bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 8
2 Kings 8
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 9 →
1
Элишай ўзи тирилтирган боланинг онасига шундай деган эди: — Тур ўрнингдан, ўзинг ва хонадонинг аҳли билан бирга жўна. Қаерда яшай олсанг, ўша ерда яшайвер, чунки Эгамиз юртга етти йил қаҳатчилик юборишга қарор қилди.
2
Аёл пайғамбарнинг айтганларига қулоқ солди. Унинг ўзи ва хонадони аҳли Филистлар ерига бориб, у ерда етти йил истиқомат қилди.
3
Орадан етти йил ўтгач, ўша аёл Филистлар еридан қайтиб келди. Сўнг уйимни ва даламни қайтариб олай, деб шоҳ ҳузурига келди.
4
Шу пайтда шоҳ Элишайнинг хизматкори Гахази билан гаплашаётган эди: — Элишай қилган ҳамма ажойиботлар ҳақида менга айтиб бер–чи, — деди шоҳ.
5
Пайғамбар ўликни қандай тирилтирганини Гахази шоҳга гапираётган эди, ҳалиги аёл шоҳдан ўз уйи ва даласини қайтариб олиш учун сўраб келиб қолди. — Шоҳ ҳазратлари! — деди Гахази. — Бу ўша аёлдир. Ана, Элишай тирилтирган ўғли ҳам ёнида турибди.
6
Шоҳ аёлдан бўлиб ўтган воқеаларни сўради. Аёл шоҳга ҳаммасини айтиб берди. Шундан сўнг шоҳ сарой амалдорларидан бирини чақириб, аёл билан бирга жўнатар экан, амалдорга амр берди: — Бу аёлнинг ҳамма нарсаси, бу юртдан чиқиб кетган кундан бошлаб бугунгача олинган жамики даромади билан бирга даласи қайтарилсин.
7
Элишай Дамашққа келди. Орам шоҳи Банҳадад хаста эди. “Пайғамбар шу ерга келибди”, деб шоҳга хабар етказишди.
8
Шоҳ шунда Хазайил деган одамга деди: — Бирорта ҳадя олгин–да, пайғамбарга пешвоз чиқ. У орқали Эгамиздан сўраб кўр–чи, мен шу касалликдан халос бўлармиканман.
9
Хазайил Дамашқдаги энг яхши ҳадялардан қирқта туяга юклаб, Элишайни кутиб олгани кетди. Элишайнинг олдига келгач, унга шундай деди: — Орам шоҳи Банҳадад — қулингиз мени сизнинг ҳузурингизга юборди. “Шу касалликдан халос бўлармиканман ёки йўқмикан, билиб кел”, деди.
10
— Шоҳнинг ҳузурига бориб, албатта соғайиб кетаркансиз, деб айт, — деди Элишай Хазайилга, — лекин Эгамиз менга аён қилди: шоҳ ўлади.
11
Хазайил уятдан қизаргунча, Элишай унинг юзига тик қараб тураверди. Кейин пайғамбар йиғлай бошлади.
12
— Ҳазратим нечун йиғлаяптилар? — сўради Хазайил. — Исроил халқига қиладиган ёвузликларингни билганим учун йиғлаяпман, — деди Элишай. — Сен Исроил халқининг қалъаларига ўт қўясан, йигитларини қиличдан ўтказасан, гўдакларини ерга уриб ўлдирасан, ҳомиладор аёлларнинг қорнини ёриб ташлайсан.
13
— Кўппакдан фарқ қилмайдиган мен, қулингиз, ким бўлибманки, шунақа ишларни қила олар эканман?! — деди Хазайил. — Эгамиз менга аён қилди: сен Орам шоҳи бўласан, — дея жавоб берди Элишай.
14
Хазайил Элишайнинг ҳузуридан чиқиб, ҳукмдори Банҳададнинг ёнига қайтиб келди. — Элишай сенга нима деди? — сўради шоҳ Хазайилдан. — У менга айтдики, сиз албатта соғайиб кетаркансиз, — деб жавоб берди Хазайил.
15
Эртаси куни Хазайил кўрпани олиб, сувга ботирди–да, ҳўл кўрпани шоҳнинг юзига ёпиб уни бўғди. Шундай қилиб, Хазайил шоҳни ўлдириб, унинг ўрнига ўзи шоҳ бўлди.
16
Ёҳушафат ҳали Яҳудо шоҳи бўлиб турганда, унинг ўғли Ёҳурам ҳам тахтга ўтирди. Бу воқеа Исроил шоҳи Ёрам ҳукмронлигининг бешинчи йилида юз берди.
17
Ёҳурам Яҳудо шоҳи бўлганда, ўттиз икки ёшда эди. У Қуддусда саккиз йил ҳукмронлик қилди.
18
Хотини Ахабнинг қизи бўлгани учун, Ёҳурам ҳам, Ахаб хонадони сингари, Исроил шоҳлари йўлидан юриб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди.
19
Эгамиз Ўз қули Довуд ҳақи–ҳурмати учун Яҳудони ҳалокатга учратишни истамади, чунки Эгамиз Довудга: “Сенинг наслингга то абад сўнмайдиган чироқ бераман”, деб ваъда қилган эди.
20
Ёҳурам даврида Эдом Яҳудо шоҳлигига қарши исён қилди. Эдом халқи ўзларининг мустақил шоҳлигини қурдилар.
21
Шундан сўнг Ёҳурам ҳамма жанг араваларини бошлаб Зоирга борди. Эдом лашкари Ёҳурамни ва унинг жанг аравалари сардорларини ўраб олган эди, лекин Ёҳурам тунда ҳужум қилиб, қамални ёриб чиқди. Яҳудо лашкари уйларига қочиб кетди.
22
Шундай қилиб, Эдом халқи ҳозиргача Яҳудо ҳукмронлигидан озоддир. Ўша пайтда Либна шаҳри ҳам исён кўтарган эди.
23
Ёҳурамнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
24
Ёҳурам оламдан ўтди. У Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Ёҳурамнинг ўрнига ўғли Охазиё шоҳ бўлди.
25
Исроил шоҳи Ёрам ўн иккинчи йил шоҳлик қилаётганда, Охазиё Яҳудо шоҳи бўлди. У Ёҳурамнинг ўғли эди.
26
Охазиё тахтга ўтирганда, йигирма икки ёшда эди. У Қуддусда бир йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Оталиё бўлиб, Исроил шоҳи Омрининг невараси эди.
27
Охазиё ҳам Ахаб хонадонининг йўлидан кетди. Ахаб наслига ўхшаб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Чунки у Ахаб хонадонига қариндош эди.
28
Охазиё билан Ёрам бирга Гиладдаги Рамўтга бориб, Орам шоҳи Хазайилга қарши уруш очди. Ёрам шу урушда ярадор бўлди.
29
Шоҳ Ёрам ярасини даволатиш учун Йизрил шаҳрига қайтиб келган эди. Яҳудо шоҳи Охазиё эса яраланган Ёрамни кўргани Йизрилга борди.
← Chapter 7
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 9 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25