bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 18
2 Kings 18
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 19 →
1
Исроил шоҳи Хўшея ҳукмронлик қилаётганига уч йил бўлганда, Ҳизқиё Яҳудо ҳукмдори бўлди. Ҳизқиё Охознинг ўғли эди.
2
Ҳизқиё йигирма беш ёшда эди. У Қуддусда йигирма тўққиз йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Абиё бўлиб, Закариё деган одамнинг қизи эди.
3
Ҳизқиё, бобоси Довуд каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.
4
У саждагоҳларни йўқотди, бутсимон тошларни парчалаб ташлади, Ашеранинг устунларини кесди. Мусо бронзадан ясаган Нахуштон номли илон тасвирини ҳам синдирди. Чунки Исроил халқи ўша кунгача бронза илон тасвирига қурбонлик келтирарди.
5
Ҳизқиё Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ишонарди. Ҳизқиёгача ҳам, ундан кейин ҳам Яҳудо шоҳлари орасида унга ўхшагани бўлмади.
6
Ҳизқиё Эгамизга ниҳоятда содиқ бўлиб, Унинг йўлларидан озмади. Эгамиз Мусога берган амрларни ижро этди.
7
Эгамиз Ҳизқиё билан бўлди. Ҳизқиё нима иш қилмасин, Эгамиз уни баракали қилди. У Оссурия шоҳига итоат қилмай, унга қарши бош кўтарди.
8
Ҳамма жойда — Ғазо ва унинг атрофларигача, қишлоқлардан тортиб мустаҳкам шаҳаргача бўлган жойларда Филистларни мағлуб қилди.
9
Ҳизқиё шоҳлигининг тўртинчи йилида Оссурия шоҳи Шалманасар Самарияга ҳужум қилиб, қамал қилди. Бу пайтда Исроил шоҳи Хўшея еттинчи йил шоҳлик қилаётган эди.
10
Қамалнинг учинчи йилида Самария қулади. Ҳизқиё ҳукмронлигининг олтинчи йилида ва Исроил шоҳи Хўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Шалманасар Самарияни олди.
11
Оссурия шоҳи Исроил халқини Оссурияга кўчириб, уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди.
12
Улар ўзларининг Эгаси Худонинг амрига қулоқ солмаганлари учун, Унинг аҳдини бузганлари учун, Эгамизнинг қули Мусонинг ҳамма амрларига қулоқ солмай, ижро этмаганлари учун шу ҳодисалар юз берди.
13
Ҳизқиё шоҳлигининг ўн тўртинчи йилида, Оссурия шоҳи Санхарив Яҳудонинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларига ҳужум қилиб, босиб олди.
14
Яҳудо шоҳи Ҳизқиё Лахиш шаҳрида турган Оссурия шоҳига шундай хабар юборди: “Мен айбдорман, менинг юртимдан кетинг, нимани талаб қилсангиз, рози бўламан.” Оссурия шоҳи Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга 640 пуд кумуш ва 64 пуд олтинни ўлпон қилиб тўлашга мажбур қилди.
15
Ҳизқиё ҳамма кумушни Эгамизнинг уйидан ва шоҳ саройининг хазиналаридан топиб, унга берди.
16
Ҳизқиё яна Эгамизнинг уйи эшиклари билан эшик кесакилари устига илгари ўзи қоплатган олтин қопламаларни ҳам чиқариб олиб, Оссурия шоҳига берди.
17
Кейин Оссурия шоҳи ўзининг бош қўмондони, бош вазири ва мулозими бошчилигида катта лашкарни Лахишдан Қуддусга, шоҳ Ҳизқиёнинг устига сафарбар қилди. Лашкар Қуддусга бораётиб, Юқори Ҳовуз ариғи ёнида тўхтади. Бу ариқ кир ювувчининг даласига борадиган йўл ёнида эди.
18
Улар шоҳ Ҳизқиёга хабарчи юборган эдилар, Хилқиё ўғли — бош вазир Элияқим, котиб Шавна ва Осиф ўғли — мушовир Йўх Оссурияликларнинг ёнига бордилар.
19
Мулозим уларга шундай деди: “Улуғ Оссурия шоҳининг шу гапларини Ҳизқиёга етказинг: ‘Нимангга ишоняпсан ўзи?
20
Ҳарбий маҳоратингдан ва куч–қудратингдан гапиряпсан, лекин булар қуруқ гаплар–ку. Кимингга ишониб менга итоат этмаяпсан?
21
Ҳа, сен Мисрга ишоняпсан. Лекин Миср ёриқ қамишдан қилинган ҳассага ўхшайди–ку. Унга суянсанг, қўлингга санчилади. Миср фиръавни унга ишонганлар учун ўша ёриқ қамишдир.
22
Балки менга: «Биз Эгамиз Худога ишонамиз», деб айтарсизлар. Ҳа, Ҳизқиё Яҳудо халқи ва Қуддусликларга: «Фақат Қуддусда, шу қурбонгоҳнинг олдида сажда қилинглар», деб айтган. Лекин у йўқ қилган саждагоҳлар ва қурбонгоҳлар Эгангизники эмасмиди?!’
23
Келинглар, жаноби олийлари Оссурия шоҳи номидан сизлар билан гаров ўйнаймиз. Сизларга икки мингта от берсак, отларни мина оладиган одамлар топа оласизларми?!
24
Мисрнинг жанг аравалари ва отлиқлари ёрдами билан ҳам жаноби олийларининг энг заиф лашкарбошисини енга олармидиларинг?!
25
Қолаверса, бизни Эгангизнинг хоҳишисиз бу ерни вайрон қилишга келган, деб ўйлаяпсизларми? Эгангизнинг Ўзи бизга: ‘Бу юртга бориб, у ерни вайрон қил’, деб амр берган–ку!”
26
Элияқим, Шавна ва Йўх мулозимга айтдилар: — Бу қулларингга орамийча гапиравер, орамийчани тушунамиз. Ибронийча гапирма. Девор устидагилар бизнинг гапимизни эшитиб қолади.
27
Шунда мулозим: — Жаноби олийлари бу сўзларни фақат ҳукмдорингизга ва сизларга гапирсин, деб мени юборибдими?! — деб жавоб берди. — Девор устида тўпланган одамларга ҳам гапиряпман–да. Улар ҳам, сизлар каби, тезакларини еб, сийдикларини ичишга гирифтор қилинган.
28
Сўнгра у тик туриб, баланд овоз билан ибронийча гапирди: “Улуғ Оссурия шоҳининг гапларини эшитинг!
29
Шоҳ ҳазратлари шундай айтмоқда: ‘Ҳизқиё сизларни йўлдан урмасин. У сизларни менинг қўлимдан қутқара олмайди.
30
Ҳизқиё: «Эгамиз бизни албатта қутқаради, бу шаҳар Оссурия шоҳи қўлига берилмайди», деб сизларни Эгангиздан умидвор қилмасин.’
31
Ҳизқиёга итоат қилманглар. Чунки Оссурия шоҳи айтмоқда: ‘Мен билан сулҳ тузиб, менинг олдимга чиқинглар. Шунда ҳар ким ўз узумзори ҳосилидан ва анжир дарахти мевасидан тановул қилишига, ўз сардобасидан сув ичишига ижозат берилади.
32
Сўнгра мен сизларни ўз ўлкангизга ўхшаган бир юртга олиб бораман. У жой буғдой, шароб, нон, узум, зайтун мойи ва асал юртидир. Ўлимни эмас, ҳаётни танланглар. «Эгамиз бизни қутқаради», деб сизларни алдамоқчи бўлган Ҳизқиёга қулоқ солманглар.
33
Қайси халқнинг худоси ўз юртини Мен, Оссурия шоҳининг қўлидан қутқарибди?!
34
Хомат билан Арпаднинг худолари қани? Сефарвайим, Хана ва Иввахнинг худолари қани? Улар Самарияни менинг қўлимдан қутқара олмадилар–ку!
35
Жамики халқларнинг худоларидан қайси бири ўз юртини менинг қўлимдан қутқарибдики, Эгангиз Қуддусни қутқара олса?!’”
36
Халқ жим қолди, биронтаси ҳам жавоб бермади. Чунки шоҳ Ҳизқиё: “Унинг гапига жавоб қайтарманглар”, деб фармон берган эди.
37
Шундан кейин бош вазир Элияқим, котиб Шавна ва мушовир Йўх қайғудан либосларини йиртиб, Ҳизқиёнинг олдига келдилар–да, Оссурия шоҳи мулозимининг гапларини Ҳизқиёга айтиб бердилар.
← Chapter 17
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 19 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25