bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 14
2 Kings 14
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 15 →
1
Исроил шоҳи Ёҳўш иккинчи йили шоҳлик қилаётганда, Эмозиё Яҳудо шоҳи бўлди. Эмозиё Йўшнинг ўғли эди.
2
Эмозиё шоҳ бўлганда, йигирма беш ёшда эди. У Қуддусда йигирма тўққиз йил ҳукмронлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёҳуваддон эди.
3
Эмозиё Эгамиз олдида тўғри ишлар қилса ҳам, бобоси Довуд каби эмасди. У ҳар қандай ишни отаси Йўш каби қилди.
4
Шу боисдан саждагоҳлар ҳамон йўқ қилинмаган, халқ у ерларда ҳали ҳам қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди.
5
Эмозиё ўз шоҳлигини мустаҳкамлаб олгандан кейин, шоҳни — отасини ўлдирган аъёнларни йўқ қилди.
6
Бироқ Мусонинг Тавротида ёзилганига кўра, қотилларнинг болаларини ўлдирмади, чунки Эгамиз: “Оталар фарзандлари гуноҳи учун ўлдирилмасин, фарзандлар оталари гуноҳи учун ўлдирилмасин, ҳар ким ўзининг гуноҳи учунгина жазолансин”, деб амр қилган эди.
7
Эмозиё Туз водийсида ўн мингта Эдомсипоҳини ўлдирди. Села шаҳрини жанг қилиб қўлга киритиб, у ерга Ёхтал деб ном берди. Ўша жой ҳозир ҳам шу ном билан юритилади.
8
Шундан сўнг Эмозиё Исроил шоҳи Ёҳўшга хабарчилар жўнатиб: “Қани, менга жанг майдонида рўбарў келиб кўр–чи”, деди.
9
Исроил шоҳи Ёҳўш эса бунга жавобан Яҳудо шоҳи Эмозиёга шу хабарни жўнатди: “Лубнондаги ғовтикан шу ердаги садр дарахтига, қизингни ўғлимга хотинликка бер, деб хабар йўллабди. Ўша пайтда Лубнондаги йиртқич ҳайвон ўша ердан ўтиб кетаётиб, ғовтиканни босиб янчиб кетибди.
10
Шунга ўхшаб, сен ҳам Эдом халқини мағлуб этганинг учун мағрурланиб кетдинг, Эмозиё. Ўша шуҳратинг билан кифояланиб, уйингда ўтиравер. Нима учун қитмирлик қиляпсан? Ўз бошингни ҳам, Яҳудо халқининг бошини ҳам балога гирифтор қиляпсан!”
11
Лекин Эмозиё қулоқ солмади. Шунинг учун Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиё устига юриш қилди. Иккала томоннинг лашкари Яҳудонинг Байт–Шамаш шаҳрида рўбарў келди.
12
Исроил лашкари Яҳудо лашкарини мағлуб этди. Яҳудо лашкарининг ҳаммаси уйларига қочиб кетди.
13
Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиёни Байт–Шамашда асир қилиб олди. Эмозиё Охазиёнинг невараси, Йўшнинг ўғли эди. Сўнг Ёҳўш Қуддусга келиб, Қуддус деворининг Эфрайим дарвозасидан Бурчак дарвозасигача бўлган тўрт юз тирсак қисмини буздирди.
14
Эгамизнинг уйида ва саройнинг хазиналарида топилган олтинларни, кумушларни ва ҳамма ашёларни тортиб олди. Бунинг устига, асирларни ҳам олиб, Самарияга қайтиб кетди.
15
Ёҳўшнинг бошқа ишлари, Яҳудо шоҳи Эмозиё билан жанг қилганда кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
16
Ёҳўш оламдан ўтди. У Самарияда ота–боболари — Исроил шоҳлари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Ёрубом шоҳ бўлди.
17
Яҳудо шоҳи Эмозиё Исроил шоҳи Ёҳўшнинг ўлимидан кейин ўн беш йил яшади.
18
Эмозиёнинг бошқа ишлари ҳақида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
19
Қуддусда Эмозиёга қарши фитна уюштирилди. Эмозиё бундан хабар топиб Лахиш шаҳрига қочди. Аммо душманлари Эмозиёнинг ортидан одам юбориб, уни ўша ерда ўлдиртирдилар.
20
Эмозиёнинг жасадини отда Қуддусга олиб келдилар. У Довуд қалъасида ота–боболарининг ёнига дафн қилинди.
21
Сўнгра Яҳудо халқи ўн олти ёшли Уззиёни отаси Эмозиёнинг ўрнига шоҳ қилиб кўтардилар.
22
Отаси Эмозиё оламдан ўтгач, Уззиё Элет шаҳрини қайтадан Яҳудо ерларига қўшиб олиб, бошқатдан қурди.
23
Яҳудо шоҳи Эмозиё шоҳлигининг ўн бешинчи йилида Ёрубом Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва қирқ бир йил ҳукмронлик қилди. Ёрубом Ёҳўшнинг ўғли эди.
24
У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди ва Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди.
25
Ёрубом Лево–Хоматдан Ўлик денгизгача бўлган Исроил ерларини қайтадан қўлга киритди. Зотан, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ўз қули Юнус пайғамбар орқали бу тўғрида айтган эди. Юнус Амитай деганнинг ўғли бўлиб, у Гат–Хафер шаҳридан эди.
26
Эгамиз Исроил халқи тортаётган ниҳоятда оғир азобларни кўрди. Бу ерда Исроилга ёрдам беришга қодир на қул, на озод қолган эди.
27
Эгамиз Исроил халқи номини ер юзидан ўчиришни истамагани учун, Ёрубом орқали уларни қутқарган эди.
28
Ёрубомнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти, жангларда кўрсатган қаҳрамонликлари, илгаридан Яҳудога қарашли бўлган Дамашқ ва Хоматни қайтадан Исроил ерларига қўшиб олгани тўғрисида “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
29
Ёрубом оламдан ўтиб, ота–боболари — Исроил шоҳлари ёнига дафн қилинди. Ўрнига ўғли Закариё шоҳ бўлди.
← Chapter 13
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 15 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25