bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 16
Joshua 16
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 17 →
1
Юсуф авлодларига берилган улушнинг жанубий чегараси Ерихо шаҳрининг ёнидаги Иордан дарёсидан, Ерихо булоғининг шарқидаги жойдан бошланади. Кейин Ерихонинг олдидан ўтиб, шимоли–ғарбдаги Яҳудо адирлари орқали қирлардаги Байтил шаҳригача чўзилади.
2
Кейин Байтил, яъни Луздан ҳам ўтиб, Орх халқига тегишли бўлган Отрўт–Адаргача боради.
3
Чегара у ердан ғарбдаги Яфлет авлодининг еригача чўзилиб, пастки Байт–Хўронгача боради. Кейин чегара Гезер шаҳригача бориб, Ўрта ер денгизининг олдида тугайди.
4
Юсуф авлодлари бўлган Манаше ва Эфрайим қабилалари мана шу ерларни улуш қилиб олдилар.
5
Эфрайим қабиласининг уруғларига қуйидаги ерлар берилди: бу ерларнинг жанубий чегараси Отрўт–Адарда бошланади–да, ғарб томонга, тепадаги Байт–Хўронгача чўзилиб,
6
null
7
Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. Шарқий чегараси Михматитдан жануб томонга боради, Танат–Шилў, Ёнох, Отарўт, Наро шаҳарларидан ўтиб, Иордан дарёсининг Ерихога яқин бўлган жойида тугайди.
8
Шимолий чегараси эса Таппухдан ғарбга боради. Кейин Канах сойлиги бўйлаб чўзилиб, Ўрта ер денгизида тугайди. Мана шу ерларни Эфрайим қабиласи улуш қилиб олди.
9
Эфрайим қабиласига яна Манаше ҳудудида жойлашган бир нечта шаҳарлар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар ҳам берилди.
10
Аммо Эфрайим қабиласи Гезерда яшайдиган Канъон халқини қувиб чиқармади. Бу халқ бугунги кунгача Эфрайим қабиласи орасида яшайди, лекин улар қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилинганлар.
← Chapter 15
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 17 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24