bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 10
2 Kings 10
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 11 →
1
Ахабнинг Самарияда етмишта ўғли бор эди. Ёҳу Самария ҳудудидаги Йизрил бекларига, оқсоқолларига ва Ахаб ўғилларининг мураббийларига шу мазмунда мактуб ёзиб юборди:
2
“Шоҳингизнинг ўғиллари сизлар билан бирга турибдилар, жанг араваларингиз, отларингиз ва қурол–яроғларингиз ҳам бор, ўзларингиз мустаҳкам шаҳарда яшайсизлар. Ушбу мактуб сизларга етиб бориши биланоқ,
3
ҳукмдорингиз ўғилларидан энг муносибини танлаб олиб, отасининг ўрнига тахтга ўтқазинглар ва ҳукмдорингизнинг хонадонини ҳимоя қилиш учун мен билан жанг қилишга тайёрланинглар.”
4
Аммо Самариядагилар жуда қўрқиб кетдилар: — Ёҳуга иккита шоҳ бардош беролмади–ю, биз қандай қилиб бардош берардик?! — дейишди улар.
5
Шундан кейин бош вазир, шаҳар ҳокими, оқсоқоллар, Ахаб ўғилларининг мураббийлари Ёҳуга шундай хабар беришди: “Биз ҳеч кимни шоҳ қилмаймиз. Биз сизнинг қулларингизмиз, нима буюрсангиз, шуни ижро қилурмиз, сизга нима маъқул бўлса, шуни қилинг.”
6
Ёҳу эса уларга иккинчи марта шу мазмунда мактуб ёзди: “Агар сизлар мен тарафда бўлиб, менга итоат этишга тайёр бўлсангизлар, ҳукмдорингиз ўғилларининг бошларини олиб, эртага шу пайтда Йизрилга менинг ҳузуримга келтиринглар.” Шоҳнинг етмишта ўғли бўлиб, уларни шаҳарнинг энг аслзодалари тарбия қилаётган эдилар.
7
Мактуб аслзодаларнинг қўлига теккач, улар шоҳ ўғилларини ушлаб, ҳаммаларини — етмиш кишини бўғизладилар, уларнинг бошларини саватга солиб, Йизрилга — Ёҳунинг ҳузурига жўнатдилар.
8
Хабарчи Ёҳуга: “Улар шоҳ ўғилларининг бошларини олиб келдилар”, деди. Ёҳу: “Каллаларни дарвоза олдига икки тўп қилиб тахланглар, эрталабгача ўша ерда қолсин”, деди.
9
Эртасига эрталаб Ёҳу халқнинг олдига чиқиб гапирди: — Ўз ҳукмдоримга қарши мен исён кўтариб, уни ўлдирдим. Сизлар айбдор эмассизлар. Лекин мана бу одамларни ким ўлдирди?
10
Шуни билиб қўйингларки, Эгамизнинг Ахаб хонадони тўғрисида айтган биронта сўзи ижросиз қолмайди. Эгамиз Ўз қули Илёс орқали айтган сўзини бажо қилди.
11
Сўнгра Ёҳу Йизрилда Ахаб хонадонининг қолган–қутганини, унинг ҳамма аъёнларини, яқинларини, руҳонийларини ўлдирди. Шундай қилиб, Ахабнинг биронта ҳам одами тирик қолмади.
12
Шундан кейин Ёҳу Йизрилдан Самария томон йўлга чиқди. У йўлда чўпонларга қарашли Байт–Акад деган жойда
13
Яҳудо шоҳи Охазиёнинг қариндошлари билан учрашиб қолди ва улардан: “Сизлар кимсизлар?” деб сўради. — Биз Охазиёнинг қариндошларимиз, — дейишди улар. — Шоҳнинг оиласидан ва малика Изабелнинг ўғилларидан хабар олгани кетяпмиз.
14
— Буларни тириклайин ушланглар! — деб буюрди Ёҳу одамларига. Уларни тириклайин ушлаб ҳаммаларини — қирқ иккита одамни Байт–Акад сардобаси ёнида бўғизладилар. Улардан бирортасини ҳам тирик қолдирмадилар.
15
Ёҳу у ердан жўнаб кетди. Йўлда ўзига томон тўғри келаётган Ёҳунадов деган одам билан учрашиб қолди. У Рахав деган одамнинг ўғли эди. Ёҳу у билан саломлашиб: — Сенга менинг ниятим холис, сенинг ниятинг ҳам холисми? — деб сўради. — Шундай, — деб жавоб берди Ёҳунадов. — Ундай бўлса, қўлингни бер, — деди Ёҳу. Ёҳунадов қўлини узатди. Ёҳу уни ёнига — аравасига олди.
16
— Мен билан юр, мен Эгамиз учун қанчалик жон куйдиришимни кўриб қўй, — деди Ёҳу унга. Сўнгра уни аравасида Самарияга олиб кетди.
17
Ёҳу Самарияга етиб келгач, Эгамиз Илёс орқали айтганидай, Ахабнинг у ердаги қолган–қутган қариндошларини битта қўймай ўлдирди.
18
Ёҳу жамики халқни тўплаб, уларга айтди: — Ахаб Баалга унчалик сиғинмас эди, мен эса Баалга чин дилдан сиғинаман.
19
Энди менинг олдимга Баалнинг ҳамма пайғамбарларини чақириб келинглар, ҳеч ким келмай қолмасин, чунки мен Баалга жуда катта қурбонлик қиламан, келмаганлар ўлдирилади. Аслида Ёҳу Баалга сиғинганларни ўлдириш мақсадида бир ҳийла ўйлаётган эди.
20
— Баалга бағишланган байрам йиғини бўлишини тайинланглар, — деди Ёҳу. Бу тўғрида эълон қилдилар.
21
Ёҳу бутун Исроил бўйлаб хабар жўнатган эди, Баалга сажда қилувчиларнинг ҳаммаси келди, биронтаси ҳам келмай қолмади. Ҳамма Баалнинг уйига кирди. Баалнинг уйи лиқ тўлди.
22
Ёҳу муқаддас либосларни сақловчи хизматкорга: — Баалга сиғинадиганларнинг ҳаммасига либослар келтир, — деб амр берди. Хизматкор ҳар бирига либос келтирди.
23
Шу пайт Ёҳу Ёҳунадов билан бирга Баалнинг уйига кирди–да, сажда қилувчиларга: — Атрофингизга яхшилаб қаранг, — деди. — Орангизда Эгамизга хизмат қиладиганлардан ҳеч ким бўлмасин, бу ерда фақат Баалга сажда қилувчилар бўлсин.
24
Шундан кейин Ёҳу билан Ёҳунадов куйдириладиган ва бошқа қурбонликлар қилгани ичкарига кирдилар. Ёҳу Баалнинг уйи атрофига саксон кишини қўйиб, уларга шундай амр берган эди: “Қўлингизга мана бу одамларни топширяпман. Булардан бирортаси қочиб жонини қутқариб кетишига кимки йўл қўйса, боши билан жавоб беради.”
25
Қурбонлик куйдириб бўлиниши биланоқ, Ёҳу қўриқчиларга ва лашкарбошиларга: “Ичкарига кириб, ҳаммани ўлдиринглар, бирортаси ҳам қочиб кетмасин!” — деб буйруқ берди. Қўриқчилар ва лашкарбошилар ҳаммасини қилич дамидан ўтказиб, жасадларини ташқарига отдилар. Сўнгра Баалнинг уйидаги ичкари хонага кириб,
26
у ердаги бутсимон устунларни ташқарига олиб чиқиб ёқиб юбордилар.
27
Баалга аталган тошни синдирдилар, уйини вайрон қилдилар. Халқ бу жойни ҳожатхонага айлантирди. Ўша жой бугунгача ҳожатхона бўлиб қолди.
28
Шундай қилиб, Ёҳу Исроил ерида Баалга сажда қилишга барҳам берди.
29
Бироқ Ёҳу Исроил халқини гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди, яъни Байтил ва Дандаги олтин бузоқларга сажда қилишдан Ёҳу қайтмади.
30
Эгамиз Ёҳуга: — Менинг олдимда тўғри иш қилиб муваффақият қозондинг, — деди. — Ахаб хонадонига қарши Мен нима истаган бўлсам, ҳаммасини қилдинг. Бунинг учун сенинг наслинг тўртинчи авлодигача Исроил тахтида ўтиради.
31
Аммо Ёҳу Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг қонунларига бутун қалби билан итоат қилмади, Исроил халқини гуноҳга ботирган Ерибом қилган гуноҳларга эргашди.
32
null
33
Ўша пайтда Эгамиз Исроил ерларини парчалаб, кичрайтира бошлади. Орам шоҳи Хазайил Иордан дарёсининг шарқида Гад, Рубен, Манаше қабилалари яшайдиган бутун Гилад ерларини, Арнон сойлигидаги Арор шаҳридан Гилад ва Башан ўлкаларига қадар бўлган жамики Исроил ерларини босиб олди.
34
Ёҳунинг бошқа ишлари, бутун фаолияти ва қаҳрамонликлари ҳақида “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
35
Ёҳу оламдан ўтди. У Самарияда ота–боболари ёнига дафн этилди. Ёҳунинг ўрнига ўғли Ёҳухоз шоҳ бўлди.
36
Ёҳу Самарияда йигирма саккиз йил Исроилга ҳукмдорлик қилди.
← Chapter 9
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 11 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25