bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 11
2 Kings 11
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 12 →
1
Оталиё ўз ўғли шоҳ Охазиёнинг ўлдирилганини эшитгач, Яҳудода Охазиёнинг жамики уруғини қириб ташлашга киришди.
2
Шоҳнинг ҳамма ўғилларини ўлдириш режалаштирилган эди. Шоҳ Ёҳурамнинг Ёҳушева деган қизи бор эди. Ёҳушева Охазиёга ўгай сингил эди. Ёҳушева Охазиёнинг ўғли Йўшни шоҳнинг ўғиллари орасидан билдирмасдан олиб қочди. Уни, энагаси билан бирга, Эгамизнинг уйидаги ётоқхонага яширди. Бола Оталиёдан яшириниб, тирик қолди.
3
Оталиё юртни бошқарган пайтда, бола олти йил давомида Эгамизнинг уйида энагаси билан бирга яшириниб юрди.
4
Еттинчи йили руҳоний Ёҳайидо Харёллик қўриқчиларнинг лашкарбошиларига ва сарой қўриқчиларининг лашкарбошиларига хабар бериб, уларни чақиртирди. Ҳаммаларини Эгамизнинг уйига йиғиб, улар билан аҳд тузди. Ҳаммаларига Эгамизнинг уйида онт ичиргандан кейин, шоҳнинг ўғли Йўшни уларга кўрсатди.
5
Ёҳайидо уларга шундай буюрди: “Энди сизлар бундай қиласизлар: Шаббат куни хизматдагиларнинг учдан бири шоҳ саройини қўриқлашади.
6
Учдан бири Сур дарвозасини, учдан бири эса сарой дарвозасини қўриқлашади ва сарой қўриқчилари ўрнига туришади.
7
Шаббат куни хизматлари битган бошқа икки қисм сипоҳларингиз Эгамизнинг уйи атрофида туриб шоҳни қўриқласин.
8
Ҳамма қўлида қуроли билан шоҳни ҳар томондан ўраб олсин, ким сафга яқинлашса, ўлдирилсин. Шоҳ кирганда ҳам, чиққанда ҳам, унга ҳамроҳ бўлинглар.”
9
Юзбошилар руҳоний Ёҳайидонинг амрларини сўзсиз бажардилар. Ҳар бир юзбоши Шаббат куни хизматини бошлаган ва хизматини тугатган қўриқчиларини олиб, Ёҳайидонинг ёнига борди.
10
Руҳоний Эгамизнинг уйида турган шоҳ Довуднинг найзаларию қалқонларини юзбошиларга тарқатди.
11
Шоҳни қўриқлаш учун уйнинг жануб томонидан шимол томонигача, қурбонгоҳнинг ва уйнинг атрофига соқчилар жангга шай қилиб қўйилди.
12
Ёҳайидо шоҳнинг ўғли Йўшни ташқарига олиб чиқиб, бошига тож кийгизди. Унга шоҳлик қонунларини берди. Йўш шоҳ деб эълон қилинди. Унинг бошига мой суртишди, сўнгра: “Шоҳимизнинг умрлари узоқ бўлсин!” дея олқишлаб, қарсак чалдилар.
13
Оталиё қўриқчилар билан халқнинг шовқин–суронини эшитгач, Эгамизнинг уйига йиғилганлар ёнига борди.
14
Қарасаки, одатга кўра, Эгамизнинг уйи эшиги ёнидаги устун олдида шоҳ турибди, шоҳнинг атрофини лашкарбошилар, карнайчилар ўраб олган. Юртнинг бутун халқи шод–хуррам, карнай чаляпти. Шунда Оталиё ғазабдан либосларини йиртиб: “Хоинлик! Хоинлик!” деб бақирди.
15
Руҳоний Ёҳайидо юзбошиларга: “У хотинни бу ердан олиб чиқиб кетинглар, кимки унга эргашса, қиличдан ўтказинглар”, дея буйруқ берди. Руҳоний ўша аёлнинг Эгамиз уйида ўлдирилишини истамади.
16
Оталиё ушланди ва саройнинг От дарвозасига келтирилиб, ўша ерда ўлдирилди.
17
Руҳоний Ёҳайидо, Яҳудо халқи Эгамизнинг халқи бўлсин, дея шоҳ, халқ ва Эгамиз орасида аҳд тузди. Ундан кейин халқ билан шоҳ орасида ҳам аҳд тузди.
18
Сўнг бутун халқ Баалнинг уйига бориб, уни бузиб ташлади, у ердаги қурбонгоҳларни ва Баалнинг тасвирларини синдирди, Баалнинг руҳонийси Маттонни эса қурбонгоҳларнинг рўпарасида ўлдирди.
19
Сўнгра юзбошиларни, Харёллик қўриқчиларни, сарой қўриқчиларини ва жамики халқни ёнига олиб, шоҳни Эгамизнинг уйидан олиб чиқди. Улар қўриқчилар дарвозасидан ўтиб, шоҳни саройга олиб келдилар ва тахтга ўтқаздилар.
20
Оталиё шоҳ саройида ўлдирилгани учун, юрт халқи севинди. Қуддус осойишта бўлиб қолди.
21
Йўш тахтга ўтирган пайтда етти ёшда эди.
← Chapter 10
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 12 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25