bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 5
2 Kings 5
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 6 →
1
Орам шоҳининг Нўмон деган лашкарбошиси бор эди. Хўжайини уни жуда улуғлар ва ҳурмат қилар эди, чунки Эгамиз Нўмон орқали Орамга ғалаба ато қиларди. Нўмон жуда довюрак жангчи эди–ю, лекин тери касаллигига чалинган эди.
2
Орам лашкарлари Исроил юртига бостириб борганларида, кичкина қизчани асир қилиб олиб кетган эдилар. Қизча Нўмоннинг хотинига чўрилик қиларди.
3
Қизча бир куни бекасига айтиб қолди: — Агар тўрам Самариядаги пайғамбар ҳузурига борганларида эди, ўша пайғамбар тўрамга шифо берган бўларди.
4
Шундай қилиб, Нўмон ўз ҳукмдори ҳузурига борди. Шоҳга Исроил юртидан келтирилган қизчанинг айтганларини гапириб берди.
5
Орам шоҳи Нўмонга: — Йўлга отланавер, мен Исроил шоҳига мактуб ёзиб бераман, — деди. Нўмон йигирма бир пуд кумуш, тўрт пуд олтин, ўн сидра қимматбаҳо кийим–бош олиб, йўлга чиқди.
6
Нўмон мактубни Исроил шоҳига келтириб берди. Мактуб шу мазмунда битилган эди: “Ушбу мактуб етиб борганда, билингизки, хизматкорим Нўмонни сизнинг ҳузурингизга юборган бўламан, уни тери касаллигидан сиз фориғ қилишингиз мумкин.”
7
Исроил шоҳи мактубни ўқиб, ваҳимага тушиб, кийимларини йиртди: — Орам шоҳи мени ҳаёт бахш этадиган ва жон оладиган Худо деб ўйлаяптими?! Шифо беришим учун у менинг ҳузуримга одамини жўнатибди–я! Мана, билиб қўйинглар, Орам шоҳи мен билан уруш чиқариш учун баҳона излаяпти.
8
Исроил шоҳи ваҳимага тушиб либосларини йиртганини пайғамбар Элишай эшитгач, шоҳга хабарчи орқали шу гапни етказди: “Нега ваҳимага тушиб либосларингизни йиртдингиз? Ўша одам менинг олдимга келсин, Исроилда пайғамбар борлигини билиб қўйсин.”
9
Нўмон отларию жанг араваларини Элишайнинг уйи эшиги олдига олиб келиб тўхтатди.
10
Элишай Нўмоннинг олдига хизматкорини чиқариб, у орқали Нўмонга шу гапни етказди: “Бор, Иордан дарёсида етти марта ювин, шунда тананг янгиланиб, пок бўлади.”
11
Нўмон эса дарғазаб бўлди: “Мен ўйлаган эдимки, пайғамбар албатта менинг олдимга чиқади, ўзининг Эгаси Худони чақириб илтижо қилади. Қўллари билан касал жойимни силаб, мени бу касалликдан фориғ қилади.
12
Дамашқдаги Абано ва Парфар дарёлари Исроилнинг ҳамма дарёларидан афзал эмасми?! Мен ўша дарёларда ювиниб, покланиб олаверардим–ку!” Нўмон жаҳл билан бурилиб кетди.
13
Шунда хизматкорлари келиб: — Жаноби олийлари, агар пайғамбар сизга қийин нарсани айтганда, қилмасмидингиз? — деб гапиришди, — у сизга: “Ювингин, пок бўлиб қоласан”, деди холос–ку.
14
Охири, Нўмон пайғамбарнинг айтганини қилиб, Иордан сувида етти марта шўнғиди. Шунда танаси худди ёш боланинг танаси каби янгиланиб, пок бўлди.
15
Нўмон ва унинг барча ҳамроҳлари пайғамбар ҳузурига қайтиб келдилар. Нўмон Элишайнинг ҳузурига келгач, айтди: — Бутун ер юзида Исроилнинг Худосидан бошқа худо йўқлигини билдим. Марҳамат, энди мен, қулингизнинг ҳадяларини қабул қилинг.
16
Мен хизмат қилаётган Худо шоҳид! Ҳадянгни олмайман! — деди Элишай. Нўмон Элишайни қанча мажбур қилса ҳам, Элишай рад этди.
17
Шунда Нўмон айтди: — Ундай бўлса, мен, қулингизга иккита хачир кўтара оладиган тупроқ олиб кетишга ижозат беринг. Мен, қулингиз, бундан буён Эгамиздан бошқа худоларга ҳар хил қурбонликларукуйдириладиган қурбонликлар қилмайман.
18
Эгамиз мен, қулингизни фақат битта нарсада кечирсин: хўжайиним худо Риммон уйига бориб сажда қилиш учун қўлимга суянганда, мен ҳам Риммон уйида у билан бирга таъзим қиламан. Ўша ерда таъзим қилганимда, шу нарса учун Эгамиз мени кечирсин.
19
— Эсон–омон бор, — деди унга Элишай. Нўмон Элишай ҳузуридан чиқиб, ҳали унча узоқ йўл юрмаган ҳам эдики,
20
пайғамбар Элишайнинг хизматкори Гахази ўзига ўзи айтди: “Ҳазратим анави Орам халқидан Нўмон келтирган ҳадяларни қабул қилмасдан, унга ижозат берди. Худо ҳақи! Ортидан югуриб бориб, ундан бирор нарса ундирай.”
21
Гахази Нўмоннинг орқасидан кетди. Нўмон ортидан келаётган Гахазини кўриб, уни қарши олгани аравадан тушди. — Тинчликми? — сўради Нўмон.
22
— Тинчлик, — деди хизматкор, — хўжайиним мендан айтиб юборди, унинг ҳузурига Эфрайим қирларидаги пайғамбарлар гуруҳидан иккитаси келибди, уларга икки пуд кумуш ва икки сидра кийим–бош бераркансиз.
23
— Балки тўрт пуд оларсан, — деди Нўмон ва Гахазини тўрт пуд олишга кўндирди. Нўмон иккита қопдаги тўрт пуд кумушни ва икки сидра кийим–бошни боғлаб, ўзининг иккита хизматкорига берди. Хизматкорлар бу нарсаларни кўтариб, Гахазининг олдига тушиб жўнадилар.
24
Тепаликка келганларида, Гахази нарсаларни хизматкорларнинг қўлидан олди ва уйига олиб бориб яширди. Сўнгра Нўмоннинг иккала хизматкорига ижозат берди.
25
Гахази қайтиб келгач, хўжайинининг ҳузурига кирди. — Қаерда эдинг, Гахази? — сўради Элишай ундан. — Мен, қулингиз ҳеч қаерга бормадим, — жавоб берди у.
26
Элишай эса Гахазига: — Ўша одам аравасидан тушиб сенга пешвоз чиққанда, менинг руҳим сен билан бирга эмасмиди?! — деди. — Ҳозир кумушу либослар ёки зайтунзорлар, узумзорлар, қўй, сигирлар, қул ва чўрилар оладиган пайтми?!
27
Шу қилганинг учун Нўмоннинг тери касаллиги сенга ва сенинг наслингга абадий ёпишиб қолсин. Ўша заҳоти Гахазига яра тошиб, тери қордай оппоқ бўлиб қолди. У Элишайнинг ҳузуридан чиқиб кетди.
← Chapter 4
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 6 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25