bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 23
Joshua 23
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 24 →
1
Анча йиллар ўтди, ЭгамизИсроил халқига уларнинг атрофларидаги душманларидан тинчлик берган эди. Ёшуа ҳам ёши анча ўтиб, қариб қолган эди.
2
У бутун Исроил халқини, уларнинг оқсоқолларию бошлиқларини, ҳакам ва назоратчиларини чақириб шундай деди: “Менинг ёшим ҳам ўтди, анча қариб қолдим.
3
Эгангиз Худо сизлар учун атрофингиздаги халқларни нима қилганини кўрдингиз. Эгангиз Худонинг Ўзи сизлар учун жанг қилди.
4
Мен Исроил халқининг қабилаларига шарқда Иордан дарёсидан бошлаб ғарбдаги Ўрта ер денгизигача бўлган ерларни мулк қилиб бердим. Мен сизларга мағлуб бўлган халқларнинг ҳам, ҳали мағлуб қилинмаган халқларнинг ҳам ерларини бердим.
5
Эгангиз Худонинг Ўзи ўша халқларни олдингиздан ҳайдаб, орқага чекинтиради. Эгангиз Худонинг Ўзи ваъда қилгандай, сизлар уларнинг ерларини эгаллайсизлар.
6
Мусонинг Таврот китобида ёзилган барча қонунлардан четга чиқманглар. Уларни битта ҳам қолдирмай бажаринглар.
7
Орангизда қолган ўзга халқларга қўшилманглар. Уларнинг худоларининг номларини тилга ҳам олманглар, ўша худоларнинг номи билан қасам ичманглар. У худоларга сажда ҳам қилманглар, хизмат ҳам қилманглар.
8
Аммо шу пайтгача қилиб келганингиздай, Эгангиз Худога содиқ қолинглар.
9
Эгамиз сизларнинг олдингиздан катта ва кучли халқларни ҳайдаб чиқарди, мана шу кунгача ҳеч ким сизларга бас кела олгани йўқ.
10
Эгангиз Худо ваъда қилгандай, Унинг Ўзи сизлар учун жанг қилади. Душманларнинг мингтаси биттангизга бас кела олмайди.
11
Шунинг учун доимо чин дилдан Эгангиз Худони севинглар.
12
Ундан юз ўгирманг, орангиздаги ўзга халқлар билан аралашманг, улар билан қуда–андачилик қилманг.
13
Агар шундай қилсангиз, билиб қўйингки, Эгангиз Худо ўша халқларни сизларнинг олдингиздан бошқа ҳайдаб чиқармайди. Улар сизларга қопқон ва тузоқдай, биқинларингизга қамчидай, кўзларингизга эса тикандай бўлади. Охири, Эгангиз Худо сизларга берган мана шу ҳосилдор юртда бирортангиз ҳам тирик қолмайсиз.
14
Мен ҳам бир бандаман, умрим охирлаб боряпти. Шубҳасиз, ҳаммангиз биласиз, Эгангиз Худо сизларга яхши ваъдалар берган эди, шу ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди, уларнинг бирортаси ҳам бажарилмай қолмади.
15
Эгангиз Худо сизларга ваъда қилган барча яхши нарсаларни рўёбга чиқарди. Агар Эгамизга итоат қилмасангиз, У сизларни огоҳлантириб айтган кулфатларни бошингизга солади. Оқибатда У сизларга берган мана шу ҳосилдор юртдан сизларни бутунлай йўқ қилиб ташлайди.
16
Агар сизлар Эгангиз Худо билан қилган аҳдни бузиб, бошқа худоларга эргашсангиз, уларга хизмат қилиб, сажда қилсангиз, сизларга қарши Эгамизнинг ғазаби қўзғайди–да, У сизларга берган мана шу ҳосилдор юртдан тезда қирилиб кетасизлар.”
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 24 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24