bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 18
Joshua 18
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 19 →
1
Исроил халқи бутун юртни қўлга киритгандан кейин бутун Исроил жамоаси Шилў шаҳрида йиғилди. Улар ўша ерда Учрашув чодирини тикдилар.
2
Исроил халқининг орасида ҳали улуш олмаган еттита қабила қолган эди.
3
Ёшуа Исроил халқига шундай деди: “Қачонгача ота–боболарингиз Худоси — Эгамиз сизларга берган юртни қўлга киритишни орқага сурасизлар?!
4
Ҳар бир қабиладан уч кишини танланглар. Мен уларни бутун юртни кезиб чиқиш учун юбораман. Улар ўз қабилаларининг улуши бўйича, ўша ерни тасвирлаб ёзиб келишади.
5
Жанубдаги Яҳудо қабиласининг ҳудуди ва шимолдаги Юсуф авлодларининг ҳудудларидан ташқари қолган бутун юртни еттига бўласизлар.
6
Кейин шуларни ёзиб, менинг олдимга олиб келинглар. Мен Эгамиз Худо олдида сизлар учун қуръа ташлайман.
7
Сизларнинг орангизда Леви қабиласига улуш бермайман. Эгамизгаруҳоний бўлиб хизмат қилиш уларнинг улушидир. Гад, Рубен қабилалари ва Манаше қабиласининг бошқа ярми Иорданнинг шарқ томонида ўз улушларини олиб бўлганлар. Эгамизнинг қули Мусо ўша ерларни уларга берган.”
8
Шундай қилиб, Ёшуа ернинг тасвирини ёзиб келишни буюрган кишилар йўлга тушдилар. Улар кетмасдан олдин, Ёшуа уларга шундай деб тайинлаган эди: “Бутун ерни кезиб, унинг тасвирини ёзиб келганингиздан кейин, мен Шилўда, Эгамиз олдида сизлар учун қуръа ташлайман.”
9
У кишилар бориб, ерни етти қисмга бўлдилар. Бутун юртни тасвирлаб ёзиб, шаҳарларини рўйхатга олдилар. Кейин Ёшуанинг олдига, Шилўдаги қароргоҳга қайтиб келдилар.
10
Ёшуа Шилўда, Эгамиз олдида улар учун қуръа ташлаб, ўша ерларни Исроил халқига бўлиб берди. Қуръа бўйича ҳар бир қабилага бир улушдан берди.
11
Қуръа ташланганда Бенямин қабиласига Яҳудо қабиласи ва Юсуф авлодлари ҳудудларининг орасидаги ерлар улуш бўлиб тушди.
12
Бенямин ҳудудининг шимолий чегараси шарқ томонда Иордан дарёсидан бошланади, кейин Ерихо қирининг ён бағридан шимол томонга боради. Қирлар бўйлаб ғарб томонга ўтиб, Байт–Обун атрофидаги саҳрога боради.
13
У ердан чегара Луз, яъни Байтил томонга бориб, Лузнинг жанубидаги қир бўйлаб чўзилади. Кейин чегара Отрўт–Адар шаҳрига бориб, у ердан пастки Байт–Хўрон шаҳрининг жанубидаги қиргача боради.
14
У ердан чегара Байт–Хўрон қаршисидаги қирнинг ғарб томони бўйлаб жануб томонга чўзилиб, Хират–Баал, яъни Хират–Ёрим қишлоғида тугайди. Бу қишлоқ Яҳудо қабиласига тегишли. Ғарбий чегара мана шудир.
15
Ғарбда жанубий чегара Хират–Ёримнинг четидан бошланиб, Нафтува булоқларигача боради.
16
Кейин чегара Рафа сойлигининг шимолидаги тоғ этагига боради. Хиннум сойлиги мана шу ердан бошланарди. Чегара жануб томонга давом этиб, Хиннум сойлиги бўйлаб Ёбуснинг жанубидаги қир ён бағрига боради. У ердан эса Эн–Рўғол томонга қараб давом этади.
17
Чегара у ердан шимолга, Эн–Шамаш томонга бурилади ва Адум довонининг қаршисидаги Гелилўтга боради. Кейин Рубен ўғли Бўхан номи билан аталган тошнинг ёнидан ўтади.
18
Кейин Иордан водийсининг ёнидаги қир ён бағрининг шимол томонидан ўтиб, водийни ҳам кесиб ўтади.
19
У ердан чегара Байт–Хўглах қирининг шимол томонига ўтиб, Иордан дарёси Ўлик денгизга қуйиладиган жойда тугайди. Бу Бенямин қабиласи ҳудудининг жанубий чегарасидир.
20
У ернинг шарқий чегараси Иордан дарёсидир. Бенямин қабиласига улуш қилиб берилган ерларнинг чегаралари мана шулар эди.
21
Қуйидаги шаҳарлар Бенямин қабиласига берилди: Ерихо, Байт–Хўглах, Эмих–Қазиз,
22
Байт–Араба, Заморайим, Байтил,
23
Авим, Поро, Ўфра,
24
Хафар–Оммонах, Офнах ва Ғибо. Ҳаммаси бўлиб ўн иккита шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар.
25
Қуйидаги шаҳарлар ҳам Бенямин қабиласига берилди: Гивон, Рама, Берўт,
26
Миспах, Хафира, Мўзох
27
Раҳем, Йирпаел, Тарало,
28
Зила, Элеф, Ёбус (яъни Қуддус), Гиво ва Хират–Ёрим. Ҳаммаси бўлиб ўн тўртта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар. Мана шу ерларни Бенямин қабиласига Ёшуа улуш қилиб берди.
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 19 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24