. Шундай қилиб, жамоа адолатли ҳукм чиқармагунча, одам ўлдирган киши паноҳ шаҳарда хавф–хатарсиз бўлиб, уни қувиб келган қасоскор қўлида ҳалок бўлмайди.
← Chapter 19
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 21 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24