bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 13
2 Kings 13
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 14 →
1
Яҳудо шоҳи Йўш шоҳлигининг йигирма учинчи йилида Ёҳухоз СамариядаИсроил тахтига ўтирди ва ўн етти йил ҳукмронлик қилди. Ёҳухоз Ёҳунинг ўғли эди.
2
Ёҳухоз Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди ва Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибомнинг қилган гуноҳларига эргашди. У қабиҳ йўлидан асло қайтмади.
3
Шунинг учун Эгамиз Исроилдан ғазабланди ва Исроил халқини узоқ вақт Орам шоҳи Хазайил билан Хазайилнинг ўғли Банҳададнинг қўлига бериб қўйди.
4
Шу сабабдан Ёҳухоз Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз унинг илтижоларини эшитди. Исроил халқи чеккан азоб–уқубатларни, Орам шоҳи уларни сиқувга олганини Эгамиз кўриб турарди.
5
Эгамиз Исроилга бир қутқарувчи юборгандан кейин, улар Орам халқининг зулмидан халос бўлди ва олдингидай тинчгина яшайверди.
6
Аммо халқ Ерибом хонадони Исроилга олиб кирган гуноҳларга эргашаверди, бу гуноҳлардан қайтмади. Ашерага аталган устун ҳали ҳам Самарияда турган эди.
7
Орам шоҳи Ёҳухознинг лашкарларини қириб, кулини кўкка совурган эди. Ёҳухознинг элликта отлиқ сипоҳи, ўнта жанг араваси, ўн мингта пиёда сипоҳидан бошқа кучи қолмаган эди.
8
Ёҳухознинг бошқа ишлари, бутун фаолияти ва унинг қаҳрамонликлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
9
Ёҳухоз оламдан ўтди. У Самарияда ота–боболари ёнига дафн қилинди. Ўрнига ўғли Ёҳўш шоҳ бўлди.
10
Яҳудо шоҳи Йўш шоҳлигининг ўттиз еттинчи йилида Ёҳўш Самарияда Исроил тахтига ўтирди ва ўн олти йил ҳукмронлик қилди. Ёҳўш Ёҳухознинг ўғли эди.
11
У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган жамики гуноҳларга эргашди, бу гуноҳлардан қайтмади.
12
Ёҳўшнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти, Яҳудо шоҳи Эмозиё билан жанг қилганда кўрсатган қаҳрамонликлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
13
Ёҳўш оламдан ўтиб, Самарияда ота–боболари — Исроил шоҳлари ёнига дафн қилинди. Ўрнига ўғли Ёрубом шоҳ бўлди.
14
Элишай тузалмас хасталикка йўлиққанда, Исроил шоҳи Ёҳўш уни зиёрат қилгани бориб: “Отам! Отам! Сиз Исроилнинг қудратли ҳимоячиси эдингиз! Исроилнинг жанг араваси ва отлиқ лашкари каби эдингиз–а! Қаёққа кетиб қолдингиз–а?” деб йиғлаган эди.
15
Ўшанда Элишай шоҳга: “Ёйинг билан ўқларингни ол!” деди. Шоҳ ёйи билан ўқларини олди.
16
Элишай: “Ёйни ҳозирла!” деб шоҳга буюрди. Шоҳ ёйни ҳозирлагач, Элишай қўлларини шоҳнинг қўллари устига қўйди.
17
Сўнгра унга: “Шарқ томондаги деразани оч!” деб буюрди. Шоҳ деразани очгандан кейин, Элишай: “Ўқни от!” деди. Шоҳ ўқни отди. — Бу ўқ Эгамиз берадиган нажот аломатидир, у сени Орам лашкари устидан зафарга эриштиради, — деди Элишай. — Сен Орам лашкарини Офоқда йўқ қиласан.
18
Кейин Элишай шоҳга: “Қолган ўқларни ол!” деб буюрди. Исроил шоҳи ўқларни олгач, Элишай унга: “Ўқларни ерга ур!” деди. Шоҳ ўқларни уч марта ерга уриб, тўхтаб қолди.
19
Шунда пайғамбар шоҳдан аччиқланди: — Беш–олти марта уришинг лозим эди, ўшанда Орам лашкарини тамомила мағлуб қилган бўлардинг. Энди эса уларни уч мартагина мағлуб этасан, холос.
20
Шундан кейин Элишай вафот этди, уни дафн қилдилар. Ҳар йили баҳорда Мўабдан босқинчилар Исроил ерларига бостириб келарди.
21
Бир сафар Исроил одамлари бир марҳумни дафн қилаётган эдилар, Мўаблик босқинчиларни кўрдилар–у, жасадни Элишайнинг хилхонасига ташлаб қочдилар. Жасад Элишайнинг суякларига текканда тирилиб кетди ва оёққа турди.
22
Орам шоҳи Хазайил Ёҳухознинг бутун шоҳлиги даврида Исроил халқига зулм ўтказиб келган эди.
23
Аммо Эгамиз Исроил халқига раҳм–шафқат кўрсатиб, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан қилган аҳдига кўра, Исроил халқига юз бурган эди. Эгамиз ҳозиргача Исроил халқини Ўз ҳузуридан қувиб чиқармади ва уларнинг қирилиб кетишига йўл қўймади.
24
Орам шоҳи Хазайил вафот этгач, ўрнига ўғли Банҳадад шоҳ бўлди.
25
Сўнгра Ёҳўш отаси Ёҳухоз шоҳлиги даврида бой берган шаҳарларни Хазайилнинг ўғли Банҳададдан қайтариб олди. Банҳададни уч марта мағлуб қилиб, Исроил шаҳарларига бошқатдан эгалик қилди.
← Chapter 12
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 14 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25