bible
ra
🌐 Language
English
Español
Français
Deutsch
Português
Italiano
Nederlands
Русский
中文
日本語
한국어
العربية
Türkçe
Tiếng Việt
ไทย
Indonesia
All Languages
Home
/
Uzbek
/
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
/
2 Kings 6
2 Kings 6
Uzbek 2016 (UZB) (Муқаддас Китоб)
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 7 →
1
Бир куни пайғамбарлар гуруҳи Элишайга: — Қаранг, сиз билан биз йиғиладиган мана шу жойимиз тор, — дедилар.
2
— Ижозат беринг, Иордан дарёси бўйига борайлик, ҳар биримиз у ерда ёғоч кесиб, ўша ерда ўзимизга бошпана қурайлик. — Майли боринглар, — деди Элишай.
3
— Улардан биттаси: — Марҳамат қилиб, сиз ҳам биз, қулларингиз, билан бирга боринг, — деди. — Хўп, бораман, — деди Элишай.
4
Элишай улар билан бирга кетди. Ҳаммалари Иордан дарёси бўйига етиб келиб, дарахт кеса бошладилар.
5
Биттаси дарахт кесаётиб, болтасини сувга тушириб юборди. У: “О, ҳазратим! Болтани омонатга олган эдим!” — деб бақирди.
6
— Болта қайси жойга тушди? — сўради пайғамбар. Ўша одам Элишайга болта тушган жойни кўрсатди. Элишай дарахтдан битта шох кесиб олиб, сувга ташлаган эди, болта сув юзига чиқди.
7
— Ол уни, — деди Элишай. Ўша одам қўлини узатиб, болтани олди.
8
Орам шоҳи Исроилга лашкар тортди ва “Фалон жойга лашкаримни жойлаштираман”, деб лашкарбошилари билан маслаҳатлашиб олди.
9
Пайғамбар Исроил шоҳига: “Ўша жойдан ўтманг, чунки у ерга Орам лашкари пистирма қўйган” деган хабар юборди.
10
Исроил шоҳи пайғамбар айтган жойга хабарчи юборди. Ўша ерда яшайдиган одамлар бу хавфнинг чорасини кўрдилар. Бундай воқеа бир–икки марта эмас, кўп марта юз берди.
11
Бу ҳодисадан Орам шоҳи қаттиқ безовталанди. У лашкарбошиларини чақириб: — Менга айтинглар–чи, қайси бирингиз Исроил шоҳи билан алоқадасиз? — деди уларга.
12
— Ҳеч қайсимиз, шоҳ жаноблари! — деди лашкарбошилардан бири. — Бу Исроилдаги пайғамбар Элишайнинг иши, у ҳатто ётоқхонангизда айтган гапингизни ҳам Исроил шоҳига аён қилиб туради.
13
— Боринглар, унинг қаердалигини билиб келинглар! — деб буюрди Орам шоҳи. — Мен бирортасини юбораман–да, уни қўлга тушираман. Шундан кейин: “Элишай Дўтанда ”, деб шоҳга хабар етказдилар.
14
Орам шоҳи ўша ерга отлиқлар, жанг аравалари ва катта куч жўнатди. Улар тунда келиб, шаҳарни ўраб олдилар.
15
Тонгда пайғамбарнинг хизматкори ўрнидан туриб, ташқари чиқди. Қараса, шаҳар атрофида отлиқ лашкарлар, жанг аравалари турибди. Шунда хизматкор: — Эвоҳ! Ҳазратим, энди нима қиламиз? — деб сўради.
16
— Қўрқма, — деди Элишай, — чунки бизнинг ҳимоячиларимиз уларникидан жуда кўп.
17
Кейин Элишай илтижо қилди: — Эй, Эгам! Хизматкоримнинг кўзини оч, у кўрсин! Эгамиз хизматкорнинг кўзини очиб юборди. Элишайнинг атрофидаги қирлар оловли отлар ва жанг араваларига тўлиб кетганини хизматкор кўрди.
18
Орам лашкари Элишайга ҳужум қилган эди, Элишай Эгамизга: “Уларни кўр қилиб қўй!” деб илтижо қилди. Эгамиз Элишайнинг илтижосини эшитди–да, Орам лашкарини кўр қилиб қўйди.
19
Кейин, Элишай Орам лашкарига деди: — Сизлар адашиб қолибсизлар, сизлар излаётган шаҳар бу эмас. Ортимдан юринглар, мен излаётган одамингиз олдига сизларни олиб бораман. Шундай қилиб, Элишай Орам лашкарини Самарияга бошлаб келди.
20
Улар Самарияга етиб келганларидан кейин Элишай: — Эй, Эгамиз! Уларнинг кўзларини оч, токи улар кўрсин, — деб илтижо қилган эди, Эгамиз Орам лашкарининг кўзини очди. Улар қарасалар, Самариянинг ўртасида турибдилар.
21
Исроил шоҳи Орам лашкарини кўргач: — Уларни қириб ташлайми, ота? — деб сўради.
22
— Йўқ, ўлдирма! — деди Элишай. — Нега ўлдирар экансан?! Сен уларни жанг қилиб асир олганингда ҳам ўлдирмасдинг. Уларга нон, сув бер, еб–ичиб, ўзларининг ҳукмдори ёнига қайтиб кетишсин.
23
Шоҳ асирларга катта зиёфат тайёрлади. Асирлар еб–ичиб бўлишгач, Исроил шоҳи уларни йўлларига қайтариб юборди. Орам лашкарлари ўзларининг ҳукмдори ёнига кетишди. Бу босқинчилар қайтиб Исроил ерларига қадам босмадилар.
24
Орадан анча вақт ўтгач, Орам шоҳи Банҳадад ҳамма лашкарларини йиғиб Самарияни қамал қилди.
25
Орам лашкарлари Самарияни қамал қилиб турар эканлар, у ерда оғир қаҳатчилик юз берди. Натижада эшакнинг калласи саксон кумуш тангага, икки коса каптар ахлати беш кумуш тангага сотилди.
26
Бир куни Исроил шоҳи шаҳар девори устида кетаётган эди, бир аёл: “Шоҳ ҳазратлари! Ёрдам беринг”, деб фарёд қилди.
27
— Сенга Эгамиз ёрдам бермаса, мен қандай ёрдам бера оламан?! — деди шоҳ. — Мен буғдой ёки шароб бера олармидим?!
28
Дардинг нима? — Мана бу аёл: “Ўғлингни бер, уни бугун ейлик, менинг ўғлимни эртага еймиз”, деб айтган эди.
29
Менинг ўғлимни пишириб едик. Эртасига мен унга: “Ўғлингни бер, уни ейлик”, деган эдим, у ўғлини яшириб қўйибди, — деди у.
30
Шоҳ аёлнинг сўзларини эшитгач, қайғудан либосларини йиртди. Халқ девор устида кетаётган шоҳнинг либоси ичидаги қанорни кўриб қолди.
31
Сўнгра шоҳ деди: — Агар шу бугун Элишайнинг боши олинмаса, Худо мени не кўйга солса солсин, ҳатто бундан баттарроғини қилсин.
32
Шоҳ хабарчи жўнатганда, Элишай ўз уйида оқсоқоллар билан бирга ўтирган эди. Шоҳ юборган хабарчи Элишайникига келмасдан олдин, Элишай оқсоқолларга айтди: — Кўряпсизларми қотилни?! Менинг бошимни олмоқ учун қотил одамини жўнатди! Қараб туринглар, хабарчи келганда, эшикни ёпинглар, уни ичкарига киритманглар. Ана, унинг орқасидан хўжайинининг оёқ товушлари келяпти!
33
Элишай оқсоқоллар билан суҳбатлашиб ўтирганда, хабарчи унинг олдига келиб, шоҳнинг қуйидаги сўзларини етказди: “Шунча кулфат Эгамиздан келди! Нима учун мен энди Унга умид боғлашим керак?!”
← Chapter 5
Jump to:
Chapter 1
Chapter 2
Chapter 3
Chapter 4
Chapter 5
Chapter 6
Chapter 7
Chapter 8
Chapter 9
Chapter 10
Chapter 11
Chapter 12
Chapter 13
Chapter 14
Chapter 15
Chapter 16
Chapter 17
Chapter 18
Chapter 19
Chapter 20
Chapter 21
Chapter 22
Chapter 23
Chapter 24
Chapter 25
Chapter 7 →
All chapters:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25