bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 13
Joshua 13
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 14 →
1
Йиллар ўтиб, Ёшуа анча кексайиб қолган пайтда Эгамиз унга шундай деди: “Сен қаридинг, ёшинг ҳам ўтиб қолди, лекин бу юртнинг кўп жойлари ҳали босиб олинмаган.
2
Исроил халқи ҳали қуйидаги ерларни эгалламаган: бутун Филист ва Гешир халқининг ерлари,
3
яъни ҳозир Канъон халқига тегишли бўлиб, Мисрнинг шарқий чегарасидаги Шихор ирмоғидан шимолдаги Эхрон чегараларигача бўлган ерлар. Ўша жойда Филист халқининг бешта ҳукмдори яшайди. Улар қуйидаги шаҳарларда ҳукмронлик қилади: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Гат ва Эхрон. Жанубдаги Авим халқининг ерлари ҳам ҳали босиб олинмаган.
4
Шимолда эса Исроил халқи ҳали қуйидаги ерларни босиб олмаган: Канъон халқининг барча ерлари. Бу ерлар Сидон халқига тегишли бўлган Мерахни ўз ичига олиб, шимол томонга, Амор халқи ерларининг чегарасидаги Офоқ деган жойгача чўзилади.
5
Яна Габолликларнинг ерларини, Лубнон тоғли ерларининг шарқ томонини — Хермон тоғининг этагидаги Баал–Гаддан Лево–Хоматгача бўлган жойларни,
6
Лубнондан Мисрафўт–Майимгача бўлган қирларнинг аҳолиси — барча Сидонликларни ҳам Исроил халқи ҳали мағлуб қилмаган. Мен Ўзим мана шу халқларни бу юртдан, Исроил халқининг олдидан ҳайдайман. Мен сенга буюрганимдай, мана шу ерларни албатта Исроил халқига мулк қилиб бергин.
7
Хуллас, мана шу ерларни қолган тўққизта қабилага ва Манаше қабиласининг ярмига мулк қилиб бўлиб бергин.”
8
Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг бошқа ярми Иордан дарёсининг шарқида ўз улушларини олиб бўлган эдилар. Уларга бу ерларни Эгамизнинг қули Мусо берган эди.
9
Уларнинг ҳудуди жанубдаги Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан тортиб сойликнинг ўртасидаги шаҳаргача чўзилиб, Мидаводан Дибонгача бўлган бутун ясси тепаликни ўз ичига олади.
10
Бу ҳудуд Хашбон шаҳрида ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўн қўли остида бўлган ҳамма шаҳарларни, Оммон халқининг чегарасигача бўлган ерларни ўз ичига оларди.
11
Гилад ҳудуди, Гашур ва Махо халқларининг ерлари, шимолдаги бутун Хермон тоғи, шарқдаги Салкогача бўлган бутун Башан,
12
Рафа халқининг энг охирги авлоди бўлган шоҳ Ўгнинг ҳамма ерлари ҳам ўша ҳудудга кирар эди. Башан ҳудудининг Аштарўт ва Эдрей шаҳарларида шоҳ Ўг ҳукмронлик қилган эди. Ўша ерларнинг халқларини Мусо мағлуб қилиб ҳайдаб чиқарган эди.
13
Лекин Исроил халқи Гашур ва Махо халқларини ҳайдаб чиқармади, улар бугунгача Исроил халқи орасида яшайдилар.
14
Фақатгина Леви қабиласига Мусо улуш бермади. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтгандай, қурбонгоҳда Унга атаб куйдириладиган қурбонликларЛеви қабиласининг улушидир.
15
Мусо Рубен қабиласига уруғлари бўйича улуш берган эди.
16
Уларнинг ҳудуди жанубдаги Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан тортиб сойликнинг ўртасидаги шаҳаргача чўзилиб, Мидаво атрофидаги бутун ясси тепаликни ўз ичига олади.
17
Мана шу ҳудуд Хашбон шаҳрини ва ясси тепаликда жойлашган қуйидаги ҳамма шаҳарларни ўз ичига олар эди: Дибон, Бомўт–Баал ва Байт–Баал–Миён,
18
Яхаз, Кадамўт, Мифат,
19
Хиратайим, Сивмо ва Иордан водийсида жойлашган қирнинг устидаги Зарет–Хашахар,
20
Байт–Пиёр, Фисгах тоғ тизмасининг ён бағирлари, Байт–Яшимўт шаҳарлари.
21
Рубен қабиласининг ерлари ясси тепалик устидаги барча шаҳарлар, Хашбонда ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўннинг бутун шоҳлигини ўз ичига оларди. Мусо Сихўнни ва у билан иттифоқ тузган Мидиён ҳукмдорларини мағлуб қилди. Уларнинг исмлари Эви, Раҳем, Зур, Хур ва Раба эди.
22
Исроил халқи яна Бавўр ўғли Баломни ҳам қиличдан ўтказди. У фолбинлик билан шуғулланар эди.
23
Рубен қабиласи ҳудудининг ғарбий чегараси Иордан дарёси ва унинг қирғоқлари эди. Мана шу ерлар Рубен қабиласига мулк қилиб берилган эди.
24
Мусо Гад қабиласига ҳам уруғлари бўйича улуш берди.
25
Язир шаҳри, Гилад вилоятидаги ҳамма шаҳарлар, Рабба шаҳрининг шарқидаги Арор шаҳригача бўлган Оммонлар ерининг ярми уларнинг ҳудудига кирар эди.
26
Уларнинг ери яна жанубдаги Хашбон шаҳридан шимол томондаги Рамат–Миспи ва Батоним шаҳарларигача, шунингдек, шимолдаги Моханайимдан Дебиргача чўзилган эди.
27
Гад қабиласининг ери Иордан водийсида Байт–Харам, Байт–Нимро, Сухўт, Зофун шаҳарларини ҳамда Хашбон ҳукмдори бўлган Сихўн шоҳининг қолган шоҳлигини ҳам ўз ичига олар эди. Бу ҳудуднинг ғарбий чегараси Иордан дарёси бўлиб, шимолдаги Жалила кўлигача чўзилган эди.
28
Мана шу ҳудуддаги шаҳарлар ва атрофларидаги қишлоқлари Гад қабиласига мулк қилиб берилган эди.
29
Мусо Манаше қабиласининг ярмига ҳам уруғлари бўйича улуш берган эди.
30
Уларнинг ҳудуди Моханайим шаҳридан шимолга чўзилиб, бутун Башан ҳудудини ва Ёвир босиб олган олтмишта шаҳарни ўз ичига олар эди. Башан шоҳи Ўг мана шу жойларда ҳукмронлик қилган эди.
31
Гилад вилоятининг ярми, Башандаги Ўг шоҳлигининг пойтахт шаҳарлари Аштарўт ва Эдрей ҳам уларнинг ҳудудига кирар эди. Мана шу ерлар Манаше ўғли Мохирдан келиб чиққан наслнинг ярмига берилган эди.
32
Иорданнинг шарқида, Мўаб текислигида, Ерихонинг рўпарасида Мусо бўлиб берган улушлар мана шулардир.
33
Лекин Леви қабиласига Мусо улуш бермаган эди. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз уларга: “Мен Ўзим сизларнинг улушингиз бўламан”, деб ваъда берган эди.
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 14 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24