bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
Joshua 14
Joshua 14
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 15 →
1
Иордан дарёсининг ғарбида Канъон юртидаги ерлардан Исроил халқининг қолган қабилалари мулк олдилар. Руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва Исроил қабилаларининг бошлиқлари бу ерларни қабилаларга бўлиб беришди.
2
Иордан дарёсининг ғарбида мана шу тўққиз қабила ва бир қабила ярмисининг улушлари, Мусога Эгамиз буюргандай, қуръа ташлаб белгиланди.
3
null
4
Иорданнинг шарқида эса Мусо икки қабилага ва бир қабиланинг ярмисига улуш бериб бўлганди. Юсуфнинг икки ўғли Манаше ва Эфрайимдан икки қабила келиб чиққан эди. Аммо Исроил қабилалари орасида Леви қабиласи ҳеч қандай улуш олмади. Уларга фақат ўзлари яшаши учун шаҳарлар ва қўй–молларини боқиш учун шаҳарлар атрофидаги яйловлар берилди.
5
Шундай қилиб, Эгамиз Мусога буюргандай, Исроил халқи ерларни бўлиб олдилар.
6
Бир куни Яҳудо қабиласидан бир неча киши Ёшуанинг олдига келишди. Исроил халқининг ҳаммаси ҳали ҳам Гилгалдаги қароргоҳда эдилар. Ханаз авлодидан бўлган Яфунах ўғли Холиб ўша кишилар орасида эди. У Ёшуага шундай деди: — Кадеш–Барна шаҳрида бўлганимизда, Худонинг одами Мусо сиз ва мен ҳақимизда нима деганини биласиз. Мусо Эгамиз номидан гапирди.
7
Эгамизнинг қули Мусо мени Кадеш–Барнадан мана шу ерларни текшириб келиш учун юборганда қирқ ёшда эдим. Мен қайтиб келиб унга бор ҳақиқатни айтдим.
8
Мен билан бирга борганлар халқни ваҳимага солган бўлса ҳам, мен Эгам Худога содиқ қолдим.
9
Ўша куни Мусо қасам ичиб шундай деган эди: “Сен Канъон юртида босиб ўтган ерлар абадий сенга ва авлодларингга ажратилган мулк бўлиб қолади, чунки сен Эгам Худога содиқ қолдинг.”
10
Мана кўриб турганингиздек, Эгамиз Мусога шундай деб гапирганига қирқ беш йил бўлди. Ўша пайтда Исроил халқи саҳрода юрган эди. Худойим Ўзи айтгандай ўшандан бери жонимни сақлаб келяпти. Мана ҳозир саксон беш ёшдаман.
11
Мусо мени юборган кунда қандай бақувват бўлган бўлсам, ҳозир ҳам шундайман. Ҳалигача жангга ҳам, қолган барча ишларга ҳам қувватим етади.
12
Энди Эгамиз ўша куни ваъда қилган қирларни менга беринг. Ўша куни айғоқчиларнинг: “Иноқ авлоди у ерда ўзларининг катта, мустаҳкам шаҳарларида яшаркан”, — деган гапларини ўзингиз эшитдингиз. Аммо Эгамиз мен билан бирга бўлса, Эгамизнинг Ўзи айтгандай, мен уларни бу юртдан ҳайдаб чиқараман.
13
Шундан кейин Ёшуа Холибни дуо қилиб, Хеврон шаҳрини унга мулк қилиб берди.
14
Шундай қилиб, Холиб Исроил халқининг Худоси — Эгамизга содиқ қолгани учун Хеврон шаҳри унинг ва авлодининг мулки бўлиб қолди.
15
Хевроннинг эски номи Хират–Арба эди. Арба Иноқ авлоди орасида энг машҳур киши бўлган эди. Энди эса юртда тинчлик барқарор бўлди.
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 15 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24