bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 25
2 Kings 25
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 24
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
1
Зидқиё шоҳлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойининг ўнинчи куни Бобил шоҳи Навухадназар ҳамма лашкари билан Қуддус атрофига келиб, қароргоҳ қурди. Шаҳар девори атрофида баланд қурилмалар ясатди. Зидқиё Бобил шоҳига қарши исён кўтарди.
2
Шоҳ Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача шаҳар қамалда қолди.
3
Тўртинчи ойнинг тўққизинчи куни шаҳарда очлик шу қадар кучайдики, халқ бир луқма нон тополмай қолди.
4
Охири шаҳар деворидан бир тешик очишди. Бобилликлар шаҳарни гир атрофдан қуршаб турган эдилар. Ҳамма сипоҳлар тунда шоҳ билан бирга шоҳнинг боғи яқинидаги икки деворнинг орасидаги дарвозадан чиқиб, Иордан водийси томонга қочиб кетдилар.
5
Аммо Бобил сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида унга етиб олдилар. Ҳамма лашкар эса шоҳни ташлаб қочиб кетди.
6
Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Ривло шаҳрига Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Зидқиёни ҳукм қилдилар.
7
Зидқиёнинг кўзи олдида ўғилларини қатл қилиб, ўзининг кўзларини ўйиб олдилар. Кейин уни кишанлаб, Бобилга олиб кетдилар.
8
Бешинчи ойнинг еттинчи кунида, Бобил шоҳи Навухадназар шоҳлигининг ўн тўққизинчи йилида Бобил шоҳининг амалдори — қўриқчилари сардори Набизарадон Қуддусга кирди.
9
У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига ва Қуддусдаги ҳамма нуфузли одамларнинг ҳашаматли иморатларига ўт қўйди.
10
Қўриқчилар сардори раҳнамолигида Бобил лашкарлари Қуддусни ўраб турган деворларни йиқитдилар.
11
Набизарадон қолган ҳамма халқни — шаҳарда тирик қолганларни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни олиб кетди.
12
Узумчилик ва деҳқончилик билан машғул бўлсинлар, дея ҳеч вақоси йўқ, қашшоқ одамлардан баъзиларинигина қолдирди, холос.
13
Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни парчалаб, ҳамма бронзани Бобилга олиб кетдилар.
14
Эгамизнинг уйида хизмат пайтида ишлатиладиган идишларни — қозонларни, куракларни, қайчилар ва куракчаларни, барча бронза ашёларни ҳам олиб кетдилар.
15
Набизарадон тоза олтин ва кумуш оловкуракларни, тоғорачаларни, ҳамма олтин ва кумуш буюмларни олиб кетди.
16
Эгамизнинг уйи учун Сулаймон қилдирган икки устун, ҳовуз ва араваларга беҳисоб бронза сарф қилинган эди.
17
Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак бўлиб, тепасида бронзадан ясалган устунқош бор эди. Иккала устунқошнинг баландлиги 5 тирсакдан, атрофлари бронзадан ясалган тўрсимон безак ва анор тасвири билан безатилган эди.
18
Қўриқчилар сардори Набизарадон олий руҳоний Сараёни, ундан кейинги руҳоний Зафаниёни ва учта дарвозабонни ҳам асирга олди.
19
Шаҳарда қолган сипоҳларнинг битта лашкарбошисини, шоҳнинг яқинларидан бештасини, яна халқни лашкар сафига ёзган лашкарбоши котибини ва халқдан шаҳарда қолган олтмиш кишини ҳам банди қилди.
20
Уларнинг ҳаммасини Ривло шаҳрига — Бобил шоҳи ҳузурига олиб келди.
21
Бобил шоҳи уларни Хомат юртида — Ривлода қатл қилди. Шундай қилиб, Яҳудо халқи ўзларининг юртидан сургун қилиндилар.
22
Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудода қолган халқ устидан Гадалиёни ҳоким қилиб тайинлади. Шофоннинг набираси Гадалиё Охихамнинг ўғли эди.
23
Лашкарбошилар ва сипоҳлар, Бобил шоҳи Гадалиёни ҳоким қилиб тайинлаганини эшитгач, Миспахга — Гадалиёнинг ҳузурига келдилар. Келганлар Натаниё ўғли Исмоил, Кариёх ўғли Йўханон, Натуфолик Танхумат ўғли Сараё, Махолик Язаниё ва уларнинг одамлари эди.
24
Гадалиё келганларга ва уларнинг одамларига онт ичиб, шундай деди: “Бобилликларга тобе бўлишдан қўрқманглар. Бу юртда ўрнашиб, Бобил шоҳига хизмат қилаверинглар. Шунда сизларга яхши бўлади.”
25
Ўша йилнинг еттинчи ойида шоҳ уруғидан бўлган Исмоил ўнта одами билан бирга Миспахга бориб, Гадалиёни ўлдирди. Исмоил Элишаманинг набираси, Натаниёнинг ўғли эди. Миспахда Гадалиё билан бирга бўлган Яҳудо одамларини ва Бобилликларни ҳам қиличдан ўтказди.
26
Шундан кейин жамики халқ — бою камбағал Бобилликлардан қўрқиб, лашкарбошилар билан бирга, Мисрга қочиб кетди.
27
Яҳудо шоҳи Ёҳайихин сургунда юрганига ўттиз етти йил бўлганда, Эвилмардух Бобил шоҳи бўлди. Эвилмардух ўша йилнинг ўн иккинчи ойи йигирма еттинчи куни Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни зиндондан озод қилди.
28
Унга яхши муносабатда бўлди, Бобилга сургун қилинган бошқа шоҳлардан кўра, баландроқ мартаба берди.
29
Шундай қилиб, Ёҳайихин зиндон кийимларини ечди. Умр бўйи доимо Бобил шоҳининг дастурхонидан таом еди.
30
Умрининг охиригача шоҳ тарафидан кундалик эҳтиёжи ҳар доим қондирилди.
← Chapter 24
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25