bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 24
Joshua 24
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 23
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
1
Кейин Ёшуа барча Исроил қабилаларини, уларнинг оқсоқоллари, бошлиқлари, ҳакамлари ва назоратчиларини Шакамга чақиртирди. Улар Худонинг ҳузурига келдилар.
2
Ёшуа бутун халққа шундай деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Қадимда сизларнинг аждодларингиз, жумладан, Тераҳ ва унинг ўғиллари Иброҳим ҳамда Нахўр Фурот дарёсининг нариги томонида яшаганлар. Улар бошқа худоларга хизмат қилганлар.
3
Мен сизларнинг ота–бобонгиз бўлган Иброҳимни Фуротнинг нариги томонидаги ердан олиб, бутун Канъон юрти бўйлаб бошлаб бордим. Иброҳимнинг наслини кўпайтирдим. Иброҳимга Исҳоқни бердим.
4
Исҳоққа эса Ёқуб ва Эсовни бердим. Эсовга яшаш учун Сеир тоғларини бердим. Ёқуб ва унинг фарзандлари эса Мисрга бордилар.
5
Кейин Мусо ва Ҳорунни Мисрга юбориб, Миср халқининг бошига фалокатлар келтирдим. Ўшандан кейин сизларни Мисрдан олиб чиқдим.
6
Ота–боболарингиз Қизил денгизга етиб келди. Мисрликлар эса аравакашлари ва жанг аравалари билан уларни Қизил денгизгача қувиб бордилар.
7
Ота–боболарингиз Менга илтижо қилганларида, Мен Мисрликлар ва ота–боболарингиз орасига қоронғилик туширдим. Мисрликларнинг устига денгиз сувларини бостириб, уларни ғарқ қилдим. Мисрни қай аҳволга солганимни сизлар ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Ундан кейин сизлар саҳрода узоқ вақт яшадингиз.
8
Кейин Мен сизларни Иордан дарёсининг шарқ томонидаги юртга олиб келдим. У ерда Амор халқи яшар эди. Улар сизларга қарши чиқиб жанг қилди. Мен сизларга уларнинг устидан ғалаба бердим. Уларни сизларнинг олдингиздан қириб ташладим, сизлар уларнинг ерларини эгаллаб олдингиз.
9
Кейин Мўаб шоҳи — Зиппур ўғли Болоқ сизларга қарши жангга чиқди. Исроил халқини лаънатласин, деб у Бавўр ўғли Баломни чақиртирди.
10
Аммо Мен Баломга қулоқ солмадим, аксинча, ўз ихтиёрига қарши у сизларни дуо қилди. Шундай қилиб, Мен сизларни Болоқнинг қўлларидан қутқардим.
11
Сизлар Иордандан ўтиб, Ерихога келганингизда, Ерихо аҳолиси сизларга қарши жанг қилди. Амор, Париз, Канъон, Хет, Гиргош, Хив ва Ёбус халқлари ҳам сизларга қарши уруш қилди. Мен сизларга уларнинг устидан ғалаба бердим.
12
Икки Амор шоҳини ваҳимага солиб, арилар галаси сингари қувдим. Буни сизлар қиличу камонларингиз билан қилмадингиз.
13
Сизларга ўзингиз ишлов бермаган ерларни бердим. Энди сизлар ўзингиз қурмаган шаҳарларда яшаяпсизлар, ўзингиз экмаган узумзору зайтун боғларининг мевасини еяпсизлар.”
14
Ёшуа гапида давом этиб, шундай деди: — Энди Эгамиздан қўрқинг, Унга содиқ бўлиб, доимо чин дилдан хизмат қилинг. Аждодларингиз Фурот дарёсининг нариги томонида ва Мисрда сажда қилган худоларни ташлаб, фақатгина Эгамизга хизмат қилинг.
15
Агар Унга хизмат қилишни маъқул кўрмасангиз, кимга хизмат қилишингизни бугун танланг. Фурот дарёсининг нариги томонида яшаган пайтда сажда қилган худоларингизга хизмат қиласизларми? Ёки олдин Амор халқларига тегишли бўлган ерларда яшаётганингиз учун энди уларнинг худоларига хизмат қиласизларми? Бугун танланг. Мен ва оилам эса Эгамизга хизмат қиламиз.
16
Халқ жавоб берди: — Худо сақласин! Биз ҳеч қачон бошқа худоларга хизмат қилиш учун Эгамизни ташлаб кетмаймиз!
17
Бизни ва ота–боболаримизни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгамиз Худодир. У қилган мўъжизаларни биз ўз кўзимиз билан кўрдик. Ҳар хил халқларнинг орасидан ўтганимизда, қаерга бормайлик, У бизни ҳимоя қилди.
18
Мана шу юртда яшаган Амор ва бошқа халқларнинг ҳаммасини Эгамиз бизнинг олдимиздан ҳайдаб юборди. Шунинг учун ҳам биз Эгамизга хизмат қиламиз, У бизнинг Худойимиздир.
19
Ёшуа халққа шундай деди: — Эгамиз Муқаддас Худодир. У рашкчи Худо. Сиз Унга хизмат қила олмайсиз. Агар Унга қарши бош кўтарсангиз ёки гуноҳ қилсангиз, У сизларни кечирмайди.
20
Эгамиз сизларга шунча яхшилик қилган бўлса ҳам, агар Уни ташлаб, бошқа худоларга хизмат қилсангиз, У бошингизга кулфат келтириб, қириб ташлайди.
21
Халқ Ёшуага шундай деди: — Йўқ, бошқа худоларга хизмат қилмаймиз, биз Эгамизга хизмат қиламиз!
22
Шунда Ёшуа халққа деди: — Эгамизга хизмат қиламиз, деб танлаганингизга ўзингиз гувоҳсиз. — Ҳа, гувоҳмиз, — деб жавоб берди халқ.
23
Ёшуа: — Ундай бўлса, орангиздаги бегона худоларни ташлаб, бутун қалбингиз билан Исроил халқининг Худоси — Эгамизга боғланинглар, — деди.
24
Халқ Ёшуага шундай деди: — Эгамиз Худога хизмат қиламиз, Унга қулоқ соламиз.
25
Ўша куни Ёшуа Шакамда халқ билан аҳд тузиб, улар бажаришлари учун қонун–қоидалар берди.
26
Ёшуа бу сўзларни Худонинг Таврот китобига ёзди. Кейин катта тош олиб, уни саждагоҳда эман дарахтининг тагига ёдгорлик қилиб ўрнатди.
27
Ёшуа бутун халққа шундай деди: — Қаранглар, мана шу тош Эгамиз бизга айтган ҳамма гапларни эшитган, шунинг учун агар Эгамизга берган ваъдада турмасак, у бизга қарши гувоҳ бўлади.
28
Шундан кейин Ёшуа халқни ўзлари улуш қилиб олган ерларга юборди.
29
Бирмунча вақтдан кейин Эгамизнинг қули Ёшуа 110 ёшга кириб вафот этди.
30
Гаш тоғининг шимолидаги, Эфрайим қирларида жойлашган Тимнат–Серах шаҳри Ёшуага улуш қилиб берилган эди. Уни ўша ерда дафн қилдилар.
31
Ёшуа бутун умри давомида Исроил халқи Эгамизга хизмат қилди. Ёшуадан кейин қолган, Эгамиз Исроил халқи учун қилган ҳамма ишларни кўрган бошқа оқсоқолларнинг ҳаёти давомида ҳам Исроил халқи Эгамизга хизмат қилди.
32
Исроил халқи Мисрдан чиққанда Юсуфнинг суякларини ўзлари билан олган эди. Улар мана шу суякларни Шакамда кўмишди. Ёқуб бу ерни Шакамнинг отаси Хамўрнинг ўғилларидан юз бўлак кумушга сотиб олган эди. Ўша ер Юсуф авлодларининг улуши бўлиб қолди.
33
Ҳорун ўғли Элазар ҳам вафот этди. Элазарнинг ўғли Финхазга Эфрайим қирларидаги Гиво шаҳри улуш қилиб берилган эди. Элазар ўша жойга дафн қилинди.
← Chapter 23
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24