bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 2
Joshua 2
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 3 →
1
Ёшуа Шитимдаги қароргоҳдан икки кишини яширинча айғоқчи қилиб юборди. Юборишдан олдин уларга: “Бориб, Канъон юртини, айниқса Ерихо шаҳрини яхшилаб кўриб келинглар”, — деди. Улар Ерихога кетишди. Бориб, Раҳоба исмли бир фоҳишанинг уйига кириб, ўша ерда тунаб қолишди.
2
Ерихо шоҳига: “Бугун кечқурун Исроил халқидан бир нечтаси бутун юртимизни текшириш учун келишибди”, — деган хабар етиб борди.
3
Шунда шоҳ Раҳобага хабар юбориб: “Юртимизни текширишга келган кишилар сенинг уйингга кирибди. Энди уларни ташқарига олиб чиқ”, деб буюрди.
4
Лекин аёл ўша кишиларни яшириб қўйган эди. У шоҳнинг одамларига шундай деди: “Тўғри, ўша кишилар меникига келган эди, лекин уларнинг қаердан келганини билмагандим.
5
Кеч тушиб, шаҳар дарвозаси ёпилишидан олдин улар чиқиб кетишди. У кишилар қаерга кетганини билмайман. Агар тез орқасидан борсангиз, уларни ушлашингиз мумкин.”
6
Аслида Раҳоба уларни томга олиб чиқиб, қурисин, деб ёйилган зиғир боғламлари тагига яшириб қўйган эди.
7
Шоҳнинг одамлари шаҳардан чиқиб кетиши биланоқ, шаҳар дарвозаси ёпилди. Улар айғоқчиларни қидириб, Иордан дарёсининг кечув жойигача боришди.
8
Айғоқчилар ухлашга ётишдан олдин Раҳоба томга чиқиб,
9
уларга шундай деди: “Эгангиз бизнинг юртимизни сизларга берганлигини биламан. Бутун халқимиз билан сизлардан қўрқиб қолганмиз. Шу ерда яшайдиганларнинг ҳаммаси сизлар ҳақингизда эшитиб ваҳимага тушган.
10
Биз эшитдик, сизлар Мисрдан чиққанингиздан кейин Эгангиз олдингизда Қизил денгиз сувларини қуритибди, Иорданнинг шарқ томонидаги Амор халқининг шоҳлари Ўг ва Сихўнга нима қилганингизни, уларнинг одамларини бутунлай қириб ташлаганингизни ҳам эшитдик.
11
Бу воқеалар ҳақида эшитишимиз билан юракларимиз орқага тортиб кетди, сизларни деб ҳар биримизнинг жасоратимиздан асар ҳам қолмади. Чунки Эгангиз Худо ҳам осмонда, ҳам ерда Худодир.
12
Мен сизларга марҳамат кўрсатдим. Энди шунинг учун Эгангиз ҳақи қасам ичиб, сенинг оилангга ҳам меҳрибонлик қиламиз, деб кафолат беринг.
13
Мана шу кафолат ота–онам, ака–ука, опа–сингилларим ва уларга қарашли бўлганларни сақлаб қолишингизни, бизни ўлимдан қутқаришингизни билдирсин.”
14
Айғоқчилар унга шундай дейишди: “Сизларга бирор нарса бўлса, Худо жонимизни олсин. Агар биз ҳақимизда ҳеч кимга айтмасанг, Эгамиз бизга шу ерни берганда сен ва сенинг оилангга берган ваъдамизда туриб, марҳамат кўрсатамиз.”
15
Раҳобанинг уйи шаҳар деворларига тақалиб қурилганлиги учун, деразаси шаҳардан ташқарига қараб турар эди. Раҳоба мана шу деразадан арқон тушириб, айғоқчиларнинг қочишига ёрдам берди.
16
Улар кетишидан олдин Раҳоба: “Сизларни қуваётганлар топиб олмаслиги учун, қирларга боринглар. Ўша ерда уч кун яширининглар. Улар қайтиб келганидан кейин ўз йўлингизга кетаверасиз”, — деган эди.
17
null
18
Айғоқчилар Раҳобага жавобан шундай дейишган эди: “Биз бу ерга ҳужум қилганимизда мана шу қизил арқонни биз тушадиган деразангга боғлаб, осилтириб қўйгин. Оилангдагиларнинг ҳаммаси, ота–онанг, ака–ука, қариндош–уруғларинг уйингда бўлиши керак, бўлмаса, биз сенга ичган қасамимиздан халос бўламиз.
19
Бирортаси эшигингдан ташқарига, кўчага чиқса, ўз ўлимига ўзи жавобгар бўлади, биз гуноҳкор бўлмаймиз. Лекин сен билан уй ичида бўлганларга бирортаси қўл теккизса, уларнинг ўлимига биз жавобгар бўламиз.
20
Лекин мабодо биз ҳақимизда бировга оғиз очсанг, сен бизга ичтирган қасамдан халос бўламиз.”
21
Раҳоба: “Сизлар нима десангиз шундай бўлсин”, деган сўзлар билан айғоқчиларни чиқариб юборди. Улар ўз йўлларига кетишди. Кейин у қизил арқонни деразасига боғлаб қўйди.
22
Ўша айғоқчилар бориб, қирларда уч кун, уларни излаб юрганлар қайтгунча туришди. Уларни қувиб кетганлар йўл бўйидаги ҳамма жойларни излаб ҳам ҳеч кимни топа олмадилар.
23
Айғоқчилар қирдан қайтиб тушишди. Дарёни кечиб ўтиб, Ёшуанинг олдига келиб, бўлган воқеаларнинг ҳаммасини унга айтиб беришди.
24
Улар Ёшуага: “Ҳақиқатан ҳам Эгамиз бутун юртни бизнинг қўлимизга берган. У ерда яшовчиларнинг ҳаммаси бизларни деб ваҳимага тушган”, — дейишди.
← Chapter 1
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 3 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24