bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 7
Joshua 7
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 8 →
1
Аммо Исроил халқи бағишланган нарсалар ҳақида Эгамиз берган амрни бузди. Охун исмли бир киши бағишланган нарсаларнинг бир нечтасини олган экан. Охун Яҳудо қабиласидан бўлиб, Зерах уруғидан бўлган Зимрининг невараси, Кармининг ўғли эди. Эгамиз Исроил халқидан қаттиқ ғазабланди.
2
Шу орада Ёшуа бир неча кишини танлаб, уларга: “Бориб, Ай шаҳрини текшириб келинглар”, — деди. Ай шаҳри Байтилнинг шарқида, Байт–Обун яқинида жойлашган эди. Улар бориб, текширдилар.
3
Қайтиб келиб, Ёшуага: “Ҳаммамиз боришимиз шарт эмас, икки — уч мингта одам чиқиб ҳужум қилса, бас. Ай аҳолисининг сони кам, шунинг учун бутун халқ у ерга бориб овора бўлмасин”, — дедилар.
4
Шундай қилиб, уч мингтача одам у ерга чиқди, лекин улар Ай аҳолисининг олдига тушиб қочдилар.
5
Айликлар шаҳардан чиқиб, Исроил жангчиларини тош қазиладиган жойгача қувиб бордилар. Қир ён бағрида ўттиз олтитача Исроил одамларини ўлдирдилар. Бу ҳодисадан кейин бутун Исроил халқининг юраги орқага тортиб кетди.
6
Шунда Ёшуа билан Исроил оқсоқоллари қайғудан кийимларини йиртиб, бошларига тупроқ сочдилар. Эгамизнинг сандиғи олдида ерга мук тушишди–да, кечгача шу ҳолда қолишди.
7
Ёшуа шундай деди: “Эй, Эгамиз Раббий! Нима учун бу халқни Иордан дарёсидан олиб ўтдинг? Наҳотки бизларни Амор халқининг қўлига бериб, йўқ қилиш учун шундай қилган бўлсанг?! Биз Иорданнинг нариги томонида қолаверсак бўлмасмиди?!
8
Эй, Раббий, яна нима ҳам дердим, мана, Исроил халқи душманларининг олдига тушиб қочди.
9
Энди Канъон халқлари ва мана шу ерлар аҳолисининг ҳаммаси бу ҳақда эшитиб бизни қуршаб оладилар. Номимизни ер юзидан ўчириб юборадилар. Шундай бўлса, улуғворлигингни қандай қилиб кўрсатасан?”
10
Эгамиз Ёшуага деди: “Ўрнингдан тур! Нима учун мук тушиб ётибсан?
11
Исроил халқи гуноҳ қилди, улар билан қилган аҳдимни бузди. Улар Менга бағишланган нарсалардан ўғирлаб олишди. Бунинг устига, алдаб, ўғирланган нарсаларни ўзларининг нарсалари орасига яшириб қўйдилар.
12
Шунинг учун Исроил халқи душманларига бас кела олмайди. Чунки уларнинг ўзи ҳам йўқ қилинадиган, Менга бағишланган нарсадай бўлиб қолган. Энди улар душманларига мағлуб бўлиб қочиб юрадилар. Орангиздаги бағишланган нарсаларни йўқ қилмасангиз, Мен сизлар билан бирга бўлмайман.
13
Энди Исроил халқини покла. Уларга шундай дегин: — Ўзингизни эртанги кун учун тайёрлаб, покланг. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Эй, Исроил, орангизда Менга бағишланган нарсалар бор. Орангиздаги шу нарсаларни олиб ташламагунингизча, душманларингизга бас кела олмайсиз.”
14
Шунинг учун эрталаб барча қабилалар бирма–бир келишади. Эгамиз бир қабилани танлайди. Ана шу қабиланинг уруғлари ҳам бирма–бир келади. Эгамиз улар орасидан бир уруғни танлайди. Ўша уруғ оилалари бирма–бир келишади. Эгамиз бир оилани танлайди. Ўша оила аъзолари бирма–бир келади.
15
Лаънатланган нарсаларни олган одамни Эгамизнинг Ўзи кўрсатади. Ўша одам бор нарсаси билан оловда ёндирилади, чунки у Эгамиз билан қилинган аҳдни бузиб, Исроилда ақл бовар қилмайдиган иш қилди.”
16
Шундай қилиб, эртаси куни тонгда, Ёшуанинг буйруғига кўра, Исроил қабилалари бирма–бир Худонинг ҳузурига келишди. Эгамиз Яҳудо қабиласини танлади.
17
Энди Яҳудо қабиласининг уруғлари бирма–бир келди, шунда Зерах уруғи танланди. Зерах уруғининг оилалари бирма–бир келганда Зимри оиласи танланди.
18
Зимри оила аъзолари бирма–бир келишди, Карми ўғли Охун танланди. У Яҳудо қабиласидан бўлиб, Зерах уруғидан бўлган Зимрининг невараси эди.
19
Ёшуа Охунга шундай деди: “Ўғлим, ҳақиқат айтаман, деб Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг номи билан қасам ич, гуноҳингни тан олгин. Нима қилганингни яширмай менга айтиб бер.”
20
Охун Ёшуага шундай жавоб берди: “Ҳа, тўғри. Исроил халқининг Худоси — Эгамизга қарши гуноҳ қилган менман.
21
Ўша куни ўлжа орасида Шинардан келтирилган чиройли тўнни, 500 мисқол кумуш ва оғирлиги 125 мисқол келадиган бир бўлак тиллани кўриб қолдим. Кўнглим тусаб, уларни олдим. Уларни чодиримнинг ичида ернинг тагига кўмиб қўйганман, кумуш энг тагида.”
22
Ёшуа бир нечта одамни юборди. Улар чодирга югуриб бориб қарашса, у нарсалар ростдан ҳам ўша ерда яширилган экан. Уларнинг энг тагида кумуш бор эди.
23
Улар нарсаларни чодирдан олиб, Ёшуа ва бутун Исроил халқига олиб келишди. Улар нарсаларни Эгамиз олдига ёйиб қўйишди.
24
Кейин Ёшуа ва бутун Исроил халқи Зерах ўғли Охунни ўғирланган кумуш, тўн, тилла бўлаги ҳамда ўғил–қизлари, мол–қўйлари, эшаклари, чодирию бор нарсаси билан бирга Охор сойлигига олиб боришди.
25
Ёшуа: “Бошимизга роса ҳам кулфат келтирдинг–ку. Мана энди, бугун Эгамиз сенинг бошингга ҳам кулфат келтиради”, — деди. Бутун Исроил халқи Охунни ва унинг оиласини тошбўрон қилиб ўлдирди–да, уларнинг жасадларини оловда куйдирди.
26
Кейин уларнинг устига катта бир тош уюми тўпладилар, тошлар бугунгача ўша ердадир. Шунинг учун ушбу ер ўша пайтдан бери Охор сойлиги, деб аталади. Шундан кейин Эгамиз ғазабидан тушди.
← Chapter 6
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 8 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24