bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 21
Joshua 21
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 22 →
1
Леви қабиласи уруғларининг бошлиқлари келиб, руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва бошқа Исроил қабилаларининг бошлиқлари билан гаплашишди.
2
Исроил халқи ҳали ҳам Канъон юртидаги Шилў шаҳрида эди. Леви қабиласидан келганлар шундай дейишди: “Леви қабиласига яшаш учун шаҳарлар, қўй–молларини боқиш учун эса шаҳарларнинг атрофидаги яйловларни бергин, деб Эгамиз Мусога амр қилган эди.”
3
Шунда Эгамизнинг амри бўйича Исроил халқи ўзларининг ерларидан Леви қабиласига қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги яйловларни берди.
4
Қуръа биринчи бўлиб, Леви қабиласининг Қоҳот уруғига тушди. Қоҳот уруғидан бўлган Ҳорун наслига Яҳудо, Шимўн ва Бенямин қабилаларидан ўн учта шаҳар берилди.
5
Яна қуръа бўйича Қоҳот уруғининг қолган оилаларига Иордан дарёсининг ғарбидаги Манаше қабиласининг ярмига тегишли ҳудуддан, Эфрайим ва Дан қабилаларининг ҳудудидан ўнта шаҳар берилди.
6
Қуръа ташланиб, Гершон уруғидан бўлганларга Иордан дарёсининг шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига тегишли Башандаги ҳудуддан, Иссахор, Ошер ва Нафтали қабилаларининг ҳудудларидан ўн учта шаҳар берилди.
7
Қуръа бўйича Марори уруғига Рубен, Гад ва Забулун қабилаларининг ҳудудидан ўн иккита шаҳар берилди.
8
Эгамизнинг Мусога берган амрига кўра, Исроил халқи қуръа ташлаб мана шу шаҳарлар ва уларнинг яйловларини Леви қабиласига берди.
9
null
10
Қуйида айтиб ўтилган, Яҳудо ва Шимўн қабилалари ҳудудларидаги шаҳарларни Исроил халқи қуръа бўйича, биринчи бўлиб Ҳоруннинг насли бўлган Қоҳот уруғига берди.
11
Уларга Яҳудо қирларидаги Хеврон шаҳри ва унинг атрофидаги яйловлари берилди. Хеврон ҳозирги пайтда Хират–Арба, деб аталади. Арба Иноқ авлодининг аждоди эди.
12
Аммо ўша шаҳарнинг ёнидаги далалар ва атрофидаги қишлоқлар Яфунах ўғли Холибга мулк қилиб берилган эди.
13
Паноҳ шаҳарларидан бири бўлган Хеврондан ташқари руҳоний Ҳорун наслига яна қуйидаги шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар ҳам берилди: Либна,
14
Ятир, Эштамўва,
15
Хўлун, Давир,
16
Ойин, Ютто ва Байт–Шамаш. Ҳаммаси бўлиб Яҳудо ва Шимўн қабилаларининг ҳудудларидаги мана шу тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар.
17
Бенямин қабиласининг ҳудудидан эса қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Гивон, Ғибо,
18
Онотўт, Элмўн.
19
Мана шу ўн учта шаҳар Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларга берилди.
20
Қоҳот уруғининг қолган оилаларига Эфрайим қабиласи ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ажратиб берилди:
21
Эфрайим қирларидаги паноҳ шаҳри бўлган Шакам, Гезер,
22
Хивзайим, Байт–Хўрон.
23
Дан қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўрт шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар ҳам руҳонийларга берилди: Элтаха, Гибитон,
24
Ойжавлон, Гат–Риммон.
25
Иорданнинг ғарб томонидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ҳудуддан қуйидаги икки шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлари руҳонийларга берилди: Танах, Гат–Риммон.
26
Қоҳот уруғининг қолган оилаларига мана шу ўнта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди.
27
Иорданнинг шарқидаги Манаше қабиласининг ярмига берилган ҳудуддан Леви қабиласининг Гершон уруғига қуйидаги икки шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар берилди: Башандаги паноҳ шаҳар Гўлон, Бештара.
28
Иссахор қабиласининг ҳудудидан уларга яна қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар ҳам берилди: Хишион, Доварат,
29
Ярмут, Эн–Ханним.
30
Ошер қабиласининг ҳудудидаги қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловлар ҳам Гершон уруғига берилди: Мишол, Абдўн,
31
Халкат, Рехоб.
32
Улар яна Нафтали қабиласи ҳудудидан қуйидаги учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги яйловларни ҳам олдилар: Хаммутдўр, Картан ва Жалиладаги паноҳ шаҳар Кедеш.
33
Гершон уруғига мана шу ўн учта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди.
34
Леви қабиласининг қолганларига, яъни Марори уруғига Забулун қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди: Ёхнаём, Картах,
35
Димна, Наҳалил.
36
Рубен қабиласининг ҳудудидан қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар ҳам Марори уруғига берилди: Базер, Яхаз,
37
Кадамўт, Мифат.
38
Гад қабиласининг ҳудудидан эса қуйидаги тўртта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар уларга берилди: Гиладдаги паноҳ шаҳар Рамўт, Моханайим,
39
Хашбон, Язир.
40
Леви қабиласининг Марори уруғига мана шу ўн иккита шаҳар берилди.
41
Исроил халқининг ерларидан Леви қабиласига ҳаммаси бўлиб қирқ саккизта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги яйловлар берилди.
42
Мана шу шаҳарларнинг ҳар бирининг атрофида яйловлар бор эди.
43
Эгамиз Исроил халқига бутун юртни берди. Эгамизнинг Ўзи Исроил халқининг ота–боболарига, мана шу ерларни сизларга бераман, деб ваъда қилган эди. Исроил халқи у ерларни эгаллаб, ўша ерларда жойлашди.
44
Эгамиз уларнинг ота–боболарига ваъда қилгандай, бутун юрт бўйлаб Исроил халқига осойишталик берди. Ҳеч бир душман уларга бас кела олмади, чунки Эгамизнинг Ўзи Исроил халқига душманларининг устидан ғалаба берган эди.
45
Эгамиз Исроил халқига берган яхши ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди, бирортаси ҳам бажарилмай қолмади.
← Chapter 20
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 22 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24