bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 3
2 Kings 3
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 4 →
1
Ахаб ўғли Ёрам СамариядаИсроил тахтига ўтирди ва ўн икки йил шоҳ бўлди. Бу пайтда Ёҳушафат Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўн саккиз йил бўлган эди.
2
Ёрам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилган бўлса ҳам, отаси ва онасичалик эмасди. Отаси Баалга атаб ўрнатган тошни у қўпориб ташлади.
3
Шундай бўлса ҳам, Исроил халқини гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди.
4
Мўаб шоҳи Меша чорвачилик билан шуғулланарди. У Исроил шоҳига ҳар йили 100.000та қўзи ва 100.000та қўйининг жунини ўлпон қилиб тўларди.
5
Ахаб вафот этгандан кейин, Мўаб шоҳи Исроил шоҳига қарши бош кўтарди.
6
Шунда шоҳ Ёрам Самариядан чиқиб, жамики Исроил лашкарини тўплади.
7
Сўнгра Яҳудо шоҳи Ёҳушафатга шу хабарни етказди: “Мўаб шоҳи менга қарши қўзғалди. Мўабга қарши уришгани мен билан борасизми?” Яҳудо шоҳи қуйидагича жавоб жўнатди: “Бораман, мен сен билан биргаман, менинг халқим — сенинг халқингдир, менинг отларим — сенинг ҳам отларингдир.”
8
“Биз қайси йўлдан боришимиз керак?” сўради Яҳудо шоҳи. “Эдом саҳросидаги йўлдан”, жавоб берди шоҳ Ёрам.
9
Исроил, Яҳудо ва Эдом шоҳлари биргаликда йўлга чиқдилар. Улар етти кун йўл юрганларидан кейин, бирга борган лашкар учун ҳам, ҳайвонлар учун ҳам сув тугади.
10
Шунда Исроил шоҳи: — Эвоҳ, Эгамиз бизни — учала шоҳни Мўаб шоҳи қўлига бериш учун бир жойга тўплабди–да, — деди.
11
— Бу ерда Эгамизнинг пайғамбари йўқми? Агар бўлса, биз ўша пайғамбар орқали Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билардик, — деди Ёҳушафат. Исроил шоҳининг аъёнларидан биттаси: — Шофот ўғли Элишай шу ерда, у доимо Илёснинг хизматида бўлган эди, — деб жавоб берди.
12
— Эгамизнинг хабарини бизга у айта олади, — деди Ёҳушафат. Сўнгра Исроил шоҳи, Ёҳушафат ва Эдом шоҳи Элишайнинг ҳузурига бордилар.
13
Элишай Исроил шоҳига айтди: — Мен сенга қандай ёрдам бера оламан?! Бор, ўзингнинг ота–онангнинг пайғамбарларидан маслаҳат сўра. Исроил шоҳи Элишайга: — Йўқ, Эгамиз биз, учала шоҳни Мўаб шоҳи қўлига бериш учун тўплаган, — деди.
14
— Ўзим хизматида бўлган Сарвари Олам шоҳид! — деди Элишай. — Агар мен Яҳудо шоҳи Ёҳушафатни ҳурмат қилмаганимда, сенга ҳеч ҳам қарамаган, ҳатто назар солмаган ҳам бўлардим.
15
Энди менга бир созанда олиб келинглар! Созанда мусиқа чалган эди, Эгамиз Элишайга Ўз қудратидан берди.
16
Элишай деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Қуриб қолган бу сойлик сувга тўлади.”
17
Эгамиз айтмоқда: “На шамолни, на ёмғирни кўрасизлар, лекин бу сойлик сувга тўлиб–тошади. Ўзларингиз ҳам, от–уловларингиз ҳам, чорвангиз ҳам шу сувдан ичасизлар.”
18
Эгамиз қиладиган бу ишлар ҳали камдир: У Мўаб халқини сизларнинг қўлингизга беради.
19
Сизлар эса Мўабнинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларини, энг чиройли шаҳарларини вайрон қиласизлар, ҳамма мевали дарахтларини кесиб ташлайсизлар, ҳамма булоқларини кўмасизлар, ҳосилдор далаларининг ҳаммасини тошлоқ қилиб ишдан чиқарасизлар.”
20
Кейинги куни эрталабки қурбонлик пайтида, бирдан Эдом томондан сув тўлиб–тошиб оқа бошлади. Ҳамма ерни сув босиб кетди.
21
Мўаб халқи шоҳлар жанг қилиш учун келаётганини эшитди–ю, ҳаммалари — қурол осишга ярайдиганларидан тортиб катталаригача йиғилишиб, чегарага келишди.
22
Улар саҳарда турганларида, қуёш сув устида ёғду сочар, сув Мўаб лашкарига узоқдан қонга ўхшаб қизариб кўринарди.
23
— Бу қон–ку, — дейишди улар, — шоҳлар бир–бирлари билан жанг қилибдилар, бир–бирини қирибдилар. Қани, ўлжага, Мўаб лашкари!
24
Аммо Мўаб лашкари Исроил қароргоҳига борганда, Исроил лашкари уларга бирдан ташланиб, ҳужум қилиб қолдилар, Мўаб лашкари эса қочиб қолди. Исроил лашкари Мўаб юртига кириб ҳам ҳужумни давом эттирди.
25
Шаҳарларини вайрон қилдилар, даладаги ҳамма ҳосилдор ерларга тош отавериб, далани тошга тўлдириб ташладилар, булоқларини кўмиб юбордилар, барча мевали дарахтларини кесдилар. Фақат Хир–Харасот шаҳридаги тош деворлар қолди, холос. Палахмончилар шаҳарни қуршаб олиб, тош ирғитавердилар.
26
Мўаб шоҳи жангда мағлуб бўлаётганини англаб етгач, етти юзта қиличбозини ёнига олди. У Эдом шоҳи кучларини ёриб ўтмоқчи бўлди, лекин бунинг уддасидан чиқолмади.
27
Шундан кейин Мўаб шоҳи тахт вориси бўлган тўнғич ўғлини олиб келди–да, уни девор устида куйдириб қурбонлик қилди. Бу воқеадан Исроил лашкари қаттиқ ваҳимага тушди. Улар Мўаб шоҳидан узоқлашиб, ўз юртига қайтиб кетдилар.
← Chapter 2
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 4 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25