bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 15
Joshua 15
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 16 →
1
Яҳудо қабиласининг уруғларига тушган улуш юртнинг жануб томонида эди. Уларнинг жанубдаги ерлари Эдом юртининг чегараси бўлган Зин саҳросигача етди.
2
Уларнинг жанубий чегараси Ўлик денгизнинг жанубий қирғоғидан бошланади.
3
Чегара Чаёнлар довонидан ўтиб жануб томонга, Зин саҳроси томон чўзилади. Кадеш–Барна шаҳрининг жануб томонидан ўтиб, Хазрон шаҳригача боради. Хазрондан ўтгандан кейин эса Адар шаҳригача бориб Карха шаҳри томонга бурилади.
4
Бу чегара Озмон шаҳригача бориб, Миср чегарасидаги сойликдан ҳам ўтади–да, Ўрта ер денгизининг ёнида тўхтайди. Мана шу Яҳудо қабиласининг жанубий чегараси бўлади.
5
Уларнинг шарқий чегараси Ўлик денгиздир. Бу чегара шимолдаги Иордан дарёси Ўлик денгизга қуйиладиган жойгача чўзилади. Шимолий чегара эса мана шу жойдан бошланади.
6
Бу чегара Ўлик денгизнинг ғарбидаги Байт–Хўглахгача чўзилиб, Байт–Арабанинг шимолидан ўтади–да, Рубен ўғли Бўханнинг номи билан аталган тош турган жойгача боради.
7
Кейин чегара Охор сойлигидан Давиргача бориб, шимолга — Гилгал томонга бурилади. Гилгал сойликнинг жанубида бўлган Адум довонининг рўпарасида эди. Чегара Эн–Шамаш булоғидан ўтиб Эн–Рўғолга боради.
8
Кейин Хиннум сойлигининг тепасидан кесиб ўтиб, Ёбус халқига қарашли бўлган тепаликнинг, яъни Қуддуснинг жанубий ён бағридан ўтади. Чегара у ердан Хиннум сойлигининг ғарбидаги қирнинг тепасига — Рафа сойлигининг шимолий четигача боради.
9
Чегара тоғнинг тепасидан Нафтува булоқлари томон чўзилиб, Эфрўн тоғининг шаҳарларигача боради, кейин эса Баалах томонга бурилади. Бу шаҳар ҳозирги пайтда Хират–Ёрим, деб аталади.
10
Шундан кейин бу шимолий чегара Баалахнинг ғарб томонини айланиб ўтиб, Сеир тоғларигача боради. Кейин Ёрим тоғининг шимолий ён бағридан ўтади. Хисалон шаҳри шу ерда жойлашган. У ердан чегара Байт–Шамаш шаҳригача боради ва Тимнах шаҳридан ўтади.
11
Кейин чегара Эхрон шаҳрининг шимолидаги тепаликнинг ён бағридан ўтиб, Шиккарон шаҳри томонга бурилади. Кейин Баалах тоғининг ёнидан ўтиб, Ёбнаил шаҳрига боради. Шимолий чегара Ўрта ер денгизининг олдида тугайди.
12
Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарани ташкил қилади. Мана шу чегаралар билан ўралган ерда Яҳудо қабиласининг уруғлари яшарди.
13
Эгамиз буюргандай, Ёшуа Яфунах ўғли Холибга Яҳудо қабиласининг ҳудудидан улуш берди. Бу улуш Хират–Арба шаҳри эди. Ҳозирги пайтда бу шаҳар Хеврон, деб аталади. Арба Иноқ авлодининг аждоди эди.
14
Холиб у ердан Иноқ авлодини — Шешай, Охиман ва Талмай уруғларини қувиб чиқарди.
15
Яҳудо қабиласининг одамлари у ердан Дабир шаҳрига ҳужум қилиш учун йўлга тушишди. Дабирнинг эски номи Хират–Сафар эди.
16
Шунда Холиб: “Хират–Сафарга ҳужум қилиб, қўлга киритган кишига қизим Ахсани бераман”, — деди.
17
Холибнинг укаси бўлган Ханазнинг ўғли Ўтниёл шаҳарни қўлга киритди. Холиб эса унга қизи Ахсани узатди.
18
Тўйдан кейин қиз Ўтниёлга: “Келинг, отамдан бир дала сўраб олайлик”, деб туриб олди. Холиб, эшакдан тушаётган қизига: “Ҳа, қизим, бирон бир истагинг борми?” — деб сўради.
19
“Менга бир совға қилсангиз, — деди Ахса. — Сиз менга Нагав чўлидаги ерни бердингиз, энди сув булоқларини ҳам ҳадя этинг.” Шундай қилиб, Холиб унга тепадаги ва пастдаги булоқларни берди.
20
Қуйида айтиб ўтилган ерларни Яҳудо қабиласи улуш қилиб олди.
21
Бу ҳудуднинг энг жанубидаги, Эдом юртининг чегарасидаги шаҳарларнинг номлари қуйидагича эди: Кабзаёл, Эдер, Ёғур,
22
Хино, Димона, Адад,
23
Кедеш, Хазор, Йитнон,
24
Зиф, Талим, Болўт,
25
Хазор–Хадатто, Харийўт–Хазрон (яъни Хазор),
26
Эмом, Шама, Мўлодах,
27
Хазор–Гаддах, Хашмон, Байт–Палат,
28
Хазор–Шувол, Бэршэва, Бизйўтаёх,
29
Баалах, Ийим, Эзам,
30
Элтўлад, Хасил, Хўрмах,
31
Зихлах, Мадманно, Сансанно,
32
Лабойўт, Шилхим, Ойин, Риммон. Ҳаммаси бўлиб йигирма тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофларидаги қишлоқлар.
33
Қир этакларининг шимолидаги шаҳарларнинг номи эса қуйидагича эди: Эштойўл, Зорох, Ашнаҳ,
34
Зонўвах, Эн–Ханним, Таппух, Эном,
35
Ярмут, Адуллам, Сўхў, Озикаҳ,
36
Шарайим, Адитайим, Гедера, Гадерўтайим. Ҳаммаси бўлиб ўн тўртта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.
37
Қирлар этакларининг жанубида қуйидаги шаҳарлар бор эди: Зинон, Ҳадаша, Мигдал–Гад,
38
Дилан, Миспах, Ёхтал,
39
Лахиш, Бозхат, Эглон,
40
Каббўн, Лахмос, Хитлиш,
41
Гадерўт, Байт–Дўғон, Намах, Маккедо. Ҳаммаси бўлиб ўн олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.
42
Қир этакларининг марказий қисмидаги шаҳарлар қуйидагилар эди: Либна, Этер, Ошон,
43
Йифтох, Ашнаҳ, Назив,
44
Кейлах, Ахсиб, Моришо. Ҳаммаси бўлиб тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.
45
Яҳудо қабиласининг ҳудуди Эхроннинг барча шаҳарлари ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди.
46
Чегара Эхрондан ғарбга, Ўрта ер денгизи томон чўзилиб, Ашдоднинг ёнида бўлган барча шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқларни ўз ичига олар эди.
47
Уларнинг ҳудуди Ашдод ва унинг шаҳарларию қишлоқларини, Ғазо ва у ердан Миср чегарасидаги сойликкача бўлган жойлардаги шаҳарлар ва қишлоқларни, Ўрта ер денгизининг қирғоғи бўйидаги шаҳарларни ўз ичига олар эди.
48
Яҳудо қабиласи қирларда қуйидаги шаҳарларни улуш қилиб олди: Шомир, Ятир, Сўхў,
49
Данно, Хират–Санно (яъни Давир),
50
Онов, Эштамўва, Оним,
51
Гўшен, Хўлун ва Гилох. Ҳаммаси бўлиб ўн битта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.
52
Қирлардаги қуйидаги шаҳарлар Яҳудо қабиласининг ҳудудига кирар эди: Араб, Думах, Ишан,
53
Ёнум, Байт–Таппух, Офоқа,
54
Хумтах, Хират–Арба (яъни Хеврон) ва Зиор. Ҳаммаси бўлиб тўққизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.
55
Яна қирларда қуйидаги шаҳарлар Яҳудо қабиласининг улуши бўлди: Мойун, Кармил, Зиф, Ютто,
56
Йизрил, Ёхдаём, Зонўвах,
57
Қайин, Гиво ва Тимнах. Ҳаммаси бўлиб ўнта шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.
58
Қирлардаги мана бу шаҳарлар ҳам ўша ҳудудга кирарди: Халхул, Байт–Зур, Гадўр,
59
Марот, Байт–Анўт ва Элтахўн. Ҳаммаси бўлиб олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.
60
Хират–Баал (яъни Хират–Ёрим) ва Рабба — қирлардаги мана шу икки шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар ҳам Яҳудо қабиласининг улуши бўлди.
61
Ўлик денгиз бўйидаги адирларда жойлашган қуйидаги шаҳарлар ҳам Яҳудо қабиласига тегишли бўлди: Байт–Араба, Миддин, Сахохо,
62
Нившон, Туз шаҳри ва Энгеди. Ҳаммаси бўлиб олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар.
63
Аммо Яҳудо қабиласи Ёбус халқини Қуддусдан ҳайдаб чиқара олмади. Бугунгача Ёбус халқи Яҳудо халқи билан бирга Қуддусда яшайди.
← Chapter 14
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 16 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24