bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 20
2 Kings 20
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 19
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 21 →
1
Ўша кунлари Ҳизқиё қаттиқ касал бўлиб қолди. Ишаё пайғамбар унинг ҳузурига келиб, шундай деди: “Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Тайёргарлигингни кўриб қўявер, тузалмайсан энди, ўласан.’”
2
Ҳизқиё юзини деворга буриб, Эгамизга ёлворди:
3
“Эй, Эгам! Чин қалбимдан Сенга содиқ бўлиб, йўлларингдан юрганимни ва олдингда тўғри ишлар қилганимни эсла.” Шундай деб аччиқ–аччиқ йиғлади.
4
Ишаё саройнинг ичкари ҳовлисидан чиқиб улгурмаган ҳам эдики, Эгамиз унга қуйидаги сўзларини аён қилди:
5
“Орқангга қайтиб бориб, халқимнинг ҳукмдори Ҳизқиёга шу хабарни етказ: ‘Бобонг Довуднинг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: «Илтижоларингни эшитдим, кўз ёшларингни кўрдим. Сенга соғлигингни қайтараман. Учинчи куни Менинг уйимга чиқасан.
6
Умрингни яна ўн беш йилга узайтираман. Ўзингни ва бу шаҳарни Оссурия шоҳининг қўлидан халос қиламан. Ўзим учун ва қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун бу шаҳарни муҳофаза қиламан».’”
7
Шундан кейин Ишаё: “Анжир шираси келтиринглар, ширани олиб келгач, яранинг устига қўйинглар, шунда Ҳизқиё соғаяди”, деди.
8
Ҳизқиё Ишаёдан: — Эгамиз мени соғайтиргандан кейин, учинчи куни Эгамизнинг уйига чиқар эканман, бунинг аломатини нима исботлайди? — деб сўради.
9
Ишаё шундай жавоб берди: — Эгамиз берган ваъдасини бажаришини исботлаб, сенга аломат кўрсатади. Соя Охознинг зинапоясидан ўн қадам олдинга кетсинми ёки ўн қадам орқага сурилсинми?
10
— Соя зинапоядан ўн қадам илгари кетмоғи одатдаги ҳолдир, шунинг учун ўн қадам орқага сурилсин, — деди Ҳизқиё.
11
Пайғамбар Ишаё Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз сояни Охознинг зинапоясидан ўн қадам орқага сурди.
12
Ўша пайтда Ҳизқиёнинг хасталигини эшитган Бобил шоҳи Мардухбаладон, унга мактуб билан бирга ҳадялар ҳам жўнатди. Мардухбаладон Баладон деганнинг ўғли эди.
13
Ҳизқиё элчиларни қабул қилди. Хазинасидаги бор нарса — омборлардаги ҳамма қимматбаҳо ашёларини, олтинни, кумушни, хушбўй ҳидли зираворларни ва мойларни, қурол–яроғ омборини, омборларидаги ҳамма нарсаларни уларга кўрсатди. Ҳизқиё саройидаги ва ўз ҳукмронлиги остидаги ерларда бор бўлган ҳамма нарсани элчиларга кўрсатди.
14
Ишаё пайғамбар шоҳ Ҳизқиёнинг ҳузурига келиб: — Бу одамлар қаердан келибдилар? Сенга нима дедилар? — деб сўради. — Узоқ бир юртдан, Бобилдан келибдилар — деб жавоб берди Ҳизқиё.
15
Улар саройингда нимани кўрдилар? — деб сўради Ишаё. — Саройимдаги ҳамма нарсани кўрдилар, — дея жавоб берди Ҳизқиё. — Хазиналаримда мен уларга кўрсатмаган ҳеч нарса қолмади.
16
Шунда Ишаё айтди: — Энди Эгамизнинг сўзига қулоқ сол.
17
Эгамиз айтмоқдаки: “Бир кун келиб, саройингдаги ҳамма нарса, ота–боболарингнинг бугунгача тўплаб қолдирганлари Бобилга ташиб кетилади. Ҳеч нарса қолмайди.
18
Сенинг пушти–камарингдан бўлган ўғилларингдан баъзилари ҳам олиб кетилади, улар Бобил шоҳининг саройида бичилган қул бўлади.”
19
Ҳизқиё Ишаёга: — Эгамиз сен орқали айтган сўзлар хосиятлидир, — деди–да, ичида: “Нима бўлгандаям, умрим охиригача тинч, хотиржам яшар эканман–ку”, деб ўйлади.
20
Ҳизқиёнинг бошқа ишлари, қаҳрамонликлари, ҳовуз ва қувур қазиб, қандай қилиб шаҳарга сув келтиргани тўғрисида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
21
Ҳизқиё оламдан ўтгач, ўрнига ўғли Манаше шоҳ бўлди.
← Chapter 19
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 21 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25