bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 23
2 Kings 23
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 24 →
1
Шоҳ Йўшиё хабар бериб, Яҳудо ва Қуддуснинг ҳамма оқсоқолларини ҳузурига тўплади.
2
Жамики Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси, руҳонийлар, пайғамбарлар, зодагонлару авом халқ шоҳ бошчилигида Эгамизнинг уйига борди. Шоҳ Эгамизнинг уйидан топилган Аҳд китобини бошидан охиригача уларнинг олдида ўқиди.
3
Шоҳ Эгамизнинг уйи эшиги олдидаги устун ёнида туриб: “Эгамиз кўрсатган йўлдан юраман, амрларига итоат этаман, шартларига, фармонларига бутун қалбим билан, жону дилим билан қулоқ соламан, бу китобда ёзилган аҳд сўзларини адо этаман”, деб Эгамиз билан қайта аҳд қилди. Бутун халқ бу аҳдга қўшилди.
4
Шоҳ Йўшиё: “Баалга, Ашерага ва барча самовий жисмларга атаб қилинган нарсалар Эгамизнинг уйидан олиб чиқиб ташлансин”, деб олий руҳоний Хилқиёга, ундан кейинги руҳонийларга, Эгамизнинг уйи дарвозабонларига фармон берди. Ўша буюмларни Қуддус ташқарисидаги Қидрон сойлигига чиқартириб ёқди, кулини Байтилга олиб келтирди.
5
Яҳудо шоҳлари Яҳудо шаҳарларидаги ва Қуддус атрофидаги саждагоҳларда бутпараст руҳонийларни тайинлаган эдилар. Ўша руҳонийлар саждагоҳларда қурбонликлар келтирарди. Йўшиё Баалга, қуёшга, ойга, сайёраларга ва жамики самовий жисмларга қурбонлик қилган ўша руҳонийларни йўқ қилди.
6
У Эгамизнинг уйидан Ашеранинг устунини Қуддус ташқарисига — Қидрон сойлигига чиқариб ёқди. Майдалаб кул қилиб, кулни авом халқнинг қабрлари устига сепди.
7
Фаҳшбозларнинг Эгамиз уйидаги ҳужраларини бузди. У ерда аёллар Ашерага атаб тўқув ишларини бажаришарди.
8
Йўшиё Яҳудо шаҳарларидан ҳамма руҳонийларни чиқариб юборди. Ғибодан Бэршэвагача руҳонийлар қурбонликлар келтирадиган саждагоҳларни ярамайдиган қилди. У Қуддус ҳокими Ёшуа Дарвозасининг киришидаги саждагоҳларни йўқотди. Бу дарвоза шаҳарга киришда чап томонда эди.
9
Саждагоҳларнинг руҳонийлари Эгамизнинг Қуддусдаги қурбонгоҳига қурбонлик қилишмас, лекин руҳоний биродарларнинг улушидан хамиртурушсиз нон тановул қила олардилар.
10
Йўшиё, бирортаси ўғлини ёки қизини Мўлахга оловда куйдириб қурбонлик қилмасин, деб Хиннум сойлигидаги Тофат деган жойдаги саждагоҳни ярамайдиган қилди.
11
Яҳудо шоҳлари қуёшга атаган отларнинг ҳайкалини Эгамизнинг уйи эшиги олдидан йўқотди. Отлар Эгамиз уйининг ҳовлисида — аъён Натанмалекнинг хонаси ёнида эди. Йўшиё қуёшга аталган жанг араваларини ҳам оловда ёқди.
12
Охознинг болохонаси томидаги Яҳудо шоҳлари қилдирган қурбонгоҳларни ҳам, Эгамиз уйининг иккала ҳовлисида Манаше қилдирган қурбонгоҳларни ҳам бузди ва майдалаб туйиб, Қидрон сойлигига сочиб юборди.
13
Қуддуснинг шарқида — Макруҳ тоғининг жанубида Исроил шоҳи Сулаймон Сидоннинг макруҳ худоси Аштарет учун, Мўабнинг макруҳ худоси Хамўш учун ва Оммоннинг макруҳ худоси Мўлах учун қилдирган саждагоҳларни ярамайдиган қилди.
14
У бутсимон тошларни синдириб, Ашерага аталган устунларни қўпориб ташлади, уларнинг ўрнини инсон суяклари билан тўлдирди.
15
Бундан ташқари, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом Байтилда ўрнатган саждагоҳни ҳам, қурбонгоҳни ҳам йўқотди. Саждагоҳга ўт қўйиб, кулини кўкка совурди. У Ашеранинг устунига ўт қўйиб юборди.
16
Сўнгра Йўшиё қайрилиб қараб, адирдаги қабрларни кўрди. У ердаги қабрларни кўргач, одамларини юбориб, мозорлардаги суякларни чиқартирди, Эгамизнинг сўзига биноан, суякларни қурбонгоҳда ёқди ва шу тариқа қурбонгоҳни ярамайдиган қилди. Зотан, бу ҳақда пайғамбар қурбонгоҳга нидо қилган эди.
17
— Анави ёдгорлик тоши кимники? — деб сўради Йўшиё. — Яҳудодан келиб, Байтилдаги қурбонгоҳда сиз қилган ишлар тўғрисида нидо қилган пайғамбарнинг қабридир, — дея жавоб беришди шаҳар аҳолиси.
18
— Унга тегманглар, — деди шоҳ. — Ҳеч ким унинг суякларини безовта қилмасин. Шундай қилиб, пайғамбарнинг суякларига ҳам, Самариядан келган пайғамбарнинг суякларига ҳам тегмадилар.
19
Исроил шоҳлари бутун юрт бўйлаб бегона худоларнинг саждагоҳларини қуриб Эгамизни ғазаблантирган эдилар. Йўшиё, худди Байтилда қилганидай, бу саждагоҳларни вайрон қилиш учун сипоҳлар жўнатди.
20
Ўша шаҳарлардаги саждагоҳларнинг ҳамма руҳонийларини қурбонгоҳларда бўғизлади. Инсон суякларини қурбонгоҳларда ёқди. Шундан кейин Қуддусга қайтиб кетди.
21
Шоҳ: “Эгангиз Худонинг Фисиҳ зиёфатини бу Аҳд китобида ёзилганидай нишонланг”, деб халққа фармон берди.
22
Исроилга раҳнамолик қилган ҳакамлар давридан буён на Исроил шоҳлари, на Яҳудо шоҳлари ҳукмронлиги пайтида Фисиҳ зиёфати шунчалик нишонланмаган эди.
23
Эгамизга аталган бу Фисиҳ зиёфати эса шоҳ Йўшиё ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида Қуддусда нишонланди.
24
Йўшиё яна руҳоний Хилқиё Эгамизнинг уйидан топган китобда ёзилган қонунни ижро этмоқ мақсадида арвоҳ чақирувчиларни, фолбинларни, хонаки санамларни ва бошқа бутларни, Яҳудо ва Қуддусда пайдо бўлган ҳамма макруҳ нарсаларни йўқ қилиб ташлади.
25
Йўшиёдан олдин ҳам, кейин ҳам унга ўхшаб Мусонинг ҳамма қонунларига мувофиқ, бутун қалби билан, жону дили билан, бутун вужуди билан Эгамизга итоат этган бирон шоҳ чиқмади.
26
Лекин Манаше қилган гуноҳлари билан Эгамизнинг қаттиқ қаҳрини келтиргани учун, Эгамиз Яҳудога қарши алангаланган ғазабини ҳали қайтармаган эди.
27
Шунинг учун Эгамиз: “Исроил халқини ҳузуримдан қандай ҳайдаган бўлсам, Яҳудо халқини ҳам шундай қиламан, Ўзим танлаган шаҳар Қуддусдан ва Мен ўша ерда улуғланаман, деб айтган уйимдан юз ўгираман”, деган эди.
28
Йўшиёнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
29
Йўшиё ҳукмронлиги пайтида Миср фиръавни Нехо Оссурия шоҳига ёрдам бериш учун Фурот дарёси томон йўлга чиқди. Шоҳ Йўшиё эса Нехонинг устига юриш қилди. Махидўда тўқнашганларида, Нехо Йўшиёни ўлдирди.
30
Аъёнлари Йўшиёнинг жасадини жанг аравасида Махидўдан Қуддусга олиб келиб, ота–боболари хилхонасига дафн қилдилар. Яҳудо халқи Йўшиёнинг ўғли Ёҳухозга мой суртиб, уни отасининг ўрнига шоҳ қилиб кўтардилар.
31
Ёҳухоз йигирма уч ёшида тахтга ўтириб, Қуддусда уч ой шоҳлик қилди. Онасининг исми Хамутал бўлиб, Либналик Еремиёнинг қизи эди.
32
Ёҳухоз ота–боболарига ўхшаб Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди.
33
Фиръавн Нехо, Ёҳухоз Қуддусда ҳукмдор бўлмасин дея Хомат юртидаги Ривло шаҳрида уни занжирбанд қилди. Юрт халқидан 200 пуд кумуш ва 2 пуд олтин ўлпон талаб қилди.
34
Фиръавн Нехо Йўшиёнинг ўғли Элияқимни отасининг ўрнига шоҳ қилди ва исмини ўзгартириб Ёҳайиқим қўйди. Сўнгра Ёҳухозни олиб Мисрга қайтди. Ёҳухоз ўша ерда вафот этди.
35
Ёҳайиқим фиръавн истаган олтин ва кумушни берди. Нехога ўлпон тўлаш учун эса юрт халқига солиқ солди ва ҳар биридан бойлигига қараб олтин ва кумуш йиғди.
36
Ёҳайиқим йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн бир йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Забудо бўлиб, Румахлик Подиёнинг қизи эди.
37
Ёҳайиқим ота–боболари сингари, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди.
← Chapter 22
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 24 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25