bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 12
2 Kings 12
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 13 →
1
Исроил шоҳи Ёҳу еттинчи йил шоҳлик қилаётганда, Йўш Яҳудо шоҳи бўлган эди. У Қуддусда қирқ йил ҳукмронлик қилди. Онаси Бэршэва шаҳридан бўлиб, исми Зибиёх эди.
2
Йўш умри бўйи Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди, чунки руҳоний Ёҳайидо унга йўл кўрсатарди.
3
Лекин саждагоҳлар ҳамон йўқ қилинмаган, халқ ҳали ҳам ўша жойларда қурбонлик қилиб, тутатқи тутатарди.
4
Йўш руҳонийларга фармон берди: — ЭгамизнингМаъбадига эҳсон сифатида олиб келинган кумушни, доимий солиқни, онт туфайли берилган тўловни ёки ихтиёрий берилган ҳадяларни тўпланглар.
5
Бу кумушларни руҳонийлар олиб келувчилардан қабул қилиб олиб, Эгамиз уйининг бузилган жойларини тузатишга сарфлашсин.
6
Йўш шоҳлигининг йигирма учинчи йилида ҳам руҳонийлар Эгамиз уйининг бузилган жойларини ҳали тузатмаган эдилар.
7
Шундан кейин шоҳ Йўш руҳоний Ёҳайидо билан бошқа руҳонийларни чақириб: — Нимага Эгамизнинг уйини тузатмаяпсизлар? — деди уларга, — энди одамлардан кумуш олманглар. Олган кумушларингизни Эгамизнинг уйини тузатишга беринглар.
8
Руҳонийлар халқдан ўзлари пул йиғмасликка ва Эгамизнинг уйи таъмирланишини назорат қилмасликка рози бўлишди.
9
Руҳоний Ёҳайидо бир қути олиб, қопқоғи устидан тешик очди. Уни қурбонгоҳнинг ёнига — одамлар Эгамизнинг уйига кирадиган жойнинг ўнг томонига жойлаштирди. Остонада қоровул бўлиб турган руҳонийлар Эгамизнинг уйига келтирилган ҳамма кумушни қутига ташлайверишди.
10
Қутида кўп пул йиғилганидан кейин, шоҳнинг мирзаси билан олий руҳоний келиб, Эгамизнинг уйига келтирилган кумушларни қопларга солиб тортишди.
11
Тортилган кумушлар Эгамизнинг уйидаги ишларнинг бошида турган одамларга берилди. Улар эса бу кумушларни Эгамизнинг уйида ишлаётган дурадгор ва бинокорларга,
12
тош терувчиларга, сангтарошларга тўлашар, уйни тузатмоқ учун ёғоч ва тош сотиб олишга ишлатишар, уйни тузатишга керак бўлган бошқа ашёларга сарф қилишарди.
13
Эгамизнинг уйида йиғилган кумуш бу жой учун кумуш тоғоралар, қайчилар, тоғорачалар ва карнайлар, ҳар хил олтин ёки кумуш буюмлар ясашга сарф қилинмади.
14
Бу кумушнинг ҳаммаси ишловчиларга тўлашга ва уйни тузатишга сарф қилинди.
15
Эгамизнинг уйида ишловчиларга пул тақсимлайдиган одамлардан ҳисоб–китоб талаб қилинмади, чунки улар ҳалол ишлашди.
16
Айб ва гуноҳ назр қилиб берилган пуллар эса Эгамизнинг уйига келтирилмади. Бу пуллар руҳонийларники эди.
17
Ўша пайтда Орам шоҳи Хазайил Гат шаҳрига ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди. Кейин Қуддусга ҳужум қилмоққа қарор қилди.
18
Яҳудо шоҳи Йўш эса ота–боболари — Яҳудо шоҳлари Ёҳушафатнинг, Ёҳурамнинг, Охазиёнинг ва ўзининг Эгамизга атаган ҳамма муқаддасназрларини, Эгамизнинг уйидан ва сарой хазиналаридан олинган жамики олтинларни Орам шоҳи Хазайилга юборди. Шундан кейин Хазайил Қуддусга ҳужум қилиш қароридан қайтди.
19
Йўшнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
20
Шоҳ Йўшнинг аъёнлари исён кўтариб, уни Силлога борадиган йўлда — Миллодаги уйда ўлдирдилар.
21
Уни ўлдирганлар Йўшнинг аъёнларидан Шимат деган одамнинг ўғли Йўзабад билан Шўмер деганнинг ўғли Ёҳузабад эдилар. Йўш Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Эмозиё шоҳ бўлди.
← Chapter 11
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 13 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25