bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 6
Joshua 6
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 7 →
1
Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Мана, Ерихо шаҳрини шоҳию сипоҳлари билан бирга сенинг қўлингга бердим.
2
Шаҳар атрофини барча жангчилар билан бир марта айлангин. Олти кун шундай қиласан.
3
Еттита руҳонийаҳд сандиғининг олдида юрсин. Уларнинг қўлида биттадан қўчқор шохидан қилинган бурғу бўлсин. Еттинчи куни шаҳар атрофини етти марта айланинглар, руҳонийлар бурғуни чалиб юришсин.
4
Ўша куни бурғуларнинг узоқ чалинганини эшитиши биланоқ, ҳамма бор овози билан бақирсин. Шунда шаҳарнинг деворлари қулайди, ҳамма шаҳарга ҳужум қилиб, тўғри кириб бораверади.”
5
Ёшуа руҳонийларни чақириб, уларга шундай деди: “Аҳд сандиғини кўтаринглар, еттитангиз эса биттадан бурғу олиб, Эгамизнинг аҳд сандиғи олдида юринг.”
6
Одамларга эса: “Бориб, шаҳарни айланинглар, қуролланган жангчиларнинг ҳаммаси Эгамизнинг сандиғи олдида борсин”, — деди.
7
Ёшуа халққа буюргандай, Эгамиз олдида еттита руҳоний бурғуларни чалиб боришар, Эгамизнинг аҳд сандиғи эса уларнинг орқасидан борарди.
8
Қуролланган кишилар бурғу чалаётган руҳонийлар олдидан боришди, сандиқнинг орқасидан эса қоровуллар бўлинмаси борди. Бурғулар тўхтамай чалиниб турар эди.
9
Ёшуа халққа шундай деган эди: “Мен айтмагунимча, сизлар бақирманг, овозингизни чиқарманг. Мен сизларга, бақиринглар, деб айтган кундагина бақирасизлар.”
10
Эгамизнинг сандиғи шаҳарни бир марта айланиб келди. Улар қароргоҳга қайтиб келиб, тунни ўша ерда ўтказишди.
11
Ёшуа эртасига саҳарда турди, руҳонийлар яна Эгамизнинг сандиғини кўтаришди.
12
Еттита бурғуни кўтарган етти руҳоний Эгамиз сандиғининг олдида боришди. Улар бурғуларни тўхтамай чалишарди. Қуролланган кишилар эса уларнинг олдида боришарди. Эгамизнинг сандиғи орқасида эса қоровуллар бўлинмаси борарди, бурғулар тўхтамай чалинаётган эди.
13
Иккинчи куни ҳам улар шаҳар атрофини бир марта айланиб, қароргоҳга қайтиб келишди. Улар олти кун шундай қилдилар.
14
Еттинчи куни эрта тонгда туриб, олдингидай шаҳарнинг атрофини айландилар, фақат ўша куни етти марта айланишди.
15
Еттинчи марта айланаётганда, руҳонийлар бурғуни чалар экан, Ёшуа одамларга шундай деди: “Бақиринглар, чунки Эгамиз шаҳарни бизга берган.
16
Шаҳар аҳолисию унинг ичидаги ҳамма нарса Эгамизга бағишланиб, йўқ қилинсин. Фақат фоҳиша Раҳоба ва унинг уйидагиларнинг ҳаммаси тирик қолади, чунки у биз юборган айғоқчиларни яширган эди.
17
Сизлар эса Эгамизга бағишланган нарсаларнинг ҳеч бирига яқинлашманг, яна ўша нарсаларни олиб, ўзингиз ҳам ҳалок бўлманг. Исроил халқининг қароргоҳига кулфат келтирманг, қароргоҳ вайрона бўлмасин.
18
Лекин барча олтин, кумуш, ҳамма бронза ва темирдан ясалган идишлар Эгамизга бағишланган. Улар Эгамизнинг хазинасига келтирилсин.”
19
Руҳонийлар бурғуларни чалдилар. Халқ бурғу товушини эшитиши биланоқ баланд овоз билан бақирган эди, бутун шаҳар деворлари қулаб тушди. Исроил жангчилари турган жойларидан тўғри шаҳарга кириб, унга ҳужум қилишди. Исроил жангчилари шаҳарни қўлга киритишди.
20
Улар шаҳардаги ҳаммани, эркагу аёлларни, ёшу қариларни, мол–қўй, эшакларни — бутун жонзотни қириб ташладилар.
21
Ёшуа ўша ерни текшириб келган икки кишига айтди: “Фоҳишанинг уйига боринглар. Ичган онтингизга амал қилиб, у билан уйидагиларнинг ҳаммасини олиб чиқинг.”
22
Айғоқчи бўлган кишилар бориб, Раҳобани, унинг ота–онасини, ака–укаларини, ҳамма қариндошларини шаҳардан олиб чиқиб, уларни Исроил қароргоҳининг ёнига, хавфсиз жойга келтирдилар.
23
Исроил жангчилари шаҳарни унинг ичидаги бор нарсаси билан ёндириб ташладилар. Фақат олтин, кумуш, бронза ва темирдан ясалган идишларни Эгамиз уйининг хазинасига келтирдилар.
24
Фоҳиша Раҳоба ва унинг ҳамма қариндошларини Ёшуа сақлаб қолди, чунки Ёшуа Ерихони текшириб келиш учун юборган айғоқчиларни у яширган эди. Унинг хонадони ўшандан бери Исроилда яшайди.
25
Кейин Ёшуа қасам ичиб, қуйидагиларни айтди: “Ерихо шаҳрини қайта қурмоқчи бўлган, Эгамиз олдида лаънати бўлар! Ўз тўнғич ўғлининг жони эвазига шаҳар пойдеворин қўяр, Кенжа ўғлининг жони эвазига дарвозалар ўрнатар!”
26
Эгамиз Ёшуа билан бирга эди. Ёшуанинг шуҳрати бутун юртга тарқалди.
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 7 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24