bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 12
Joshua 12
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 13 →
1
Мусо бошчилигида Исроил халқи Иордан дарёсининг шарқида бўлган шоҳларни мағлуб қилиб, уларнинг ерларини эгаллаб олган эди. Бу шоҳлар жанубдаги Арнон сойлигидан шимолдаги Хермон тоғигача бўлган ерларда ҳукмронлик қилган эди. Уларнинг ерлари Иордан водийсининг шарқидаги барча ерларни ўз ичига олар эди.
2
Исроил халқи мағлуб қилган шоҳлардан бири Амор халқининг шоҳи Сихўн эди. У Хашбон шаҳрида яшаган эди. Унинг шоҳлиги Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳрини ва ўша сойликнинг ўртасидан то Явоқ дарёсигача чўзилган жойларни, яъни Гиладнинг ярмини ўз ичига олар эди. Явоқ дарёси Оммон халқи ерининг чегараси эди.
3
Сихўн Иордан водийсининг шарқ томонида ҳам ҳукмронлик қилган эди. Бу ҳудуд шимол томондаги Жалила кўлининг ғарбий қирғоқларигача, жануб томондаги Ўлик денгизгача, Байт–Яшимўтдан Фисгах тоғ тизмасининг ён бағирларигача бўлган жойларни ўз ичига олар эди.
4
Мағлуб бўлган Башан шоҳи Ўг ўз шаҳарлари Аштарўт ва Эдрейда яшарди. У Рафа халқининг қолганларидан бири эди.
5
Унинг шоҳлиги шимолдаги Хермон тоғигача, шарқдаги Салко шаҳригача чўзилиб, ғарбдаги Гашур ва Махо шоҳликларининг чегараларигача етиб борган Башан ерларини ҳам ўз ичига олган эди. Бу шоҳлик яна Гиладнинг шимолий ярмини ҳам ўз ичига олиб, Хашбон шоҳи Сихўн ҳудуди чегарасигача етиб борарди.
6
Эгамизнинг қули Мусо ва Исроил халқи мана шу икки шоҳни мағлуб қилиб, уларнинг ерларини эгаллаб олишган эди. Мусо шу ерларни Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярмига мулк қилиб берган эди.
7
Иорданнинг ғарбида — шимолдаги Лубнон водийсида жойлашган Баал–Гаддан тортиб, жанубдаги Сеир ёнида жойлашган Халак тоғигача бўлган жойларда яшаган шоҳларни Исроил халқи Ёшуа бошчилигида мағлуб қилди. Ўша шоҳларнинг ерларини Ёшуа Исроил қабилаларига мулк қилиб бўлиб берди.
8
Қирларни, ғарбдаги қирлар этакларини, Иордан водийсию унинг ғарбидаги қир ён бағирларини, Яҳудо адирларидаги ва Нагав чўлидаги ерларни бўлиб берди. Бу ерларда Хет, Амор, Канъон, Париз, Хив ва Ёбус халқлари яшашарди. Исроил халқи мағлуб қилган шоҳлар қуйидагилардир:
9
Ерихо шоҳи, Байтилнинг ёнидаги Ай шоҳи,
10
Қуддус шоҳи, Хеврон шоҳи,
11
Ярмут шоҳи, Лахиш шоҳи,
12
Эглон шоҳи, Гезер шоҳи,
13
Давир шоҳи, Гедер шоҳи,
14
Хўрмах шоҳи, Арод шоҳи,
15
Либна шоҳи, Адуллам шоҳи,
16
Маккедо шоҳи, Байтил шоҳи,
17
Таппух шоҳи, Хафер шоҳи,
18
Офоқ шоҳи, Шарон шоҳи,
19
Мадон шоҳи, Хазор шоҳи,
20
Шимрон–Марон шоҳи, Ахшоф шоҳи,
21
Танах шоҳи, Махидў шоҳи,
22
Кедеш шоҳи, Кармилдаги Ёхнаём шоҳи,
23
Нафўт–Дўрдаги Дўр шоҳи, Гилгалдаги Гўйим шоҳи,
24
Тирза шоҳи. Исроил халқи ҳаммаси бўлиб ўттиз битта шоҳни мағлуб қилди.
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 13 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24