bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 17
Joshua 17
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 18 →
1
Кейин Манаше қабиласига улуш берилди. Манаше Юсуфнинг тўнғичи эди. Мохир Манашенинг тўнғичи бўлиб, Гиладнинг отаси эди. Мохир ботир жангчи бўлгани учун Мусо унга Иорданнинг шарқидаги Гилад ва Башан ҳудудларини берган эди.
2
Иорданнинг ғарбида Манаше қабиласининг қолганига улуш берилди. Манаше ўғиллари Абуазар, Халек, Осриёл, Шакам, Хафер ва Шамидо уруғларининг ҳаммасига ерлар берилди.
3
Манашенинг набираси Гиладнинг Хафер деган ўғли бор эди. Хафернинг эса Залофход деган ўғли бор эди. Залофходнинг ўғиллари йўқ, фақатгина қизлари бор эди. Қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди.
4
Шу аёллар руҳоний Элазар, Ёшуа ва оқсоқолларнинг олдига келиб шундай дейишди: “Эгамизнинг Ўзи бизга ҳам амакиларимиз қатори улуш беришни Мусога амр қилган.” Эгамизга итоат этиб, Ёшуа қизларга ҳам амакилари қатори улуш берди.
5
Натижада Иорданнинг шарқидаги Гилад ва Башан ерларидан ташқари, Манаше қабиласи Иорданнинг ғарбида яна ўн бўлак ер олди.
6
Чунки Манаше авлодининг аёллари ҳам эркаклар қатори улуш олишди. Гилад ерини эса Ёшуа Манаше қабиласининг қолганларига берди.
7
Иордан дарёсининг ғарбидаги Манаше қабиласи ерларининг шимолий чегараси Ошер қабиласи ҳудудининг чегараси билан туташган эди. Жанубий чегараси эса Михматит шаҳригача бориб, Таппух булоғи атрофида яшайдиганларнинг ерларигача чўзилган эди. Михматит шаҳри Шакам шаҳрининг шарқида эди.
8
Таппух шаҳри Манаше ва Эфрайим қабилаларининг чегарасида жойлашган эди. Таппухнинг атрофидаги ерлар Манаше қабиласига тегишли бўлса ҳам, шаҳарнинг ўзи Эфрайим қабиласига тегишли эди.
9
Манаше ҳудудининг чегараси Таппух шаҳридан жанубга Канах сойлиги томонгача чўзилади. Манаше қабиласининг ҳудудида Эфрайим қабиласига тегишли шаҳарлар ҳам бор эди. Канах сойлигининг шимол томони Манаше ҳудудининг чегараси бўлиб, бу чегара Ўрта ер денгизига келиб тугайди.
10
Ўша сойликнинг жанубидаги ерлар Эфрайим қабиласиники, шимолидаги ерлар эса Манаше қабиласиники эди. Ўрта ер денгизининг қирғоғи Манаше ҳудудининг ғарбий чегараси эди. Бу ҳудуд шимол томонда Ошер қабиласининг ҳудудигача, шарқ томонда эса Иссахор қабиласининг ҳудудигача чўзилган эди.
11
Иссахор ва Ошер қабилаларининг ҳудудларида жойлашган қуйидаги шаҳарлар ва атрофидаги қишлоқлар Манаше қабиласига берилган эди: Байт–Шан, Йиблаём, Дўр (яъни Нафўт–Дўр), Эн–Дўр, Танах, Махидў.
12
Лекин Манаше қабиласи бу шаҳарларни қўлга кирита олмади. Канъон халқлари ўша жойларда яшашда давом этаверди.
13
Бирмунча вақт ўтгандан кейин Исроил халқи янада кучайди ва Канъон халқларини қарол бўлиб хизмат қилишга мажбур қилди. Аммо уларни юртдан бутунлай қувиб чиқармади.
14
Бир кун Юсуф авлодлари келиб, Ёшуадан сўрашди: — Эгамиз бизни баракали қилиб, жуда ҳам кўпайтирди. Нима учун бизга фақатгина бир улуш ер бердингиз?
15
Ёшуа уларга шундай деб жавоб берди: — Агар Эфрайим қирлари сизларга кичиклик қилаётган бўлса, боринглар, Париз ва Рафа халқларининг ўрмонларидаги дарахтларни кесиб, ўзингизга жой тозалаб олинглар.
16
Улар шундай дедилар: — Ҳа, қирлар бизга торлик қиляпти, аммо текисликдагиларнинг, Байт–Шан шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларда, Йизрил водийсида яшайдиган Канъон халқларининг темирдан ясалган жанг аравалари бор–ку, улар бизга нисбатан анча кучлироқ.
17
Ёшуа Юсуфнинг авлодлари бўлган Эфрайим ва Манаше қабилаларига шундай деди: — Сизлар жуда кўпчиликсизлар, кучингиз ҳам кўп. Нафақат бир улуш ер,
18
балки қирлар ҳам сизларники бўлади. У ерлар ўрмон бўлса ҳам, дарахтларини кесиб, тозаланглар. У жойлар бошидан охиригача сизларники бўлади. Канъон халқларининг темир жанг араваларию катта кучи бўлишига қарамай, сизлар уларни у ердан ҳайдаб чиқарасизлар.
← Chapter 16
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 18 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24